Главная » Yangiliklar » «Шартнома пулини тўлаганлар солиқдан озодми?»
«Шартнома пулини тўлаганлар солиқдан озодми?»

«Шартнома пулини тўлаганлар солиқдан озодми?»

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: «Шартнома пулини тўлаганлар солиқдан озодми?»
  • Дата релиза: 12-12-16, 22:31
«Шартнома пулини тўлаганлар солиқдан озодми?»

— Укам шартнома асосида таҳсил олади. Шартнома пулини мен тўлайман.  Отам вафот этгани боис оиланинг моддий таъминоти менинг зиммамда. Эшитишимча, шартнома пулини тўлаётганлар даромад солиғидан озод бўлар экан. Шунга аниқлик киритсангиз. Тўланган шартнома пулидан даромад солиғини қайтариб олсам бўладими?



Нодир Файзиев, Самарқанд шаҳри



 



Мурожаатга Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати бошлиғи Музаффар ЮСУФ НАЗАРОВ жавоб берадилар.



— Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 179-моддасида жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари таркиби кўрсатилган. Солиқ кодексининг 179-моддасига асосан Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадларига солиқ солинмайди: - Ушбу модданинг 31-бандига асосан фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг: Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммалари даромад солиғидан озод қилиниши кўрсатилган. Шу сабабли укангизнинг ўқиши учун тўланган пулингиз даромад солиғидан озод қилинмайди.

Логин:
Пароль: