Агар “шопоголик касаллиги”дан қутулолмаётган бўлсангиз...
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Агар “шопоголик касаллиги”дан қутулолмаётган бўлсангиз...
- Дата релиза: 27-11-16, 20:29
Шопоголизм (харидни севиш, буюм сотиб олишдан ўзини тия олмаслик) “касаллиги”дан қутулолмаяпсизми? Бу одат фақат ҳамёнингизга эмас, ҳаёт тарзингизга ҳам салбий таъсир қилаяптими? Унда дарҳол чора кўриш лозим!
Шопоголик эканлигингизни қуйидаги тестлар ёрдамида аниқланг.
Ҳар бир савол қаршисига “ҳа” ёки “йўқ” сўзини ёзиб боринг.
Узоқ вақт дўкон ёхуд бозорга бормасангиз, кайфиятингиз тушиб кетади, атрофдаги ҳамма нарсага бефарқ бўла бошлайсиз.
Буюм дўконига киришингиз билан сизда ғайритабиий куч пайдо бўлади.
Ул-бул нарса сотиб олиш истагидан халос бўлолмайсиз.
Бирор буюм харид қилсангиз, кўнглингиз тинчиб, енгил тортасиз.
Сотувчининг “олинг, ярашди”, деган “босими”га қарши тура олмай қийналасиз.
Сиз, одатда, дўконга бирор нарса сотиб олишни аниқ кўзлаб борасиз.
Сиз дўконлардаги чегирмалардан (скидка) қуруқ қолишдан чўчийсиз.
Дам олиш куни бўш вақтингизни қандай ўтказиш ҳақида ўйлаганингизда хаёлингизга дўкон айланишдан бошқа фикр келмайди.
Сиз, одатда, маошингизни нималар учун сарфлаганингизни эслай олмайсиз.
Кийим жавонингизда ҳали киймаган либосларингиз жуда ҳам кўп.
Натижа: Агар “ҳа”, деган жавоб олти ёки ундан ортиқ бўлса, сиз — шопоголиксиз. Албатта, сиз каби пулни ўйламай сарф қилувчилардан тежамкорлик талаб қилиб бўлмайди. Лекин, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз-ўзингизни идора қилишни ўрганиш сиз учун муҳим. Хуллас, қуйидаги қоидаларга амал қилишни маслаҳат берамиз.
БИРИНЧИ: Фақат нақд пул!
Харид учун доим нақд пул тўлашга ҳаракат қилинг. Пластик карталардаги пул кўзга кўринмас бўлгани боис, унинг қанчасини ишлатиб қўйганингизни билмай, сарфлаб қўясиз.
ИККИНЧИ: Вақтдан фойдаланинг.
Агар дўконга боришни жуда ҳам истаётган бўлсангиз, боринг, айланинг, либосларни кийиб кўринг. Аммо, бирор нимани ёқтириб қолсангиз, дарров сотиб олишдан ўзингизни тийинг. Сотувчидан ўша буюмни эртагача, ҳеч бўлмаганда, бир неча соат мобайнида сотиб юбормаслигини сўранг. Бу вақт оралиғида эса фикрингиз ўзгариб, харид истаги йўқолиши ҳам мумкин.
УЧИНЧИ: Режа тузиб, сўнг харид қилиш керак.
Дўконга фақат нимадир зарур бўлганидагина боринг. Аввалдан зарурий нарсалар рўйхатини тузинг. Уйга яна бир қанча кераксиз ялтир-юлтирлар билан қайтмаслик учун рўйхатга амал қилган ҳолда буюм сотиб олишни унутманг.
ТЎРТИНЧИ: Бошқа севимли машғулотлар ҳам бор...
Доим дўкон айланиш, узлуксиз харидлар умрингизни бўшлиққа айлантиради. Шу боис, ҳаётингизни хилма-хил ёрқин таассуротлар билан бойитишга ҳаракат қилиб кўринг. Севимли машғулотингиз, меҳмондорчилик, дугоналар билан учрашув ва бошқалар борлиқнинг ҳақиқий гўзалликларини англашда ёрдам беради. Бир зумлик ўткинчи ҳавасни ҳақиқий орзу ва қувончга алмашманг.
МАСЛАҲАТ: Уйдан ўзингиз билан кам миқдорда пул олиб чиқинг. Бу сизни кераксиз харидлар хавфидан асрайди.
ҚИЗИҒИ шундаки, инглиз олимлари ноўрин харидларнинг сабабини ўрганиш мақсадида 400 нафардан зиёд хотин-қизлар орасида тадқиқот ўтказдилар. Таҳлиллардан маълум бўлишича, аёлларнинг 65%и менструал цикл (ҳайз кўриш)даврида кераксиз харидларни амалга оширар экан.
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар