Bir kun qaytaman
- Категории: SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
- Название: Bir kun qaytaman
- Дата релиза: 31-03-21, 20:35
Бу кун айро бўлди йўлларимиз ҳам,
Ёлғонга қўшилиб кетди дунёлар.
Ногоҳ, кўзларимда ёнмоқда олов,
Суянч деб атасам бўлди рўёлар.
Наҳотки, тубанлик бўлса ҳукмрон,
Оппоқ орзуларим бўлсалар сўқир.
Яқиним деганим туҳматга қўйса,
Яна юрагимни қузғунлар чўқир.
Майлига, бағримни нимталаб ташланг,
Хали оламимда турибди орим.
Мени сақлагувчи Яратган эгам,
Раббоний хисларим қалбимда борим.
Хали баҳорларим келади такрор,
Маҳзунлик либосин ечарман бир кун.
Кулгичлар қўнади яноқларимга,
Бир кун вужудим ҳам бўлади бутун.
Ўшанда мен бахтли кунларга ошиқ,
Табассум инади қароқларимга.
Тараннум айтаман муҳаббатимни,
Оҳулар қайтади тоғликларимга.
Учаман самода оққуш мисоли,
Муроди бўлади эртакларимда.
Бахтга етаклайди учар гиламлар,
Оппоқ гуллар бўлар этакларимда.
Умида АЪЗАМ
Ёлғонга қўшилиб кетди дунёлар.
Ногоҳ, кўзларимда ёнмоқда олов,
Суянч деб атасам бўлди рўёлар.
Наҳотки, тубанлик бўлса ҳукмрон,
Оппоқ орзуларим бўлсалар сўқир.
Яқиним деганим туҳматга қўйса,
Яна юрагимни қузғунлар чўқир.
Майлига, бағримни нимталаб ташланг,
Хали оламимда турибди орим.
Мени сақлагувчи Яратган эгам,
Раббоний хисларим қалбимда борим.
Хали баҳорларим келади такрор,
Маҳзунлик либосин ечарман бир кун.
Кулгичлар қўнади яноқларимга,
Бир кун вужудим ҳам бўлади бутун.
Ўшанда мен бахтли кунларга ошиқ,
Табассум инади қароқларимга.
Тараннум айтаман муҳаббатимни,
Оҳулар қайтади тоғликларимга.
Учаман самода оққуш мисоли,
Муроди бўлади эртакларимда.
Бахтга етаклайди учар гиламлар,
Оппоқ гуллар бўлар этакларимда.
Умида АЪЗАМ
Смс Шерлар