Sevib qoldim 2-qism

Sevib qoldim 2-qism

Sevib qoldim 2-qism
Юргандим кўкрак кериб,
Шеърларни қатор териб,
Эндичи шамдек эриб,
Севиб қолдим шу ёшда.

Ташвишларим бир тизим,
Жонимга берсин тўзим,
Бўй етиб ўғлим қизим,
Севиб қолдим шу ёшда.

Оғир экан бу туйғу,
Халққа бўлайми кулгу
Эшитган дер нодон у,
Севиб қолдим шу ёшда.

Бир кўргулик эканда,
Олов ёқаркан танда,
Ёш бир жойга етганда,
Севиб қолдим шу ёшда.

Бир умр хис этмадим,
Умид узиб кетмадим,
Ўз вақтида етмадим,
Севиб қолдим шу ёшда.

Энди нетай ёронлар
Азоблидир бу онлар,
Тушинмас қадрдонлар
Севиб қолдим шу ёшда.

Қисматимда бор экан,
Гул деб ушладим тикан,
Ё оҳим етдимикан,
Севиб қолдим шу ёшда.

Кутмагандим бу қадар,
Қидирмадим дарбадар,
Севганим ҳам беҳабар,
Севиб қолдим шу ёшда.

Масрурман ушбу хисдан,
Қувонч топдим маъюсдан,
Изламадим олисдан,
Севиб қолдим шу ёшда.

Деманглар мени номард,
Шаънимга туширманг гард,
Бу ҳақ юқтиргани-дард,
Севиб қолдим шу ёшда.

Ўзи дунё бири кам,
Бахтлиман не бўлса ҳам,
Балки раҳм қилган Эгам,
Севиб қолдим шу ёшда.

ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА

Новые смс стихи
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: