Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Аёллар безанса бўладими?
Аёллар безанса бўладими?

Аёллар безанса бўладими?

Аёллар безанса бўладими?
Савол: Яқинда бир дугонам
муслима аёл безаниши,
хушбўй атирлар сепиши,
сочларини чиройли
турмаклаши мумкин эмас, чунки бу исломий ахлоққа
зид, деб менга танбеҳ берди.
Унинг бу таънаси ўринлими?

Жавоб: Безак, хушбўйликлар
эркак ва аёлни бирдек гўзал,
чиройли қиладиган
неъматлардандир. Безак кўз
учун лаззатдир. Зеро, кўз безакли нарсани кўрса, қувонади. Хушбўй ис димоққа
лаззат бахш этади. Инсон
ширин ҳидлардан завқланади.
Шунинг учун шариатимиз
мусулмонларни жума, ийд ва
бошқа оммавий йиғинларга
хушбўй ва ораста бўлиб
боришга ундайди. Зеро,
мусулмон биродарлари
назарида гўзал ва хушбўй
бўлиши керак. Ундан ҳеч ким нафратланадиган бўлмасин. Бу ҳол эр-хотин ўртасида
янада муҳим ва
аҳамиятлидир. Хотини эри
олдида доимо безаниб voydodshou.net saytidan olingan юриши керак. Унинг олдида
ҳамиша хушбўй таратиб
юрсин. Бу ишларга, хусусан,
қўшилишдан олдин катта эътибор бериши лозим. Безак
уни эрининг кўзи ўнгида янада
чиройли қилади, хушбўй ўзига
тортади ва эрини ром қилади.
Безак эри олдида чиройли
либосларни кийиш билан
бўлади. Эр-хотин ёлғиз
бўлганларида либосларининг
қисқа ё узунлигида, юпқа ё
қалинлигида фарқ бўлмайди.
Шунингдек, хотин эрининг
муҳаббатини қозониш учун
аёлларга хос тилла ва бошқа
тақинчоқларини тақиши
ҳамда сурма, упа каби
воситалардан ҳам
фойдаланиб безаниши
мумкин.
Сочларини чиройли
турмаклаб, қўл ва
болдирларидаги ортиқча
жунларни кетказиб безанса
ҳам бўлади. Айниқса, танаси
ва оғзининг тозалигига
эътибор бериши керак.
Қўлтиқларидаги бадбўй
ҳидларни кетказиши лозим.
Аёл баданининг бичимига
диққат қилиши, мумкин қадар
семириш ва ёғ босишидан
сақланиши ҳам зийнатдир.
Зеро, тананинг кўриниши ҳам
гўзалликдир.
Аммо voydodshou.net saytidan olingan таъкидлаш лозимки, аёл фақат ва фақат ўз эри учун
безанади ва хушбўй бўлади.
Эридан ўзгага безанган ва
хушбўй бўлган аёл
гуноҳкордир. Безак ва
хушбўйлик лаззат беради. Аёл
эридан бошқа кимсалар ундан
лаззат олишига йўл
қўймаслиги керак.
Эрлар ҳам ўз аёлларига
«бепардоз» кўринмасликлари
зарур. Эр сочини тўғрилаши,
мўйлабларини қисқартириши,
бадани ва оғзининг
тозалигига эътибор қилиши,
хотини учун ўзини хушбўй
қилиши, муносиб тарзда
безаниши керак. Хотинининг
кўзи ундан қувонсин, тотли
ҳидига ғарқ бўлсин.
Агар эр-хотин бу
айтилганларга эътибор қилиб,
хоссатан, қўшилишдан олдин
уларга риоя этса,
бахтиёрликнинг муҳим
шартига риоя қилган
бўлишади.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: