Главная » Yangiliklar » Озодбек Назарбековдан кейин Гулсанам Мамазоитова ҳам 2017 йилда концерт бермаслиги мумкин
Озодбек Назарбековдан кейин Гулсанам Мамазоитова ҳам 2017 йилда концерт бермаслиги мумкин

Озодбек Назарбековдан кейин Гулсанам Мамазоитова ҳам 2017 йилда концерт бермаслиги мумкин

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Озодбек Назарбековдан кейин Гулсанам Мамазоитова ҳам 2017 йилда концерт бермаслиги мумкин
  • Дата релиза: 26-12-16, 22:19
Озодбек Назарбековдан кейин Гулсанам Мамазоитова ҳам 2017 йилда концерт бермаслиги мумкин
Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг 2017 йилда концерт бериши масаласи номаълум бўлиб турибди. Бу ҳақда хонанданинг продюсери Санжар Аҳмедовга асосланиб, “Дарё” хабар бермоқда.

«2017 йилда концерт беришимиз ёки бермаслигимиз ҳозирча номаълум. Бермаслигимиз ҳам мумкин», — деб таъкидлаган Санжар Аҳмедов.
«2016 йилнинг февраль ойида концерт берганимиздан кейин, бир йил танаффус қилиб, яна саҳнага қайтамиз деган фикр бор эди. Гулсанамнинг ўзи концерт беришни истаб қолса, бизга унинг тайёргарлиги учун икки ой вақт етади. Хоҳиш бўлса кифоя, концерт рекламаси ва бошқа масалаларга икки ойлик муддат кифоя. Концерт жонли ижрода бўлгани учун, созандалар доимо шай ҳолатда», — деди қўшиқчининг продюсери.
Маълумот учун, Гулсанам Мамазоитова 2015 йил «Сизни соғинди юрак» деб номланган 6 кунлик концерт берганди. Орадан бир йил ўтиб берилган 5 кунлик дастур эса «Мен сизни топгунимча» деб номланган.
Аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг 2017 йилда концерт бермаслиги маълум бўлганди.
Логин:
Пароль: