Samsung янги Galaxy S8 смартфони устида ишни тўхтатди
- Категории: Yangiliklar
- Название: Samsung янги Galaxy S8 смартфони устида ишни тўхтатди
- Дата релиза: 25-10-16, 22:42
Samsung компанияси янги Galaxy S8 смартфонини яратишни вақтинча тўхтатди, ҳозирча Galaxy Note 7 смартфонларининг портлаш сабаблари аниқланмади, дея хабар беради The Wall Street Journal.
“Биз ҳали ҳамон муаммо нимада эканлигини аниқлай олмадик”, — дея маълум қилди компания вакили.
Galaxy S8 ишлаб чиқариш ишлари икки ҳафтадан сўнг янгиланади. Бу вақт оралиғида компаниянинг етакчи муҳандислари Galaxy Note 7 муаммоларини ўрганишади.
Экспертлар бир қатор сабабларни кўрсатишмоқда — дастурий таъминотдан тортиб, унинг ёқилиш схемасигача.
Аввалроқ Samsung Galaxy Note 7 савдоси ва ишлаб чиқаришини тўхтатган эди. Компания ишлаб чиқариш тўхтатилгандан 5 миллиард доллар зарар кўрди.
Кўпгина авиакомпаниялар смартфонни самолёт бортига олиб ўтишни таъқилашган.