Ko'rolmaganlar
- Категории: YANGI SHERLAR
- Название: Ko'rolmaganlar
- Дата релиза: 26-09-21, 22:45
Қандай яшамоқни ўргатманг менга,
Ҳолимни бир кун ҳам сўролмаганлар.
Чуқур нафас олиб чиқардим йўлга,
Йўлимни пойламанг кўролмаганлар.
Гуллашни бошладим саратон ёзда,
Гул баргига танҳо ўролмаганлар.
Сувсиз ариқда ҳам уняпман аста,
Баҳор, ёзим келса кўролмаганлар.
Мен асли хеч кимни билмаган банда,
Билганим бор экан, суёлмаганлар.
Бир чимдим меҳрини қилиб ҳам канда,
Энди юксалганим туёлмаганлар.
Ғазаб отга миниб чопдингиз яна,
Менга яхшиликни тилолмаганлар.
Захар сўзларингиз отдингиз мана,
Дуолар қилишни билолмаганлар.
Сиз бугун бўлдингиз хақиқий эрмак,
Меҳрли қалбларда юролмаганлар.
Ўзгардим шунчаки бўлмасман тентак
Ўзимни кўзимда кўролмаганлар.
Сўзини қиличдек санчиб кўксимга,
Қайтманг ортга ўзин оқлолмаганлар.
Хатойим қидириб айтманг юзимга,
Гуноҳдан қайтариб қололмаганлар.
Тиладим мен сизга иймону, инсоф,
Тавбалар ичида туролмаганлар.
Ширин сўз керакмас киймангиз ғилоф,
Сиз томон юрмасман юролмаганлар.
Шалола
Ҳолимни бир кун ҳам сўролмаганлар.
Чуқур нафас олиб чиқардим йўлга,
Йўлимни пойламанг кўролмаганлар.
Гуллашни бошладим саратон ёзда,
Гул баргига танҳо ўролмаганлар.
Сувсиз ариқда ҳам уняпман аста,
Баҳор, ёзим келса кўролмаганлар.
Мен асли хеч кимни билмаган банда,
Билганим бор экан, суёлмаганлар.
Бир чимдим меҳрини қилиб ҳам канда,
Энди юксалганим туёлмаганлар.
Ғазаб отга миниб чопдингиз яна,
Менга яхшиликни тилолмаганлар.
Захар сўзларингиз отдингиз мана,
Дуолар қилишни билолмаганлар.
Сиз бугун бўлдингиз хақиқий эрмак,
Меҳрли қалбларда юролмаганлар.
Ўзгардим шунчаки бўлмасман тентак
Ўзимни кўзимда кўролмаганлар.
Сўзини қиличдек санчиб кўксимга,
Қайтманг ортга ўзин оқлолмаганлар.
Хатойим қидириб айтманг юзимга,
Гуноҳдан қайтариб қололмаганлар.
Тиладим мен сизга иймону, инсоф,
Тавбалар ичида туролмаганлар.
Ширин сўз керакмас киймангиз ғилоф,
Сиз томон юрмасман юролмаганлар.
Шалола
Смс Шерлар