Главная » Yangiliklar » Тесса Эванс-бурунсиз туғилган қизалоқ
Тесса Эванс-бурунсиз туғилган қизалоқ

Тесса Эванс-бурунсиз туғилган қизалоқ

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Тесса Эванс-бурунсиз туғилган қизалоқ
  • Дата релиза: 27-08-14, 22:36
Тесса Эванс-бурунсиз туғилган қизалоқ

Айни дамда 1,5 ёшни қарши олган ушбу қизалоқ ўз тенгдошларидан деярли фарқ қилмайди. Улар каби ўйнайди, кулади, югуради. Бироқ бу қизалоқнинг бошқалардан фарқли бўлган бир жиҳати бор. У бурунчасиз дунёга келган.

 Буюк Британияда дунёга келган бу қизалоқнинг тиббий варақасида “аплазия” – яъни тана қисмларидан бирининг туғма мавжуд эмаслиги ташхиси ёзилган. vse-krugom.ru нашри маълумотларига кўра айни дамда Буюк Британиядаги 50 га яқин болаларда ана шундай касаллик кузатилган.

 Қизалоқнинг ота-онаси ҳомиладор давридаёқ, кутаётган фарзандлари бурунсиз дунёга келишини эшитганларида ўзларини қўярга жой топа олишмаган. Аммо шундай бўлса-да, боладан воз кечишни хаёлларига ҳам келтиришмаган. Ҳомиладан воз кечишни истамаган аёл туғруқхонада олиб қолинади ва дунёга келажак боланинг туғруқдан кейинги саломатлиги борасида махсус режа ишлаб чиқилади. Бу боланинг нафас олишига кўмаклашиш, йиғлаганда нафас етишмовчили туфайли ҳалок бўлишидан асраш учун жуда муҳим эди. Тесса акса уриши, йўталиши ҳам мумкин.

 Тесса дунёга келиши билан унга трахеостомия усули билан ёрдам кўрсатилади ва унинг нафас олиши таъминланади. Қизалоқ 11 ойлик бўлганида эса уни чап кўзидаги катарактадан ҳалос этиш учун жарроҳлик амалиёти ўтказилади. Бироқ жарроҳлик амалиётидан сўнг қизалоқнинг кўзи умуман кўрмайдиган бўлиб қолди.

 Бугунги кунга келиб, уни дунёдаги энг бахтли болалардан бири дейиш мумкин. Ота-онасининг меҳри ва муҳаббати унниг юзидаги ширин кулгусида акс этиб турибди.

 Қийинчиликга қарамай, Тессанинг ота-онаси кейинги жарроҳлик амалиётига тайёргарлик кўришаяпти. Тессага яқин ойлар ичида бурун протези билан боғлиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилади. Қизалоқ катта бўлгани сайин унинг юз кўриниши ҳеч кимникидан фарқ қилмайдиган бўлади. Ушбу мураккаб жарроҳлик амалиёти Лондондаги Great Ormond Street Hospital клиникасида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Логин:
Пароль: