Yaponiyada sher odamlarga hujum qildi
- Категории: Yangiliklar
- Название: Yaponiyada sher odamlarga hujum qildi
- Дата релиза: 24-01-17, 01:33
Япониянинг Нарита шаҳрида фотосуратлар ва телевизион съёмкалар учун турли ҳайвонларни кўпайтириш билан шуғулланувчи Shonan Animal Production компаниясининг 2 ходими шернинг ҳужумидан жабрланди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Шернинг одамларга қилган ҳужуми ҳақида қутқарув хизматининг 119 рақамига қўнғироқ қилинган. Ҳужум оқибатида бир эркак ва бир аёл боши, оёғидан жиддий жароҳат олди.
Фожиа ҳайвонларни назорат қилувчи ходимларнинг съёмка олдидан ўн ёшли шернинг катагини юваётганда рўй берди. Шер занжирда бўлгани сабабли ҳужумдан кейин қочиб кетолмади.
Shonan Animal Production компаниясининг сайтида маълум қилинишича, мазкур марказда шердан ташқари, қоплон, итлар, мушуклар, отлар, зебра, туя, кенгуру ва маймунлар ҳам сақланар экан.