Главная » Yangiliklar » Тўққиз йил қорнида қайчи билан яшаган босниялик судга шикоят қилди
Тўққиз йил қорнида қайчи билан яшаган босниялик судга шикоят қилди

Тўққиз йил қорнида қайчи билан яшаган босниялик судга шикоят қилди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Тўққиз йил қорнида қайчи билан яшаган босниялик судга шикоят қилди
  • Дата релиза: 12-06-14, 17:26
Тўққиз йил қорнида қайчи билан яшаган босниялик судга шикоят қилди
Босния ва Герцеговина
фуқароси операциядан сўнг
унинг қорнида қайчини унутиб
қолдирган шифокорлар
устидан судга мурожаат қилди,
дея хабар бермоқда Croatian
Times.
Ален Папач (Alen Papac)
қорнидаги оғриқлар сабаб
шифохонага боришга мажбур
бўлиб, рентген
текширувларидан ўтганидан
сўнггина ичида бегона жисм
борлигини билган.
Умумий ҳисобда қайчи
эркакнинг қорнида тўққиз йил
турган. Қайчини олиб ташлаш
бўйича жарроҳлик амалиёти
ўтказилганига ҳам икки бўлди,
бироқ ўтган давр мобайнида у
шифокорларнинг хатоси учун
товон пули ололмаган ва шу
сабаб судга шикоят қилишга
мажбур бўлган.
38 ёшли Папачнинг сўзларига
кўра, 2003 йили ошқозон яраси
сабаб ўтказилган операциядан
сўнг у эпигастрал соҳасида
чидаб бўлмас оғриқларни ҳис
қилган. Эркакнинг қўшимча
қилишича, унинг саломатлигида
бошқа тушунтириб бўлмас
муаммолар ҳам бўлган (айнан
қандай муаммолар эканлигига
аниқлик киритмаган).
Охир-оқибат, оғриқлар уни яна
шифокорларга мурожаат
қилишга мажбур қилган.
Папачни рентгендан ўтказган
шифокорлар унинг қорнида
узунлиги 12 сантиметрлик
қайчи борлигини кўришган.
Папач устида бегона жисмни
олиб ташлаш бўйича
жарроҳлик амалиёти
ўтказилган.
Шифохонадан чиққан Папач
шифокорлари унга қайчи
«совға» қилган клиника билан
боғланган (клиника номи
маълум қилинмаяпти). Собиқ
бемор ўзининг жисмоний ва
маънавий қийналганлари учун
товон пули талаб қилган.
Шифохона раҳбарияти бу
талабни қатъий рад этган, ҳатто
расмиятчилик учун узр ҳам
сўрамаган. Шу сабаб, Папач
шифохонани судга беришга
қарор қилган.
Босниялик ўзига қайчи «совға
қилган» шифокорларни суд
бергани ҳақида огоҳлантириб,
шундан сўнг бўлган ҳодиса
ҳақида ОАВга маълум қилган.
ОАВ вакиллари ушбу ҳолат
бўйича шифохонадан кенг
тушунтириш олишни мақсад
қилишган, бироқ клиника ўзига
қарши суд жараёни
бошланганидан ортиқ изоҳ
бермаган.
Логин:
Пароль: