30, 40, 50 ёш... оила қуришга кеч эмас!
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: 30, 40, 50 ёш... оила қуришга кеч эмас!
- Дата релиза: 29-11-16, 18:40
Чўлпоннинг бир ҳикоясида ёши 36 га чиққан, 18 яшар қизи бор аёл «кампир» деб тасвирланади. Юз йил аввал чиндан ҳам шундай эди: 16 ёшда турмушга чиққан ва кетма-кет ўн фарзанд кўрган аёлнинг жисми ҳорғин, руҳи ташвишлардан синиқ. Бугун эса 30-35 ёшларда турмушга чиқаётган қизлар, 40 ёки 50 ёшида оила қўрғонини қайта қуришга жазм қилаётган аёллар ҳам бор. Замон ўзгармоқда, энди турмуш шароити яхшиланган, инсоннинг ўртача умри узайган, тиббиёт ривожланган даврда ҳаёт аталмиш лаззатли булоқ сувини узоқроқ сипқорса, бунинг нимаси ёмон? Бахтли бўлишга ҳеч қачон кеч эмас. Хўш, 30, 40, 50 ёшдан кейин аёл оила қура оладими? Агар қурса, у қандай оила бўлади? Шу саволлар устида ўйланамиз.
30 ёшдан кейин турмушга чиқиш: мумкинми?
Баъзида ёши 30 га чиққан қиз рисоладагидек оила қуриш имконидан маҳрум «қариқиз»га чиқарилади. Гўёки энди у ҳеч кимни қизиқтирмайди, биров уйланаман деб қолса, суриштириб ўтирмай турмушга чиқавериши керак. У одам аввал бир эмас, бир неча марта уйланган, ҳар бир никоҳдан бир-иккидан болалари бўлса, нима қипти? Асосийси, оламан деяпти-ю, у ёғи бир гап бўлар... Тўхтанг! Бунақа хаёлларга барҳам беринг. Биз ХХI асрда яшаяпмиз. Ҳозир ҳамма тушунчалар қайта кўриб чиқилаяпти ва баҳоланаяпти. Энди хунук, қўлидан иш келмайдиган, ношуд қизлар эмас, олима, фозила, латофатли ва фаол гўзаллар ўттизга чиқиб турмуш қуриши кўп учраяпти. Ахир, бозорда аравалар тез сотилиб кетади, «ЖИП» машинаси эса ўзига қурби етадиган харидорни кутиб бироз туриб қолади-да. Лекин барибир «Жип» бу «Жип» — сотилмай қолиб кетмайди. Шунинг учун ёшингизга эмас, ўзингизга юқори баҳо беринг, қизларжон! Атрофдагиларнинг «Ҳалиям турмушга чиқмадингми? Сен тенгиларнинг фарзанди мактабга бораяпти» мазмунидаги писандаларига эътибор берманг. Сиз ақл билан, ўйлаб, оиланинг қадрига етиб турмушга чиқасиз. Бошқаларга ўхшаб арзимас баҳоналар билан ажрашиб кетмайсиз. Эрингиз билан бўлар-бўлмасга баҳслашавермайсиз, бир-бирингизни англашга тайёр турасизлар. Чунки сизлар ўзини босиб олган, мулоҳазакор ёшда оила қурдингиз. Эрингиз сиз билан зерикмайди, ўзини анча босиб олган эркак енгил-елпи саргузаштларни деб оиласидан воз кечмайди. Статистик маълумотларга кўра, 30 ёшдан кейин оила қурганлар жуда кам ҳолларда ажрашиб кетишаркан. Демак, оилангиз мустаҳкам бўлади. Мабодо (Худо кўрсатмасин) турмушингиз бўлмай қолса ҳам, болаларингизни бирор нарсага зориқтирмай катта қилишга қурбингиз етади. Ахир, шунча йил бекор юрмагансиз-ку. Ўқигансиз, ишлагансиз, карьера, илм, ҳунар деганларидек... Хуллас, ҳали ҳаммаси олдинда, пардозингизни ўрнига қўйиб, қаддингизни букмай, келажакка умидлар билан қарайверинг. Бу сизга ярашади!
40 ёшдан кейин турмушга чиқиш: керакми?
40 ёшдан кейин турмуш қурмоқчи бўлган аёл қандай аёл? Айримлари турмушдан ажрашган, фарзандлари катта бўлиб қолган, ҳадемай қудалик ёки набиралик бўлиши тайин. Лекин у ёлғиз. Хўш, тенгини топса, оила қурса, бунинг нимаси ёмон? Мен 40 ёшда қизини узатиб, 41 ёшда набира кўрган, 42сида эса 50 ёшлик эркакка турмушга чиқиб, қўша қариган аёлни биламан. 47 ёшида ҳам ёшлик тароватини йўқотмаган, 55 яшар, хотини ўлган эркак билан улкан муҳаббат ортидан турмуш қурган ва бир неча йиллардан бери бахтли яшаб келаётган оилани танийман. Эркакнинг қизини узатишди, яқинда аёлнинг ўғлини уйлантиришмоқчи. Хуллас, ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Айрим аёллар моддий аҳволини яхшилаш учун турмушга чиқишади. Ҳисоб-китобли бўлса-да, бундай никоҳлар ҳам бардавом бўлиши мумкин. Асосийси, инсон бахтдан умид узмасин, ёшим катта бўлиб қолди, деб ўзини ёлғизликка маҳкум этмасин. Балки аёлнинг моддий аҳволи жойидадир, шунчаки ёлғизлик жонига текканидан турмушга чиқар, балки шу ёшида ҳақиқий муҳаббатини учратар. Бир қўшнимиз синфдош қизини ёшлигида яхши кўрган экан. Аммо тақдир бўлмаган, оила қуришолмаган. Кейин қиз ажрашиб кетди, йигитнинг аёли саратондан вафот этди. Ва улар 45 ёшда (!) оила қуришди.
Мусулмончиликда ҳам бева аёлнинг узоқ вақт ёлғиз яшаши мумкин эмас, албатта, кимдир уни никоҳига олса, савоб бўлади дейилади. Демак, «керакми?» деган саволга жавоб берамиз: «керак», агар эҳтиёж бўлса. Ҳа, эҳтиёж, бу — алоҳида масала. Чунки болалари катта бўлиб қолган, эрта-индин буви бўладиган аёлнинг режаларида эрга тегиш умуман бўлмаслиги ҳам мумкин. Ундайлар учун мавзу ёпиқ. Бироқ ёлғизликдан қочмоқчи бўлганлар, ёшлари 40 дан ўтган бўлса ҳам, бахт эшиклари улар учун-да очилиши мумкинлигини унутмасликлари керак.
50 ёшдан кейин турмушга чиқиш: наҳотки?!
Аёл 22 ёшида ўғли билан бева қолди. Эндигина ўқишни битирган ёшгина келинчак ҳаётнинг пасту баландидан бировнинг мададисиз ўтиб, ўғлини вояга етказди, ўқитди, уйли-жойли қилди, уйлантирди. Яъни ҳаётининг гул фаслини боласи учун совурди. Ёши элликдан ошганда, ўғли оиласи билан тиниб-тинчиб, хорижга ишлагани кетганда бир жойдан ёши олтмишлардаги эркакдан совчи чиқди. Нега энди турмушга чиқмасин? Чиқди ва бахтли яшаб кетди. Бундай мисоллар ҳам талай топилади. Энди аёл бу ёшда аёл бола туғиш, уни вояга етказиш учун эмас, ўзи учун турмушга чиқаяпти. Унга қариб қуйилмаган, деб қаровчилар бир-икки кунда бу воқеани унутадилар, «чайнаш» учун бошқа мавзу топилади доим. Аёл эса ёлғиз ўзи ўғлининг йўлига кўз тикиб, келмаса, «жодугар» келиндан ёзғириб ўтирмайди. Ўз тенги, тақдирнинг аччиқ-чучугини тотган маслакдоши билан ҳаёт гаштини суради ва сокин кексалик томон уйғунликда қадам қўяди. 50 деймиз, 60, 70да турмушга чиққан аёллар ҳам бор. Одамларга эриш туюлмасин, ҳамманинг ҳам бахтли бўлишга ҳаққи бор. Ёлғизлик эса фақат Яратганга хос.
Муҳаббатнинг ёши йўқ, у исталган вақтда келиши мумкин. Мўъжизаларга ишонинг, чунки улар вақти-вақти билан содир бўлиб туради.«Москва кўз ёшларга ишонмайди» фильмини эслайсизми? Кино қаҳрамони ҳақиқий муҳаббатини 40 ёшдан кейин топди. Бу — кино дейишга шошилманг, бу жуда ҳаётий кино!
Шаҳноза СОАТОВА тайёрлади
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар