Ўзбекистонда кейинги ҳафта аномал совуқ ҳарорат кузатилади
- Категории: Yangiliklar
- Название: Ўзбекистонда кейинги ҳафта аномал совуқ ҳарорат кузатилади
- Дата релиза: 18-11-16, 20:28
Бу ҳақда Darakchi.uz нашрига Ўзгидромет Марказидан хабар беришди.
19 ноябрь шанба куни Республикада ҳаво ҳарорати кескин пасая бошлайди. Бунинг сабаби эса Россиянинг Шимолий Урал ҳудудидан кириб келадиган совуқ ҳаво оқими.
21 ноябрга келиб ҳаво ҳарорати тунда 2 -7˚С совуқ, кундузи эса -2 ˚С … +3 ˚С ушланиб туради. Мамлакатимизнинг шимолий ҳудудларида совуқ рекорд даражани қайд этади: кечаси термометр устуни –13 -18˚С, кундузи 3-8 ˚С совуқ бўлади.
19 ноябрь куни Тошкентда ёмғир ёғади, 20-21 ноябрь куни ёмғир қорга айланади. Шамол 17-22 м/c тезликка кучаяди.
Бундай ноябрь учун иқлим меъёридан 8-10 даража паст аномал ҳарорат бир ҳафта давом этади (чамаси 27 ноябрга қадар).