Sevdim deding ishondim

Sevdim deding ishondim

Sevdim deding ishondim
Севдим дединг - ишондим,
Сўзларингга кўндирдинг.
Нигоҳингда эритиб,
Оловмисол ёндирдинг.
Қўлларимдан тутиб сен
Олиб чиқиб осмонга
Қўйиб юбординг аста
Юрагимни синдирдинг.

Севдим дединг - бағримни
Пуч ёнғоққа тўлдирдинг
Очилмаган ғунчани
Узуб олиб сўлдирдинг.
Қувончларим бир олам
Дунёларга сиғмасдим
Эзиб, буғиб, бурдалаб
Орзуларим ўлдирдинг.

Севдим дединг - қалбимни
Ўзинг билан қолдирдинг
Қайтиб берар деб кутиб
Кўзларимни толдирдинг
Нафрат билан севгини
Юрагимга жойлаб сен
Тикиб қўйдинг устидан
Ўз ўзимдан тондирдинг.

Севдим дединг - ишондим
Ўзгинангга оғдирдинг.
Ўз севгимни ўзимга
Аямасдан бўғдирдинг
Тан олмай аҳдларимиз
Қолдириб аро йўлда
Бошгинамга турли хил
Балоларни ёғдирдинг

Севдим дединг - ишондим
Армонларга едирдинг ....

ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА

Новые смс стихи
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: