Vatan haqida she'r (2020-yil uchun)
- Категории: VATAN HAQIDA SHERLAR 14 YANVAR VATAN HIMOYACHILAR UCHUN SHERLAR
- Название: Vatan haqida she'r (2020-yil uchun)
- Дата релиза: 02-10-19, 21:46
Ватан бу-чангиган тупроқнинг иси,
Қуёшнинг тафтида куйган болалик.
Девордан бўйлаган қўшнининг қизи,
Нонининг ярмини берган соддалик.
Узоқ қирликларга шукрона айтиб,
Қулочин кенг ёзиб термулган ватан.
Оч-наҳор бўлсада, ўтовга қайтиб,
Ҳурлик нафасидан семирган ватан.
Ватан бу-қизариб пишган олмани,
Ўсмақош томонга оқизган булоқ.
Чин она мисоли қўшни болани,
Иккинчи кўкракда эмизиб қўймоқ.
Асов шамолларга мардона туриб,
Қуёшга интилса, кўкласа туғинг.
Ватан бу-мана шу юртда туғилиб,
Бир елкада тўқсон икки уруғинг.
Ватан бу-қўлларни дуога очиб,
Боқий тинчлик сўраб қилинган омин.
Ватан бу- ёт юртда нафасга чўчиб,
Жонажон сарҳадда туйган эрк таъминг.
Жаҳонгир Ғойибов
Қуёшнинг тафтида куйган болалик.
Девордан бўйлаган қўшнининг қизи,
Нонининг ярмини берган соддалик.
Узоқ қирликларга шукрона айтиб,
Қулочин кенг ёзиб термулган ватан.
Оч-наҳор бўлсада, ўтовга қайтиб,
Ҳурлик нафасидан семирган ватан.
Ватан бу-қизариб пишган олмани,
Ўсмақош томонга оқизган булоқ.
Чин она мисоли қўшни болани,
Иккинчи кўкракда эмизиб қўймоқ.
Асов шамолларга мардона туриб,
Қуёшга интилса, кўкласа туғинг.
Ватан бу-мана шу юртда туғилиб,
Бир елкада тўқсон икки уруғинг.
Ватан бу-қўлларни дуога очиб,
Боқий тинчлик сўраб қилинган омин.
Ватан бу- ёт юртда нафасга чўчиб,
Жонажон сарҳадда туйган эрк таъминг.
Жаҳонгир Ғойибов
Смс Шерлар