Аёллар Лаззатланиши Кайси Нукталарда Булади ??? (+18 ёшдан паси укимасин)
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Аёллар Лаззатланиши Кайси Нукталарда Булади ??? (+18 ёшдан паси укимасин)
- Дата релиза: 19-05-14, 22:13
АЁЛЛАР ЛАЗЗАТИ (ОРГАЗМИ)
Илмий далилларга кўра,
оилавий ҳаётнинг дастлабки
уч
ойида аёлларнинг 22 фоизи,
биринчи йилнинг охирига
келиб 42,5 фоизи, йил
давомида — 72 фоизи, 10 йил
яшаганда аёлларнинг 89
фоизи
оргазмни ҳис этади.
Баъзи аёллар туғма фригид,
яъни жинсий совуқ
бўладилар.
Бундай аёллар оргазмни ҳис
эта
олмайдилар.
Фригидлик кўп ҳолларда
жинсий алоқага ва оилавий
ҳаётга, бола кўришга мутлақо
таъсир қилмайди.
Бироқ эркак тез-тез жинсий
алоқа қилиб
туришни истаса, оргазм
нималигини тушунмайдиган
аёл жинсий алоқага бирмунча
бефарқ қарайди ва кўпинча
кўнмайди.
Бу ўз навбатида эр- хотин
ўртасига совуқлик солиши
мумкин. Баъзи аёллар
ўзининг фригидликларини тан
олмасдан, эрларини қондира
олмасликда айблашади.
Бундай нотўғри фикр баъзи
(махсус адабиётлардан кўп
ўқиб, оргазмни ҳис этишни
ниҳоятда истаган) аёлларнинг
ўзга эркак билан жинсий
алоқа
қилиб кўришига, эрига хиёнат
қилишига сабаб бўлиши,
оиланинг бузилиб кетишига
олиб келиши мумкин.
Лекин кўпинча узоқ йиллар
сурункали жинсий ҳаёт
кечириб
юришга қарамай, бир неча
йилдан сўнг ҳам аёл оргазмни
ҳис қилмайдиган бўлса, бу
энди
эркакнинг ўта саводсизлиги
бўлади.
Эркаклар иложи борича
тезроқ ҳирсларини
қондиришга кўп ҳаракат
қиладилар, аёлни жинсий
алоқага етарлича
тайёрламасдан туриб
ҳаракатга киришадилар.
Бундай эркаклар фақат
ўзларини ўйлашади, холос. Бу,
албатта, яхши эмас.
Аёл эса эндигина
қўзғалганича
қолиб кетаверади.
Бундай аҳвол доимий
равишда давом этаверадиган
бўлса, аёлда
неврозлар келиб чиқиши ёки
юқорида айтганимиздек,
эрига
хиёнат қилишгача олиб
бориши мумкин.
Шу сабабли, кўпгина
сексопатологлар ибораси
билан айтганда, фригид
аёллар сонини сунъий
равишда оширадиганлар
жинсий саводсиз, ўта худбин
эркаклардир.
Баъзи эркаклар аёл рози
бўлгандан кейин у ҳам
лаззатланади деб
ўйлайдилар.
Аёл организмининг ўзига
хослиги уларни мутлақо
қизиқтирмайди, бу ҳақда
ўйлаб ҳам кўришмайди. Шу
боис аёл ўз жуфти ҳалолининг
оғушида
бўлганида энг лаззатли ҳис-
туйғулардан маҳрум бўлади.
Аёл оргазми босқичлари.
Жинсига кўра аёллар ва
эркаклар оргазмига
бўлиниши
ва уларнинг алоҳида кўриб
чиқилиши бежиз эмас, чунки
эркак ва аёлларда оргазм
бирмунча фарқ қилиб, ўзига
хос
хусусиятлари билан
кечади.
Аёллар оргазми уч босқичдан
иборатдир.
1-босқичида аёл қорнининг
қуйи қисмида «вазнсизлик»
туйғулари пайдо бўлиб, бу
туйғулар клиторга ва жинсий
аъзонинг бошқа қисмларига
тарқалади. Бу босқич бир
зумда юзага келиб, аёл гўё ўз
сезгисини йўқотгандек
бўлади,
ўзидан суюқлик кетгандек ҳис
қилади. Бу ҳол аёллар
эякуляцияси борлигидан
далолат беради.
2-босқичда аёл аввал
тананинг тос қисмида, кейин
бутун жинсий аъзолари
бўйлаб
ёқимли ва ҳаётбахш
иссиқликни ҳис этади; бу
иссиқлик шу онда бутун
баданга тарқалади. Бу
босқичнинг охирида ўзига хос
туртки ҳис этилади ва бу
турткидан сўнг фақат жинсий
аъзолар эмас, балки
атрофдаги
аъзоларда ихтиёрсиз
равишда
мускулларнинг қисқариши
бошланади. Бу ҳисларни
туғруқни бошидан кечирган
аёллар туғруқдан олдинги
тўлғоққа ўхшатадилар.
3-босқичда юзага келган
иссиқлик қин, бачадон, думба
мускулларининг кучли ва
ритмик қисқариши билан
алмашинади. Бундай ритмик
қисқариш, тиббиёт тили
билан
айтганда, тос пульсацияси
дейилади.
Бу босқичда аёл ҳаётида
бирор ҳис-туйғу билан
солиштириш қийин бўлган энг
кучли ва лаззатли органик
ҳисларни сезади. Оргазм ўз
интиҳосига етади.
Юқоридаги босқичлар
турли
объектив ва субъектив
сабабларга кўра турли
аёлларда турлича бўлиши ва
бир аёлнинг ўзида ҳам ҳар
галги жинсий алоқада
бирмунча фарқ қилиши
мумкин. Масалан, маълум
вақт айрилиқ натижасида
жинсий ҳаёт билан яшамаган
аёл учун юқоридаги
босқичлар яққол
ифодаланган шаклда ўтса,
аксинча, одатдаги жинсий
ҳаёт
билан яшаётган хотин учун
эрининг илтимоси билан
бўлаётган навбатдаги жинсий
алоқада бу босқичлар
ниҳоятда тез ўтиши ва чуқур
ҳис этилмаслиги, ташқаридан
етарли равишда
сезилмаслиги
мумкин. Ёки ниҳоятда
темпераментли, жинсий
экспрессив аёл ўзича
«одобдан эмас» деб
ҳиссиётининг ташқи
ифодаланиш