Главная » Yangiliklar » ​Ўзбекистонда 3D ўлчамли китоблар чоп этилмоқда
​Ўзбекистонда 3D ўлчамли китоблар чоп этилмоқда

​Ўзбекистонда 3D ўлчамли китоблар чоп этилмоқда

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: ​Ўзбекистонда 3D ўлчамли китоблар чоп этилмоқда
  • Дата релиза: 16-03-17, 11:44
​Ўзбекистонда 3D ўлчамли китоблар чоп этилмоқда
Мамлакатимизда ёшларнинг китобга бўлган эътибори, мутолаа маданиятини ошириш борасида “Ўзбекистон матбуоти” миллий форуми ва кўргазмаси, унинг доирасида “Болалар адабиёти” кўргазмаси, “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида “Китоб байрами” тадбирлари ва “Китоб – миллатнинг бебаҳо маънавий ва маданий мероси” мавзуидаги илмий-амалий конференция, “Соғлом ва маънавий етук авлод – юрт келажаги!” шиори остида “Болалар китоби” фестиваллари анъанавий ўтказилмоқда, деб ёзади ЎзА.

Ноширлик ва китоб маҳсулотларини ўқувчиларга ўз вақтида, арзон нархларда етказиб бериш мақсадида янги китоб дўконлари ташкил этилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Китоб олами” маънавий-маърифий савдо мажмуалари ёшларнинг севимли масканига айланган. Келгусида бу каби мажмуалар ҳар бир туманда ишга тушади.

Маълумотларга кўра, мамлакатимизда 1755 матбаа корхонаси ва бўлимлари, 122 нашриёт фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан йилига 4 мингдан зиёд номдаги, умумий адади қарийб 50 миллион нусхага яқин китоб нашр этилмоқда. Ноширлик маҳсулотларининг 1 минг номдан зиёди болалар адабиётига тегишли. Ўзбек ва жаҳон адабиёти, мутафаккирлар ҳаёти ва фаолияти, аждодларимизнинг маънавий жасорати, қаҳрамонликларига бағишланган бу асарларни истаган китоб дўконидан топиш мумкин.

Яқиндан мамлакатимизда инновацион технология асосида 3D ўлчамли китоблар ҳам чоп этила бошланди. Бу лойиҳа Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ва “Colar Technology” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган бўлиб, ноширлик соҳасида янгиликдир. Бу лойиҳа дунёнинг саноқли мамлакатлари тажрибасидан ўтган.

Буюртма асосида китоб дўконларига етказиб берилаётган бу ноширлик маҳсулоти болаларни китоб дунёсига етаклашда ўзига хос хусусиятга эга. Ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлган 3D ўлчамли китоб харид қилингандан сўнг уяли телефонда махсус дастур юклаб олинади. Дастурдаги скретч-код фаоллаштирилиб, китобдаги расмларни эҳтиётлик билан контурлардан четга чиқмасдан бўяш лозим. Ундан сўнг тасвир устига смартфон ёки планшетни олиб борасиз. Шу ондаёқ мониторда бўялган расм ҳаракатланиб, сўзлашга тушади. Жонланган расм билан суратга тушиб, тайёр фотони электрон жўнатиш мумкин. Ҳозир бу каби китоблар “Бизнинг касбларимиз”, “Ҳайвонот оламида” ва “Севимли қаҳрамонлар” каби рукнларда тайёрланмоқда. “Ўзбек халқ эртаклари” рукни остида ҳам бу каби инновацион ноширлик маҳсулотини яратиш устида иш олиб борилмоқда.
Manba: Darakchi.uz
Логин:
Пароль: