Главная » Yangiliklar » Ўзбек курашчи қизи «Нанкин—2014»га йўлланмани қўлга киритди
Ўзбек курашчи қизи «Нанкин—2014»га йўлланмани қўлга киритди

Ўзбек курашчи қизи «Нанкин—2014»га йўлланмани қўлга киритди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Ўзбек курашчи қизи «Нанкин—2014»га йўлланмани қўлга киритди
  • Дата релиза: 26-05-14, 16:40
Ўзбек курашчи қизи «Нанкин—2014»га йўлланмани қўлга киритди
Халқаро бирлашган спорт курашлари федерацияси (FILA) томонидан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Мираброр Усманов номига келган мактубда, 2014 йилнинг 8—11 май кунлари Бангкок шаҳри (Таиланд)да ўтказилган Осиё чемпионатида аёллар кураши бўйича бўлиб ўтган мусобақалар якунларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳодат Жўллибоева (-52 кг) шу йилнинг 16—28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказиладиган IIўсмирлар ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олганлиги маълум қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур қитъа чемпионатида аёллар кураши бўйича ўтказилган мусобақада бир йўла тўрт нафар ўзбекистонлик Шаҳодат Жўллибоева (-52 кг), Набира Есенбоева (-60 кг), Лолахон Ўринбоева (-65 кг) ва Бахтигул Болтаниёзова (-70 кг) шоҳсупанинг учинчи поғонасидан ўрин эгаллаган.

Шунингдек, ушбу Осиё чемпионатида Илхом Баҳромов (-50 кг) ва Абубакр Алимов (-69 кг) юнон-рум кураши бўйича бўлиб ўтган мусобақада мос равишда олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлиб, «Нанкин—2014» ўсмирлар Олимпия ўйинлари лицензияларини қўлга киритган.
Логин:
Пароль: