Главная » Yangiliklar » Улуғбек Қодиров: “Мажнун”— бу сўнгги ролим бўлиши мумкин эди”
Улуғбек Қодиров: “Мажнун”— бу сўнгги ролим бўлиши мумкин эди”

Улуғбек Қодиров: “Мажнун”— бу сўнгги ролим бўлиши мумкин эди”

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Улуғбек Қодиров: “Мажнун”— бу сўнгги ролим бўлиши мумкин эди”
  • Дата релиза: 12-02-16, 23:13
Улуғбек Қодиров: “Мажнун”— бу сўнгги ролим бўлиши мумкин эди”
Бир неча кун аввал Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Мажнун” фильми ҳақида маълумот берган эдик.Ижодий жараёнлари ниҳояланиб қолган мазкур янги фильм билан боғлиқ турли шов-шувлар, маълумотлар, расмлар интернет тармоғида тарқамоқда. Фильмда бош ролни ижро этган актёр Улуғбек Қодиров ҳам Instagram тармоғидаги саҳифасига фильм трейлерини юклади ва "МАЖНУН" бу – сўнгги роли бўлишими мумкин эди. Раҳмаааттт лекин “ҲАММА”га...”, деб изоҳ қолдирди. Ҳозирча актёр ўз сўзида “сўнги ролим” деганда нимани назарда тутганини айтмади. Шунингдек, “Раҳмаааттт лекин “ҲАММА”га, дея кимга, нима учун киноя, пичинг ва кесатиқ оҳангида изоҳ ёзгани ҳам маълум эмас. Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Аҳмедов “Тундан тонггача”, “Қоракўз”, “Омад”, “Тилим қурсин”, “Ана холос”, "Бахт ортидан" сингари фильмлар режиссёридир.
Логин:
Пароль: