Ne qilay Ona
- Категории: ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
- Название: Ne qilay Ona
- Дата релиза: 12-11-20, 23:28
Иштиёқла шўх шеър битолмаяпман,
Ҳар оним захардек, ютолмаяпман,
Дунёсидан кечиб кетолмаяпман,
Не қилай онажон, не қилай она.
Мана кўксим тўлди ғаму кулфатга,
Менга далда бўлмас айтсам улфатга,
Шодликларим сингиб кетди зулматга,
Не қилай онажон не қилай она.
Армонлар кун сайин дардим қўзғайди,
Бу махзун ўғлингиз у деб бўзлайди,
Оймикин, юлдуздир сирли кўзлайди,
Не қилай онажон, не қилай она.
Дилимни тушинмас хеч бир мунофиқ.
Кўйида боримни қилсайдим тортиқ,
Билсангиз у пари ҳаммадан ортиқ,
Не қилай онажон, не қилай она.
Қанийди қўлимда бўлсайди "сим-сим"
Сехрлаб олардим айлаб бир тилсим,
Ширин турмушимга оғу солган ким?
Не қилай онажон, не қилай она.
Забоним бор аммо гапиролмасман,
Сўзларим кўп лекин айта олмасман,
Бу йулимдан сира қайта олмасман,
Не қилай онажон, не қилай она.
Булбулгўё каби эрам боғида,
Мағрур оху эдим Хисор тоғида,
Қоврилмоқда умрим севги доғида,
Не қилай онажон, не қилай она.
Саҳифам ўқигин сен бир хижжалаб,
Ёшлар тўкай сен деб кўзда мижжалаб,
Мадад бер, мен ғариб ўғлингни ўйлаб,
Не қилай онажон, не қилай она.
Кўнглимга сиғмайди хаёт тўлқини,
Ўйлаганим сари, ўйлайман уни,
Уйлармикин мени у ҳам бир куни,
Не қилай онажон, не қилай она.
Толмас Холмурзаев
Ҳар оним захардек, ютолмаяпман,
Дунёсидан кечиб кетолмаяпман,
Не қилай онажон, не қилай она.
Мана кўксим тўлди ғаму кулфатга,
Менга далда бўлмас айтсам улфатга,
Шодликларим сингиб кетди зулматга,
Не қилай онажон не қилай она.
Армонлар кун сайин дардим қўзғайди,
Бу махзун ўғлингиз у деб бўзлайди,
Оймикин, юлдуздир сирли кўзлайди,
Не қилай онажон, не қилай она.
Дилимни тушинмас хеч бир мунофиқ.
Кўйида боримни қилсайдим тортиқ,
Билсангиз у пари ҳаммадан ортиқ,
Не қилай онажон, не қилай она.
Қанийди қўлимда бўлсайди "сим-сим"
Сехрлаб олардим айлаб бир тилсим,
Ширин турмушимга оғу солган ким?
Не қилай онажон, не қилай она.
Забоним бор аммо гапиролмасман,
Сўзларим кўп лекин айта олмасман,
Бу йулимдан сира қайта олмасман,
Не қилай онажон, не қилай она.
Булбулгўё каби эрам боғида,
Мағрур оху эдим Хисор тоғида,
Қоврилмоқда умрим севги доғида,
Не қилай онажон, не қилай она.
Саҳифам ўқигин сен бир хижжалаб,
Ёшлар тўкай сен деб кўзда мижжалаб,
Мадад бер, мен ғариб ўғлингни ўйлаб,
Не қилай онажон, не қилай она.
Кўнглимга сиғмайди хаёт тўлқини,
Ўйлаганим сари, ўйлайман уни,
Уйлармикин мени у ҳам бир куни,
Не қилай онажон, не қилай она.
Толмас Холмурзаев
Смс Шерлар