Главная » Yangiliklar » Telegram`чилар “Уммон”чи Зоҳидни “ўлди”га чиқарди
Telegram`чилар “Уммон”чи Зоҳидни “ўлди”га чиқарди

Telegram`чилар “Уммон”чи Зоҳидни “ўлди”га чиқарди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Telegram`чилар “Уммон”чи Зоҳидни “ўлди”га чиқарди
  • Дата релиза: 03-12-16, 19:34
Telegram`чилар “Уммон”чи Зоҳидни “ўлди”га чиқарди
Telegram мессенжерида “Уммон” гуруҳи аъзоси Зоҳид Рихсиев автоҳалокатга учраб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқатилди.

Тарқатилган хабарларда Зоҳид Рихсиев 30 ноябрь куни соат 11:30 да автоҳалокатга учрагани ва вафот этгани ёзилган.

Telegram’да тарқатилган хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқин эканини билиш мақсадида, “Дарё” нашри “Уммон” гуруҳининг маъмури Дониёр Алимуҳамедовга мурожаат қилди.

Эътиборли томони, Telegram’даги хабарларга илова қилинган суратларда бошқа бир хонанда — Алижон Исоқовнинг йўл-транспорт ҳодисасига учраган машинаси акс этган.

“Бу миш-миш бир неча кундан бери Telegram’даги гуруҳларда айланиб юрганидан хабаримиз бор. Худога шукр, ‘Уммон’ гуруҳидаги барча йигитлар соғ-саломат. Telegram’да тарқатилган хабарлар уйдирмадан бошқа ҳеч нарса эмас”, — деди “Уммон” гуруҳи маъмури.
Логин:
Пароль: