Ayol

Ayol

  • Категории: YANGI SHERLAR
  • Название: Ayol
  • Дата релиза: 06-03-21, 14:35
Ayol
Дуосида тинчлик сўрар юртига,
Кўнар хаёт айтган барча шартига.
Гуллар сочинг оёғининг гардига.
Зулматларни ёритгувчи йўлисан,
АЁЛ бу дунёнинг жаннат гулисан.

Сен онасан, сен гўзал ёр ё сингил,
Маьноли сўзингдан обод хар кўнгил.
Мехринг берсанг, дард хам ўтади енгил.
Ким бўлмаки, кексами ёки ёшсан,
АЁЛ меҳр бобидаги қуёшсан.

Табассуминг аритади ғамларни.
Шодликка оласан тушкун дамларни.
Тўлдирасан рўзғордаги камларни.
Уйим-жойим дея бедор халаксан,
АЁЛ меҳнат ичида ҳам малаксан.

Сенга йўқдир боланинг бегонаси
Севгинг улашасан гапнинг хонаси.
Қалбинг шунчалар оқ ўзбек онаси.
Янги куннинг дебочаси нахорсан,
АЁЛ янгиланиш фасли бахорсан.

Баъзан ташвишинг бор, юрагинг титроқ.
Кўнглинг йиғласа-да, кўзларинг порлоқ
Сабринг қаршисида чўкиб қолар тоғ.
Хар мушкулнинг давосисан, ихлоссан,
АЁЛ сабр, мехр отлиғ либоссан.

Малоҳатсан, назокатсан, навосан.
Андишасан, ору номус ҳаёсан.
Ўзинг дунё ичра битта дунёсан.
Мўжизасан, мудом бор бўлгин аёл.
Ишққа, садоқатга ёр бўлгин аёл.

Дилобар Уролова ижодидан.

Новые смс стихи
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: