Смартфон ва планшетлар жинсий ҳаёт кушандаси
- Категории: Yangiliklar
- Название: Смартфон ва планшетлар жинсий ҳаёт кушандаси
- Дата релиза: 13-12-16, 19:29
Одамлар ҳаётида смартфон ва планшетлар пайдо бўлганидан бери уларнинг жинсий ҳаётлари ёмонлашган. Нидерланд тадқиқотчилари шундай хулосага келишган, деб хабар қилди NL Times.
Морис де Хонд исмлик олим Нидерландия аҳолисидан уч минг одам орасида сўровнома ўтказган. Улар тадқиқотидан кўзланган мақсад гаджетларнинг жинсий ҳаётга таъсирини аниқлаш бўлган. 25 дан 34 ёшгача бўлган тадқиқот иштирокчиларининг ярми ётоқхонадаги ҳаётга янги технологиялар таъсир қилаётганини тан олишди.
60 фоизга яқин нидерландияликлар вақти-вақти билан смартфон билан бирга кўрпаларида ётишини, уларнинг ярми эса, ҳар куни кўрпага смартфонлари билан бирга ётар экан.
Сексопатолог Бянка ван Мурстнинг айтишича, бунга ўхшаш ҳолат аввал ҳам кузатилган, яъни смартфон ва планшетлар чиқмасидан олдин уларга телевизор ҳалақит қилган. Мутахассис ҳаётларини назорат қилишни ўрганиш ва кечаларни техникасиз ўтказиш керак деб маслаҳат берди.