Кўнглим
- Категории: YANGI SHERLAR
- Название: Кўнглим
- Дата релиза: 05-02-22, 18:46
Бевафо дўстларга алданган кўнглим,
Бемеҳр дилларга мастона кўнглим.
Сохта ишқ ўйнида девона кўнглим,
Ўзлигин унутган сарсона кўнглим,
Айтчи неча бор аламни ютдинг,
Ўзингча кимлардан меҳрни кутдинг,
Қуёшдай порламай шафаққа ботдинг,
Отилган тошларга индамай кетдинг.
Бас!!
Етар энди ўзинг учун яша,
Бу дунё ғамлари тугамас сира,
Умринг ўтиб боряпти ортинга қара.
Қурбон бўлмай бекорга излагин чора.
Ўзингдан бир бор хол сўраб қўй,
Ғаним отган тошларни қани териб қўй,
Дарддан оққан ёшларини артиб, суртиб қўй,
Қаддинг тутиб ҳаётга бир кулиб қўй.
Хали яшашим учун кераксан билсанг,
Бахтиёр бўламан доимо кулсанг,
Яхши ёмон кунимда ёнимда турсанг,
Дейман қоқилганда тиргагим бўлсанг.
Хеч кимга балони кўрмайсан раво,
Шунинг чун ҳамиша қўллайди Худо,
Бу дунё йиғлашинга арзимас асло,
Сени қадринг мен учун олтиндан аъло.
Юсупова Зулфия.
Бемеҳр дилларга мастона кўнглим.
Сохта ишқ ўйнида девона кўнглим,
Ўзлигин унутган сарсона кўнглим,
Айтчи неча бор аламни ютдинг,
Ўзингча кимлардан меҳрни кутдинг,
Қуёшдай порламай шафаққа ботдинг,
Отилган тошларга индамай кетдинг.
Бас!!
Етар энди ўзинг учун яша,
Бу дунё ғамлари тугамас сира,
Умринг ўтиб боряпти ортинга қара.
Қурбон бўлмай бекорга излагин чора.
Ўзингдан бир бор хол сўраб қўй,
Ғаним отган тошларни қани териб қўй,
Дарддан оққан ёшларини артиб, суртиб қўй,
Қаддинг тутиб ҳаётга бир кулиб қўй.
Хали яшашим учун кераксан билсанг,
Бахтиёр бўламан доимо кулсанг,
Яхши ёмон кунимда ёнимда турсанг,
Дейман қоқилганда тиргагим бўлсанг.
Хеч кимга балони кўрмайсан раво,
Шунинг чун ҳамиша қўллайди Худо,
Бу дунё йиғлашинга арзимас асло,
Сени қадринг мен учун олтиндан аъло.
Юсупова Зулфия.
Смс Шерлар