Главная » Yangiliklar » Ўзбекистонда янги қўшма корхона иш бошлади
Ўзбекистонда янги қўшма корхона иш бошлади

Ўзбекистонда янги қўшма корхона иш бошлади

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Ўзбекистонда янги қўшма корхона иш бошлади
  • Дата релиза: 20-05-14, 14:04
Ўзбекистонда янги қўшма корхона иш бошлади
Ўзбекистонда янги қўшма корхона иш бошлади

Урганч шаҳрида "UzXCMG” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси иш бошлади.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда "Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК бошқаруви раиси Очилбой Раматов, "Xuzhou Construction Machinery Group” корпорацияси вице-президенти Ли Цзян иштирок этди.

Бугунги кунда "Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компаниясининг қатор корхоналарида замонавий юк ва йўловчи вагонлари ишлаб чиқарилмоқда, капитал таъмирдан чиқарилиб, хизмат кўрсатиш муддати узайтирилмоқда. Компания корхоналари яна биттага кўпайди – улар қаторига энди Хитойнинг "Xuzhou Construction Machinery Group” корпорацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган "UzXCMG” қўшма корхонаси ҳам қўшилди.

Ушбу қўшма корхонада гидравлик экскаваторлар ва бошқа қурилиш ускуналари ишлаб чиқарилади, техникаларга хизмат кўрсатилади.

Лойиҳа доирасида 15 миллион долларлик инвестиция маблағи ўзлаштирилиши белгиланган. Корхона тизимидаги муҳандислик тармоқлари тубдан таъмирланди, оқова сув иншоотлари янгидан ўрнатилиб, ҳудуддаги темир йўллар янгиланди, юк кўтариш мосламалари капитал таъмирдан чиқарилди.

"UzXCMG” ҚКда маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш босқичма-босқич амалга оширилади. Биринчи босқичда алоҳида йирик механизмлар йиғилиб, баъзи пайвандланувчи конструкциялар ва эҳтиёт қисмлар тайёрланади. Ишчиларнинг аксариятини касб-ҳунар коллежи битирувчилари ташкил этади. Яқинда уларнинг бир гуруҳи Хитойда бўлиб, "XCMG” корпорациясининг экскаватор ишлаб чиқарадиган заводида малака ва тажриба ошириб қайтди.

Корхона тўлиқ қувват билан фаолият юрита бошлагач 400 нафардан зиёд ёшлар доимий иш ўрни билан таъминланади.
Логин:
Пароль: