Райҳон онасини хотирлади
- Категории: Yangiliklar
- Название: Райҳон онасини хотирлади
- Дата релиза: 29-11-16, 18:29
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева онаси Тамара Шокировани хотирлади.
“Яна уйимизда сизнинг жойингиз бўм-бўш,
Ишдан қайтганимда эшик очмайсиз.
Жилмаясиз, уйғониб кетаман, туш...
Биламан ҳеч қачон биздан кечмайсиз.
Олислардан кузатиб турасиз жим,
Қутқарасиз бизни қайғу, хатардан.
Мангу фариштамсиз, билар юрагим,
Ойи, учрашамиз энди маҳшарда...”,—деб ёзди Райҳон онасининг суратини Instagram`даги саҳифасига жойлаштириб.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актриса Тамара Шокирова 2012 йилнинг 22 февралида узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этган. Райҳон ўша пайтда “Истиқлол” санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим этаётган эди. Қувончли кунида онасининг вафот этиши Райҳонга қаттиқ зарба бўлган эди...