Главная » Yangiliklar » Шукурулло ИСРОИЛОВ: “Сайлаган номзодимиз юрт учун жонини берадиган инсон бўлишига ишонаман”
Шукурулло ИСРОИЛОВ: “Сайлаган номзодимиз юрт учун жонини берадиган инсон бўлишига ишонаман”

Шукурулло ИСРОИЛОВ: “Сайлаган номзодимиз юрт учун жонини берадиган инсон бўлишига ишонаман”

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Шукурулло ИСРОИЛОВ: “Сайлаган номзодимиз юрт учун жонини берадиган инсон бўлишига ишонаман”
  • Дата релиза: 04-12-16, 17:36
Шукурулло ИСРОИЛОВ: “Сайлаган номзодимиз юрт учун жонини берадиган инсон бўлишига ишонаман”
Куни кеча санъаткор неварали бўлгани ҳақида хабар бергандик. Бугун қизиқчи Шукурулло Исроилов учун қўшалоқ байрам. Бугунги сиёсий жараён ҳақида унинг фикрлари билан қизиқдик.

“4 декабрни мана бир неча кундан бери орзиқиб кутяпмиз. Бу кун жуда масъулиятли кун. Уни Интизорлик билан кутдик, эрталаб оила аъзоларимиз билан ўз номзодимизга овоз бериб келдик. Энди халқимизни чорлаяпмиз. Бугун Ўзбекистонимизнинг янги раҳбари аниқланади. Янги раҳбаримиз ҳам Биринчи Президентимизнинг давомчиси бўлади деган умиддамиз. Ишонаманки, сайлаган номзодимиз юрт учун жонини берадиган инсон бўлади. Ватан учун юртимиз учун ҳар биримиз жонимизни беришимиз керак. Шу юрт учун, шу халқ учун хизмат қилишимиз керак. Бунақа ўлка ҳеч қаерда йўқ. Бир дона чўпни олиб еримизга экиб қўйсангиз у албатта кўкаради. Тўртта фасли ҳам ўз вақтида келадиган юрт яна қайда бор? Ва энг асосийси тинчлик, тинчлигимизга кўз тегмасин. Куни кеча дунёга келган неварам ҳам шу юрт учун жонини берадиган фарзанд бўлсин!”
Логин:
Пароль: