Musofirda Yurganlar (2020)
- Категории: YANGI SHERLAR
- Название: Musofirda Yurganlar (2020)
- Дата релиза: 21-02-20, 01:39
Уйғонасиз юртингизда дил хотиржам,
Имкон бўлса хар ким юртдан ризқин терсин.
Соғинчига топилмайди бирор малҳам,
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Бир куни тўқ, бир куни оч бўлиши бор.
Бирозгина тин олмоққа бўлади зор.
Ким тутади ич деб ёвғон, бўлса бемор.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Хавотирда ўтказар хар лахзасини,
Унутишга мажбур баъзан лахжасини.
Кўзга суртар топган хар бир ақчасини.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
"Боргунимча онам омон"
бўлсин дейди,
Олисларда отасининг ғамин ейди.
"Келинг" деса боласига нима дейди.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Халоватсиз узун тунда ўйлар сурар,
Оиласин, жигарларин қачон кўрар.
Дуосида ўз-ўзига сабр тилар.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Ким қоралар, ким маъқуллар кетганини.
Хар ким ўзи билар, ўздан ўтганини.
Битта-битта йиғиб, халол топганини.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Соғинади ўз юртининг хавосини.
Тўйларини, карнай-сурнай садосини.
Бекитолмас ичдан тошган нидосини,
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Қўрқиб қарар уйдан бўлган қўнғироққа,
"Тинчмикин" деб, ўзин тутар шум сўроққа.
"Қайтар эдим туриб олсам сал оёққа".
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Кўрмаябди ўғилчасин ўқишларин,
Қизи дадам дея, шеьрлар тўқишларин.
Тугатсайди, охири йўқ шу ишларин.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Бир-иккита четда юрган нопок сабаб.
Мусофирни қораламанг, ёмон атаб.
Кимда гунох, кимда савоб билгучи Раб.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Соғинчлардан ранг-у, рўйи бўлмай сомон,
Қўни-қўнжи тўлиб уйга қайтсин омон.
Асл бойлик оиладир, иссиқ макон.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Дилобар Уролова ижодидан.
Имкон бўлса хар ким юртдан ризқин терсин.
Соғинчига топилмайди бирор малҳам,
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Бир куни тўқ, бир куни оч бўлиши бор.
Бирозгина тин олмоққа бўлади зор.
Ким тутади ич деб ёвғон, бўлса бемор.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Хавотирда ўтказар хар лахзасини,
Унутишга мажбур баъзан лахжасини.
Кўзга суртар топган хар бир ақчасини.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
"Боргунимча онам омон"
бўлсин дейди,
Олисларда отасининг ғамин ейди.
"Келинг" деса боласига нима дейди.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Халоватсиз узун тунда ўйлар сурар,
Оиласин, жигарларин қачон кўрар.
Дуосида ўз-ўзига сабр тилар.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Ким қоралар, ким маъқуллар кетганини.
Хар ким ўзи билар, ўздан ўтганини.
Битта-битта йиғиб, халол топганини.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Соғинади ўз юртининг хавосини.
Тўйларини, карнай-сурнай садосини.
Бекитолмас ичдан тошган нидосини,
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Қўрқиб қарар уйдан бўлган қўнғироққа,
"Тинчмикин" деб, ўзин тутар шум сўроққа.
"Қайтар эдим туриб олсам сал оёққа".
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Кўрмаябди ўғилчасин ўқишларин,
Қизи дадам дея, шеьрлар тўқишларин.
Тугатсайди, охири йўқ шу ишларин.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Бир-иккита четда юрган нопок сабаб.
Мусофирни қораламанг, ёмон атаб.
Кимда гунох, кимда савоб билгучи Раб.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Соғинчлардан ранг-у, рўйи бўлмай сомон,
Қўни-қўнжи тўлиб уйга қайтсин омон.
Асл бойлик оиладир, иссиқ макон.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Дилобар Уролова ижодидан.
Смс Шерлар