Otamga
- Категории: ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
- Название: Otamga
- Дата релиза: 04-08-19, 10:29
ОТАМГА. (Усто Қарши Тожибоевнинг порлоқ хотирасига).
Синовчан боқади икки қора кўз,
Қалбингиз тўрига назар ташлайди.
Дунёни кўтарган вазмин елкалар,
Гар насиб қилса аср ҳатлайди.
Озгина титраган бу қодоқ қўллар,
Неча кетмонни дастасин кўрган.
«Рўзғори» учун аччиқ ҳаётнинг,
Қанча баланд-у пастида юрган.
«Отажон»- дейди жажжи ўғлимни,
Бахтиёр бўлади бағрига босиб.
«Онажон» - дейди жажжи қизимни,
Қўлларин ўпади кўзига суртиб.
Етти ўғлини етмиш ёшида,
Улуғлаб ҳар бирин "сизлаб" сўрайди.
Нур ёғилади икки юзидан,
Тарбия сўзига жиддий қарайди.
Ҳар бир ўғлига ўз қўли билан,
Етти иморатни ўзи солгандир.
Ўн минг уйли найман элининг
Айвонларига қўли теккандир.
Элнинг тўйида бошу-қош бўлиб,
Ўзининг тўйидай ўтказиб юрган.
Катта-ю кичик, камбағал-у бой
Барчани доим бир кўзда кўрган.
Ишнинг осонин ўйлаган эмас,
Эл учун ёлғон сўзлаган эмас.
Кўпнинг хаққини доим авайлаб,
Душманига ҳам сенлаган эмас
Синовчан боқади икки қора кўз,
Қалбингиз тўрига назар ташлайди.
Дунёни кўтарган вазмин елкалар,
Гар насиб қилса аср ҳатлайди.
Озгина титраган бу қодоқ қўллар,
Неча кетмонни дастасин кўрган.
«Рўзғори» учун аччиқ ҳаётнинг,
Қанча баланд-у пастида юрган.
«Отажон»- дейди жажжи ўғлимни,
Бахтиёр бўлади бағрига босиб.
«Онажон» - дейди жажжи қизимни,
Қўлларин ўпади кўзига суртиб.
Етти ўғлини етмиш ёшида,
Улуғлаб ҳар бирин "сизлаб" сўрайди.
Нур ёғилади икки юзидан,
Тарбия сўзига жиддий қарайди.
Ҳар бир ўғлига ўз қўли билан,
Етти иморатни ўзи солгандир.
Ўн минг уйли найман элининг
Айвонларига қўли теккандир.
Элнинг тўйида бошу-қош бўлиб,
Ўзининг тўйидай ўтказиб юрган.
Катта-ю кичик, камбағал-у бой
Барчани доим бир кўзда кўрган.
Ишнинг осонин ўйлаган эмас,
Эл учун ёлғон сўзлаган эмас.
Кўпнинг хаққини доим авайлаб,
Душманига ҳам сенлаган эмас
Смс Шерлар