Главная » Yangiliklar » Республика скрининг марказига махсус озуқалар топширилди
Республика скрининг марказига махсус озуқалар топширилди

Республика скрининг марказига махсус озуқалар топширилди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Республика скрининг марказига махсус озуқалар топширилди
  • Дата релиза: 20-12-16, 19:55
Республика скрининг марказига махсус озуқалар топширилди
"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фондида оналик ва болаликни муҳофазалаш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика скрининг маркази вакиллари, журналистлар иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси С.Иномова ва бошқалар мамлакатимизда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ғояси ва ташаббуси асосида ишлаб чиқилган “Соғлом она – соғлом бола” дастури асосида амалга оширилаётган изчил ишлар навқирон авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол этиб вояга етказишда юксак самаралар бераётганини алоҳида таъкидлади.

Бу йўналишда "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди ҳам изчил иш олиб бормоқда. Оилаларга тиббий ёрдамни яқинлаштириш, оила аъзолари, айниқса, аёллар ва болаларнинг саломатлигини муҳофазалаш, хонадонлардаги тиббий-ижтимоий, психологик муҳитни ўрганиш, аниқланган муаммоларни ҳал этишга ҳар томонлама кўмаклашиш, оилада соғлом ҳаёт тарзини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётир.

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ана шундай тадбирлар жараёнида тўрт мингдан кўпроқ оилага тиббий патронаж хизмати кўрсатилди. Икки юз эллик мингдан зиёд аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига манзилли равишда мурувват ёрдами етказилди.

Ногирон болалар туғилишининг олдини олиш, туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш ва бундай фарзандлари бор оилаларга тиббий-ижтимоий кўмак кўрсатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир. Бу йўналишдаги устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, барча скрининг марказлари реактив ва реагентлар билан тўлиқ таъминланмоқда. Фенилкетонурия касаллигига чалинган болалар учун махсус озуқалар етказиб берилмоқда.

Тадбирда фонд маблағи ва давлат ижтимоий буюртмасига асосан олинган навбатдаги ана шундай махсус озуқалар Республика скрининг марказига топширилди.
Логин:
Пароль: