Аёл ва эркак бир-бирини тушуниши учун таржимон керак…ми?
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Аёл ва эркак бир-бирини тушуниши учун таржимон керак…ми?
- Дата релиза: 31-10-16, 19:56
Эркаклар ва аёллар деярли турли тилларда гапиришади! Ўйлаб кўрсангиз, бу гапда жон бор. Қизиқ, у ҳолда қандай қилиб бир тўхтамга келиш мумкин?
Аёл гапиради, эркак жим…
Аёллар тили жуда кўп «фойдали» вазифаларни бажаради. Бу — гапга кирмай, кўчадан бери келмайдиган болаларга таъсир этиш қуроли, ҳам сичқонлар ва бошқа зараркунандаларга қарши восита! Қандай қилиб дейсизми? Ахир зараркунандалар овоз тўлқинлари таъсирида бошқа — ўзлари учун «хавфсизроқ» жойга қочишади, ҳеч бўлмаганда бу «чақмоқ» тўхтагунча бекинишади. Шунингдек, аёллар овози фикрни йўналтирувчи моторча вазифасини ҳам ўтайди.
Эркаклар эса «қулоқсиз» болаларга нисбатан ҳам, зараркунандаларга қарши ҳам овоздан кўра, «қовоқ»ни, нари борса, кучни ишлатишлари мумкин. Тинчланиш ёки дам олиш учун эса телеэкран орқали футбол матчини томоша қилиш ёки кун бўйи гаражда каловланиш кифоя.
Эркаклар «аёллар нимани ўйласа, шуни гапиради», деб тахмин қилишади. Аслида эса аксинча, аёл нимани гапирса, шуни ўйлайди.
Кучли жинс вакилларида бирор муаммо ҳақида бош қотираётиб, у бурчакдан бу бурчакка юриш одати бор. Улар шу тариқа гўё фикрлаш жараёнини тезлаштиришади. Аёллар-чи? Эркакларга нисбатан сабрсизроқ ва уларнинг озгина бўлса-да эътиборини қозониш учун узун пошнали оёқ кийимларда азоб чекадиган аёллар нима қилсин? Топдингиз! Аксарият ҳолларда улар ўз фикрларини тартибга келтириш учун тилни ишга солишади.
Зиддиятлардан қочиш учун жуфтингизни «ҳозир мен ўйлаяпман», деб огоҳлантириб қўйишга дангасалик қилманг! Кейин эса узундан-узун монологингизни битта жумлада билдиринг. Бу унчалик мураккаб эмас! Іаракат қилсангиз, тил топишиш осон бўлади.
Аёл учун ўйин, эркак учун мантиқ…
Эркак ва аёл баҳсида ҳақиқат камдан-кам ҳолларда юзага чиқади. Чунки улар турли қоидалар бўйича ўйнашади. Кучли жинс вакиллари мантиқ қонунларига таянишга, «ишончли» манбаларни келтиришга, обрў-эътиборини рўкач қилишга мойил бўлса, хонимлар эса суҳбатдошининг ўтмишдаги хатоларини эслатиб, унда айбдорлик ҳиссини уйғотиш орқали «тузоқ»қа илинтиришга уринишади. Бу «жанг»да мағлуб бўлса, аёл аламини кўз ёшлардан олади. Агар бу ёрдам бермаса, ғолиблик эса жуда зарур бўлса, у ҳатто атайлаб ҳушдан кетиш саҳнасини ўйнаши ҳам мумкин. Бу охирги усул деярли ҳамиша қўл келади ва эркак мағлублигини тан олади. Тўғри, бу вазиятда у ўзини алдангандек ҳис қилади ва бу кейинги муносабатларда ўз аксини кўрсатади. Шундай экан, севгилингизнинг хушмуомалалигини суиистеъмол қилманг ва унинг туйғуларини ҳурмат қилинг.
Аёл ишора қилади, эркак аниқлаштиради
Аёллар устомонлиги, хушмуомалалиги кўпинча тескари натижага олиб келади. Эркак нафсониятига тегиб кетишдан қўрқиб, хонимлар мимикани фаол қўллайди ва гап тузилишини юмшатади. Севгилингиз эса ҳаммасини борича тушунади. Масалан, лабларингизни чўччайтириб, киприкларингизни пирпиратиб, «азизим, мен ҳеч нимани тушунмаяпман», деб, бирор нимага ишора қилсангиз, у «бунга нимани қандай бажариш кераклигини тушунтириш керак», деган хулосага келади. Яхшиси, дангалига ёрдам сўранг.
Аёл тактик, эркак стратег
Эркак ошхонага кўз югуртириб, чуқур ўйлаб, айтади: «ошхонага токча керак!» Буни эшитиб, хурсанд бўлганингиздан югуриб бориб, асбоб-анжомларни олиб келасиз. Лекин қайтиб келиб, ҳафсалангиз пир бўлади: у диванга ёнбошлаганича телевизордан кўз узмай ўтирибди. Бундай «трюк»ларга дуч келмаслик учун эсда тутинг: эркак ўзини оила бошлиғи деб ҳисоблаб, қарорлар чиқаради, сўнг уларга ўзгартириш киритади, кейин эса уч ўқишда қабул қилади. Агар токча илинишини хоҳласангиз, буни ўзингиз бажаришни бошлаб, ундан ёрдам сўранг. Ёки токча бўлмаса, овқат тайёрлай олмаслигингизни афсус билан билдиринг.
Аёл туйғуларни, эркак маълумотларни қўллайди
Гарчи эркаклар ҳис-туйғуларга бой аёллар ёқишини таъкидлашса-да, лекин хонимлар ўз туйғулари ҳақида гапирса, уларнинг бу қизиқиши сўна бошлайди. Севгилингиз сизни тушуниши учун гапни аниқ маълумотлардан бошланг ва кейингина уларга муносабатингизни билдиришингиз мумкин. Оҳ-воҳларингиз эвазига эрингиз дарров сизни тушуниб қолишидан умид қилманг. Аввалига у вазият борасидаги фикрини бироз ортда қолдириши керак. Бунинг учун эса унга қуруқ рақамлар ва техник тафсилотлар керак.
Туйғуларингизни муҳим вазиятлар учун асраб қўйинг. Бўлар-бўлмасга ҳисларингизга эрк беравериб, жуфтингизнинг қизиқишини сўндирманг. Салга «оҳ-воҳ» қилавериб, эртакдаги «ёлғончи чўпон»нинг ҳолига тушиб қолманг тағин!
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар