Туркия ҳукумати Анқарадаги кўчани ўлдирилган элчи номи билан атайди
- Категории: Yangiliklar
- Название: Туркия ҳукумати Анқарадаги кўчани ўлдирилган элчи номи билан атайди
- Дата релиза: 20-12-16, 19:48
Россиялик элчи Андрей Карловнинг исми Туркияда абадийлаштирилади, унинг шарафига Анқарадаги кўча номланади, дея хабар берди Туркия ТИВ раҳбари Мевлют Чавушоглу.
“Менга Туркия Бош вазири элчи Андрей Карловнинг исми абадийлаштириши ҳақида хабар берди. Хусусан, РФ элчихонаси жойлашган кўча номи Андрей Карлов номига ўзгартирилади”, - дейди Чавушоглу ўзининг россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан бўлган сухбатда.
Аввал хабар берилганидек, Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловга ҳужум 19 декабрь куни Анқарадаги кўргазма очилиш чоғида содир этилди. 22 ёшли қотил Карловни бир неча ўқ билан отиб ўлдирган ҳамда буни Россиянинг Сурияга нисбатан ҳаракатларига жавоб дея изоҳлади. Қотил Туркия махсус хизмати томонидан ўлдирилди.