Ikki Taqdir
- Категории: SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
- Название: Ikki Taqdir
- Дата релиза: 13-03-21, 22:23
Икки тақдир.
Ёдинг кўчасидан ўчмасми изим,
Ҳасратлар қийнарму ва озурда жон.
Меники эмассан асло азизим,
Сеники бўлмайман мен ҳам ҳеч қачон...
Биз учун жилғалар оқмас шилдираб,
Бизга етиб келмас гулдан ифорлар.
Жалада ивиган қушдек дилдираб,
Йиғласак бағрини очмас баҳорлар.
Биласанми, менга ёқади рости,
Армон эканимиз биров-бировга.
Фироқда севмоқлик бизларга хосдир,
Сочлар тўлгунига қадар қировга.
На-да соч, умримиз тўлса охирлаб,
Етмасак, етолмай ўртаниб суйсак.
Ғурурлар дод солиб, қолса ор йиғлаб,
Соғинсак...
Хўрсинсак...
Ҳижронда куйсак...
...Ахир насиб этар бўлганда висол,
Истаклар, орзулар сўлар чамаси.
Бир умрлик соғинч бўлар оддий ҳол,
Бокира хаёллар тугар ҳаммаси.
Яшай олармидик ҳамма қатори,
Кундалик ташвишлар ўй, теграсида?
Қадрсиз бўларди ишқнинг залвори,
Муҳаббат ва ҳаёт чегарасида.
Баски, бизга мосдир армон қўшиғи,
Соғинчлар сатрини маржондек терган.
Сен менинг дунёда тенгсиз ошиғим,
Мен сенга қалбини бутунлай берган!
Дилобар Уролова
Ёдинг кўчасидан ўчмасми изим,
Ҳасратлар қийнарму ва озурда жон.
Меники эмассан асло азизим,
Сеники бўлмайман мен ҳам ҳеч қачон...
Биз учун жилғалар оқмас шилдираб,
Бизга етиб келмас гулдан ифорлар.
Жалада ивиган қушдек дилдираб,
Йиғласак бағрини очмас баҳорлар.
Биласанми, менга ёқади рости,
Армон эканимиз биров-бировга.
Фироқда севмоқлик бизларга хосдир,
Сочлар тўлгунига қадар қировга.
На-да соч, умримиз тўлса охирлаб,
Етмасак, етолмай ўртаниб суйсак.
Ғурурлар дод солиб, қолса ор йиғлаб,
Соғинсак...
Хўрсинсак...
Ҳижронда куйсак...
...Ахир насиб этар бўлганда висол,
Истаклар, орзулар сўлар чамаси.
Бир умрлик соғинч бўлар оддий ҳол,
Бокира хаёллар тугар ҳаммаси.
Яшай олармидик ҳамма қатори,
Кундалик ташвишлар ўй, теграсида?
Қадрсиз бўларди ишқнинг залвори,
Муҳаббат ва ҳаёт чегарасида.
Баски, бизга мосдир армон қўшиғи,
Соғинчлар сатрини маржондек терган.
Сен менинг дунёда тенгсиз ошиғим,
Мен сенга қалбини бутунлай берган!
Дилобар Уролова
Смс Шерлар