Главная » Yangiliklar » “Телефондаги баҳаё суратлар...”
“Телефондаги баҳаё суратлар...”

“Телефондаги баҳаё суратлар...”

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: “Телефондаги баҳаё суратлар...”
  • Дата релиза: 25-10-16, 13:44
“Телефондаги баҳаё суратлар...”
— Ўғлим 16 ёшда. Яқинда телефонини текшира туриб, беҳаё суратлар ва видеоларга кўзим тушди. Бироз ёшроқ бўлганида, албатта, койиган бўлардим, аммо улғайиб қолди, у билан бу мавзуда қандай гаплашишни билмаяпман... Умида, 38 ёш, Жиззах вилояти Психология фанлари номзоди, доцент Феруза Акромова ўз маслаҳатлари билан ёрдам беришга тайёр... — Кўпчилик оналар дарҳол ўша беҳаё видеоларни ўчириб ташлаш ва фарзандига қаттиқ гапириш билан муаммони ҳал этиш мумкин деб ўйлашади. Зинҳор ва зинҳор ўғлингиз ўзига тегишли бўлган, шахсий буюми деб билган нарсага сўроқсиз даҳл қилганингизни билмасин. Акс ҳолда унинг ишончини ва ҳурматини йўқотиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Ўсмирлар ҳиссиётга берилувчан бўлишади, агар телефонини берухсат текширганингиздан хабар топса, жаҳл устида маслаҳатларингизнинг аксини бажариши ҳам ҳеч гап эмас. Бу ёшдаги йигитларга ўзидан катта жинсдошлари, акаси ёки отаси йигит кишининг организмида кечадиган ўзгаришлар, умуман жинсий ҳаёт ҳақида тушунча бериши зарур. Аслида ҳам бундай нозик паллада бола онгини қандайдир нотаниш инсон берган нотўғри маълумот билан тўдиргандан кўра, яқинлари тушунча бергани афзалроқ. Гап орасида турли беҳаё суратларни томоша қилиш зино эканини ва бундан буён ўғлингиз оиланинг бошқа эркаклари қаторида хонадонингиз шаънини сақлашга масъуллигини таъкидлаб ўтишни унутманг.
Логин:
Пароль: