Главная » Ayollarga maslahatlar » Истиҳоза
Истиҳоза

Истиҳоза

  • Категории: Ayollarga maslahatlar
  • Название: Истиҳоза
  • Дата релиза: 17-02-16, 19:14
Истиҳоза
Истиҳоза бирон хасталик туфайли бачадондан эмас, жинсий аъзо томиридан келадиган ҳидсиз қондир. Истиҳоза ҳайз пайтида уч кундан оз ва ўн кундан кўп муддатда, нифосда эса қирқ кундан сўнг ҳам келади. Истиҳоза қони баъзиларда тўрт, баъзиларда етти-саккиз кун келади. Кўп аёлларда истиҳоза қони келиш муддати маълум бўлади. Ҳомиладор хотинлардан, балоғатга етмаган қиздан, одатдан қолган ёшдаги аёлдан келган қон ҳам истиҳоза қонидир. Истиҳоза жинсий аъзодан чиққани билан у бурун, қулоқ каби аъзолардан чиққан қон каби бўлиб, бу билан фақат таҳорат бузилади. Истиҳоза қонининг келиши давомли бўлса, аёл узр соҳибаси бўлади. ﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻬَﺎ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﺟَﺎﺀَﺕْ ﻓَﺎﻃِﻤَﺔُ ﺑِﻨْﺖُ ﺃَﺑِﻲ ﺣُﺒَﻴْﺶٍ ﺇِﻟَﻰ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻓَﻘَﺎﻟَﺖْ: ﻳَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺇِﻧِّﻲ ﺍﻣْﺮَﺃَﺓٌ ﺃُﺳْﺘَﺤَﺎﺽُ ﻓَﻼَ ﺃَﻃْﻬُﺮُ ﺃَﻓَﺄَﺩَﻉُ ﺍﻟﺼَّﻼَﺓَ ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﻻَ ﺇِﻧَّﻤَﺎ ﺫَﻟِﻚِ ﻋِﺮْﻕٌ ﻭَﻟَﻴْﺲَ ﺑِﺎﻟْﺤَﻴْﻀَﺔِ ﻓَﺈِﺫَﺍ ﺃَﻗْﺒَﻠَﺖْ ﺍﻟْﺤَﻴْﻀَﺔُ ﻓَﺪَﻋِﻲ ﺍﻟﺼَّﻼَﺓَ ﻭَﺇِﺫَﺍ ﺃَﺩْﺑَﺮَﺕْ ﻓَﺎﻏْﺴِﻠِﻲ ﻋَﻨْﻚِ ﺍﻟﺪَّﻡَ ﻭَﺻَﻠِّﻲ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺻْﺤَﺎﺏُ ﺍﻟﺴُّﻨَﻦِ ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭِﻣِﻲُّ ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭَﻗُﻄْﻨِﻲُّ ﻭَﻓِﻲ ﺭِﻭَﺍﻳَﺔِ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱِّ ﻗَﺎﻝَ: ﺛُﻢَّ ﺗَﻮَﺿَّﺌِﻲ ﻟِﻜُﻞِّ ﺻَﻼَﺓٍ ﺣَﺘَّﻰ ﻳَﺠِﻲﺀَ ﺫَﻟِﻚَ ﺍﻟْﻮَﻗْﺖُ. Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Фотима бинти Абу Ҳубайш Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, “эй Расулуллоҳ, мен истиҳоза кўрадиган аёлман, покланмайман. Намозни тарк қилайми?” деб сўради. Шунда у зот: “Бу ҳайз эмас, томир (узилиши) дир. Агар ҳайз кўра бошласанг, намозни тарк қил. Агар (ҳайз) вақти тугаса, ўзингдан қонни ювиб ташлаб, намоз ўқийвер”, дедилар” (Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари, Доримий ва Дорақутний ривояти. Бухорий келтирган ривоятда: “Сўнгра ўша вақт келгунича ҳар бир намозга таҳорат қил”, дейилган). Ушбу ривоятда мустаҳоза (истиҳозали аёл) фақат ҳайз кунларини қолдириб, бошқа вақтда доим намоз ўқиши айтилмоқда. Сабаби ҳайздагидек истиҳоза пайтида ҳам намоз ўқимасликка рухсат берилса, аёл қалби ибодатдан йироқлашади. Бошқа тарафдан истиҳоза ҳайз каби эмас. У фақат томир ёрилишидан келиб чиқади [1] . Аёл ҳайз вақтида намозни тарк қилади. Одатдаги ҳайз кунларидан ўтса, у истиҳоза ҳисобланади [2] . Истиҳоза касалликдир. Бунда у ҳар бир намоз вақти учун алоҳида таҳорат қилади. Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Фотима бинти Абу Ҳубайш Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, “эй Расулуллоҳ, мен истиҳозали аёлман, покланмайман. Намозни тарк қилайми?”деб сўраганида, у зот: “Йўқ. Чунки бу томир (ёрилиши)дир, ҳайз эмас. Ҳайз кунларингда намозни тарк қил. Сўнг ғусл қил ва гарчи бўйрага қон томчиласа ҳам ҳар бир намозга таҳорат қил”, дедилар” (Ибн Можа ва Аҳмад ривояти. Ривоят санади саҳиҳ). Узр соҳиби имкор қадар узрини тўхтатиш ёки камайтиришга ҳаракат қилиши керак. Истиҳоза қони оқиб турган аёл туриб намоз ўқиганда қон оқиб кетса, ўтириб ўқийди. Намоз ўқиб бўлмасидан олдин кийимига яна қон тегиши эҳтимоли бўлса, ўша қон теккан кийим билан намозини ўқиб олиши жоиз. Лекин намоз ўқигунча қон оқиб кийимига тегмаслигига ишонса, у ҳолда либосидаги нажосатни поклаши лозим. Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар: 1. Бирон савол туғилганда тортинмасдан сўраш жоизлиги; 2. Аёл поклик ва аёллар билан боғлиқ масалани эркак кишидан сўраши жоизлиги; 3. Зарурат юзасидан эркак бегона аёл овозини эшитиши жоиз экани; 4. Ҳайз тугаши билан тезда ғусл қилиш кераклиги; 5. Қон нажосат экани; 6. Ҳайз пайтида намоз ўқиш мумкин эмаслиги; 7. Ҳайз қони тугаши биланоқ аёл намоз ўқиши шарт экани; 8. Истиҳозали аёл ҳар бир намозга таҳорат қилиб, намозини қолдирмаслиги кераклиги. ﻭَﻋَﻦْ ﻋِﻜْﺮِﻣَﺔَ ﺃَﻥَّ ﺃُﻡَّ ﺣَﺒِﻴﺒَﺔَ ﺑِﻨْﺖَ ﺟَﺤْﺶٍ ﺍﺳْﺘُﺤِﻴﻀَﺖْ ﻓَﺄَﻣَﺮَﻫَﺎ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺃَﻥْ ﺗَﻨْﺘَﻈِﺮَ ﺃَﻳَّﺎﻡَ ﺃَﻗْﺮَﺍﺋِﻬَﺎ ﺛُﻢَّ ﺗَﻐْﺘَﺴِﻞُ ﻭَﺗُﺼَﻠِّﻲ ﻓَﺈِﻥْ ﺭَﺃَﺕْ ﺷَﻴْﺌًﺎ ﻣِﻦْ ﺫَﻟِﻚَ ﺗَﻮَﺿَّﺄَﺕْ ﻭَﺻَﻠَّﺖْ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﻓِﻲ ﺭِﻭَﺍﻳَﺘِﻪِ ﻗَﺎﻝَ : ﻭَﺗَﺘَﻮَﺿَّﺄُ ﻋِﻨْﺪَ ﻛُﻞِّ ﺻَﻼَﺓٍ. ﺳَﻨَﺪُ ﻫَﺬَﺍ ﺍﻟْﺤَﺪِﻳﺚِ ﺻَﺤِﻴﺢٌ. Икримадан ривоят қилинишича, Умму Ҳабиба бинти Жаҳш истиҳоза кўрганида, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ҳайз тугашини кутиши, кейин ғусл қилиб, намоз ўқийвериши, агар қондан бирон нарса кўрадиган бўлса, таҳорат қилиб, намоз ўқишини амр қилганлар” (Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий келтирган ривоятда: “Ҳар бир намоз вақтида таҳорат қилади”, дейилган. Ривоят санади саҳиҳ). Ушбу ривоятда ҳам мустаҳоза ҳайз пайтини ўтказиб, ғусл қилиши, кейин намоз ўқийвериши, ҳар бир намоз вақти учун алоҳида таҳорат қилиши, агар таҳоратни бузадиган бошқа ҳолатлардан бири юз берса, таҳоратини янгилаб олиши лозимлиги айтилмоқда. Узрлилар беш вақт намоз учун алоҳида таҳорат қилади. Таҳорат олиш учун ўша пайтда ўқиладиган намоз вақти киришини кутиши керак. Масалан, аср ўқимоқчи бўлса, аввал аср намози вақти кириши керак. Агар намоз вақти кирмасидан олдин таҳорат қилган бўлса, намоз вақти кириши билан унинг таҳорати синади. Истиҳоза қони тўхтагач, ғусл қилиш шарт эмас. Аммо ғусл қилиш афзал. Узрли аёл таҳорат олаётганида ва маҳси кияётганида қон тўхтаган бўлса, махси устига масҳ тортиши мумкин. Муқим бўлса, бир кечаю бир кундуз, мусофир бўлса, уч кечаю уч кундуз масҳ тортади. [1] Истиҳозада “озил” (“айн” ва “зал” ҳарфи билан) деб номланувчи томир узилган бўлади. [2] Ҳайз қонининг тўхтагани аломати қорамтир-сарғиш қон келишининг тугашидир.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: