
Нифос
- Категории: Ayollarga maslahatlar
- Название: Нифос
- Дата релиза: 17-02-16, 19:14
Нифос
“Нифос” сўзи луғатда “туғиш”, “қон”
маъноларини англатади. Шаръий
истилоҳда кўзи ёриган аёлнинг
бачадонидан келадиган қон “нифос”
дейилади. Нифоснинг энг кам
муддатининг чегараси йўқ, бир кун, бир
соат қон келиши, ҳатто умуман қон
келмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолатда
аёл ғусл қилиб, намозини ўқийди, рўзасини
тутади. Нифоснинг энг кўп муддати қирқ
кундир. Қон келиши қирқ кундан ортиқ
давом этса, аёл ғусл қилиб, бандалик
вазифаларини адо қилаверади. Қирқинчи
кундан кейин келган қон узр қони
(истиҳоза) бўлиб, бунда ҳар бир вақт
намоз учун алоҳида таҳорат қилади.
Нифос муддати ичида кўрилган поклик
нифос ҳукмидадир. Яъни, ўн кун қон
келгач, беш кун тўхтаса ва яна ўн кун
келса, йигирма беш куннинг ҳаммаси
нифос муддатига киради.
Нифос ҳайзга яқин нарсадир. Уларнинг
ҳукмлари ҳам деярли бир хил. Жумладан,
аёл нифос вақтида эри билан жинсий
алоқа қилмайди, намоз ўқимайди, рўза
тутмайди. Бир сўз билан айтганда ҳайзли
аёлга қандай амаллар мумкин бўлмаса,
нифосли аёлга ҳам ўша амаллар мумкин
эмас.
Эгизак туққан аёлнинг нифос муддати
биринчи боланинг туғилиш вақтидан
бошланади. Сабаби бола туғилганидан
кейин келган қон нифос бўлади. Бунда
иккинчи бола туғилганидан кейин аёлнинг
иддаси чиққан бўлади. Сабаби
эгизакларнинг биринчиси туғилганида
ҳомиланинг ярми қолган бўлади.
Тушиб қолган ҳомиланинг баъзи аъзолари
кўринса, у ҳомила бола ҳисобланиб, она
бола туққан аёл ҳукмида бўлади.
Бола туғилмасидан олдин келган қон
нифос эмас, узр (истиҳоза) қонидир.
Чақалоқ гавдасининг кўп қисми
чиқмасидан олдин келган қон ҳам
истиҳозадир.
Агар аёл бачадонидан қон келмаса, қорни
кесилиб бола туғса нифос кўрган
ҳисобланмайди. Бунда ғусл қилиб, намоз
ўқиши, Рамазон ойи бўлса, рўза тутиши
керак бўлади.
Нифос қони тўхтаганидан кейин
Рамазонда бўлса, рўзанинг қазосини
тутади, намозларнинг қазосини ўқимайди.
manba: muxlis.uz
Смс Шерлар