Главная » Yangiliklar » Тольяттилик аёл совуқни ҳис қилмай, қишни ёзги кийимда ўтказади
Тольяттилик аёл совуқни ҳис қилмай, қишни ёзги кийимда ўтказади

Тольяттилик аёл совуқни ҳис қилмай, қишни ёзги кийимда ўтказади

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Тольяттилик аёл совуқни ҳис қилмай, қишни ёзги кийимда ўтказади
  • Дата релиза: 14-12-16, 14:25
Тольяттилик аёл совуқни ҳис қилмай, қишни ёзги кийимда ўтказади
ОАВларда ўзининг ғайритабиий хислати билан машҳур бўлган Россиянинг Тольятти шаҳрида яшовчи Галина Кутереповани ҳамшаҳарлари Қорқиз деб аташади, деб хабар берди “Smootrim.ru” нашри.

Ҳамма гап шундаки, Галина умуман совуқни ҳис қилмайди. У қаҳратон қишда ҳам ўзини енгил, ёзги кийимда қулай ҳис қилади. Мана 10 йилдирки Галина қишки, қалин кийимсиз ва енгил, ёзги оёқ кийимда қишни ўтказади. У ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида қишнинг аёзли кунларида ўзги кийимда сайр қилиб юрган суратларини тинимсиз жойлаштириб боради.

“Менинг қишда этик киймай, яланг оёқ, ёзги пойафзалда юрганимни кўрган аксарият одамлар оёғи совқотяпти, деб ўйлашади. Аслида яланг оёқ равишда қор кечсам ҳам совуқни ҳис қилмайман. Қор оёқларимда эриб кетади. Қишда ҳам енгил кийимда юрганимдан кейин эшитиш, ҳид билиш, кўриш қобилиятим кучайди. Кўзойнак тақмайдиган бўлдим. Хотирам ҳам яхшиланди”, дейди Галина.

“Қорқиз” бундан 10 йил илгари чиниқиш мақсадида совуқ кунларда енгил кийимда юрган, бора-бора эса умуман қишқи кийимлардан воз кечди. Галина Кутерепова ҳозирда 54 ёшга тўлган, Тольятти шаҳридаги болалар боғчасида тарбиячининг ёрдамчиси вазифасида ишлайди.

“Енгил кийимда юрганим билан қишда совқотмайман, ёзда эса исиб кетмайман. Ҳамма чарчаса ҳам мен чарчашни билмайман, дам олишим шарт эмас.Организмим чарчоқ нималигини ҳис қилмайди”, дейди Галина Кутерепова.
Логин:
Пароль: