Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Қайси бурж вакили кўпроқ шопоголик?
Қайси бурж вакили кўпроқ шопоголик?

Қайси бурж вакили кўпроқ шопоголик?

Қайси бурж вакили кўпроқ шопоголик?
Ҳамал

Оҳ, бу шопоголиклар! Дугонаси билан бозорга тушганида «Йўқ, менга ҳеч нарса керакмас», дейди-ю, кўзига нимадир чиройли кўриниб қолса, албатта, сотиб олади! Улар уйга бориб қуруқ билан қайтишни ёқтиришмайди. Кейин кўп ўйланиб, иккиланиб ўтиришмайди, ёқдими, тамом! Ўтган ҳафтагина фалон пул сарфлагандим, бу ҳафта жим ўтирай, деган фикр батамом ёт бу бурж соҳибаларига. Харид чоғида истакларни жилолвлашни ўрганинг. Бўлмаса, топганингиз сотувчиларни бойитади, азизларим!

Савр

Эртани ўйловчи харидорлар! Улар ҳар бир харидни ақл билан амалга оширишади. Ҳам чиройли, ҳам фойдали нарсаларни танлашади. Бирга бозорга борганда талашиб-тортишиш, шошилтириш бефойда. Етти марта айланиб, кейин бир қарорга келишади-да. Яна бир яхши томони, кўпроқ гардеробни эмас, уйни ўйлашади. Шу сабаб туфлиси то кийишга яроқсиз ҳолга келмагунча янгисига пул сарфлашмайди.

Жавзо

Ақлли шопоголиклар! Фалон пулга арзимаган битта либосни харид қилиб, нима фойда топамиз! Ана шундай фикр юритишади. Шопинг улар учун стрессни чекинтиришга қуролдек гап. Шунда ҳам кармонида борини тўкиб солмайди. Катта дўконларни айланади-ю, биттагина зиракча харид қилиб ҳам, кайфиятини тоғдек кўтаради. Баракалла!

Саратон

Янги либос деса, қарз кўтаришга ҳам тайёр бурж вакиллари. Бунинг устига, ҳеч кимга фойдаси тегмайдиган сувенир кабиларга ўч. Барака топгур, шу ялтироқ, арзон-гаров нарсалар ўрнига каттароқ ва фойдли нимадир олинг. Энг қизиғи, бозорга бориб бор-будини сочиб келгач, «Шунча пулим кетди», деб кайфият кўрсаткичи нолни кўрсатади. На иссиққа, на совуққа кўнадиган хонимлар, тежамли ва режали бўлинг!

Асад

Бозор дегани — дам олишдек гап! Ҳа, улар бир ўзлари чиройли дўконларни айланишса, чарчоқларини унутишади. Шопинг — байрам, унга алоҳида тайёрланишади (танишлардан ҳозир нима урфдалиги, қайси ускуна қаерда арзонлиги ва қулайлигини сўрашади, интернет титишади). Яқинларига қимматбаҳо нимадир харид қилишса, ўзида йўқ хурсанд бўлишлари таҳсинга лойиқ!

Сунбула

Кам-камдан, кўп-кўп! Ҳа, «сунбула»лар аравачани ғилдиратиб супермаркетга киришади-ю, майда-чуйдаларга тўлдиришади. Бир пайтнинг ўзида бир неча хил шампунь харид қилаверишади. «Нима учун?» деган саволга ўзлари ҳам жавоб беришолмади-ёв. Уларга аравачани тўлдириш ёқади. Шу билан катта харидлар навбат кутиб қолади. Тавсиямиз, бозорга аниқ мақсад билан бориб, бошқа расталарга кўз олайтирманг, шунда кўзлаган нарсангизни харид қиласиз.

Мезон

Чиройли кийимларга ўч бу тоифага яқинлари гап уқтиролмай ҳалак бўлса, ажабмас. Мана, масалан, туфлининг энг чиройлисини харид қилишади. Унда юриш ноқулайлигини, фалон пулга арзимаслигини тан олишмайди. «Нима бўпти?» деб елка қисиб қўя қолишади. Нима ҳам дердик, шу кетишда давом этсалар, бирлари икки бўлиши гумон. Тарозининг палласида истаклар ва имкониятларни тенг қўйишни ўрганинглар, муҳтарама хонимлар!

Ақраб

Таъсирчан харидорлар! Депрессиянинг давоси — шопинг! Агар улар керак-кераксиз нарсаларни харид қилиб бошлашса, билингки, нимадандир хафа. Лекин тан олиш керак, шу йўл билан ўзларига келиб қолишади. Одатий вазиятларда эса бозор қилишни қойиллатишади. Яна бир муҳим сифати, қаерда нима арзон, қайси маҳсулот чегирмада, кўздан қочиришмайди.

Қавс

Камнома харидор. Улар магазинга боришади, обдон айланишади, нималаринидир танлашади, аммо... ҳеч нарсасиз чиқиб кетишади ва бундан жуда хурсанд бўлишади! Яна улар учун танлов вариантлари кўп бўлиши керак, саралаб олишади, нима керак, нима кераксиз. Ҳа, беҳудага бир сўм сарфламайдиган бу бурж вакиллари катта мақсадлар учун пул тўплашни хуш кўришади.

Жадий

Шопоголизм дардига йўлиқманглар. Ҳа, улар ҳамма нарсани меъёрида ва эҳтиёждан келиб чиқиб, харид қилишади. Пулга бироз зиқналиклари сабабдир балки. Тўғри чиройли кийимларга жадий аёллар ҳам ошуфта, аммо биринчи навбатда оиласини ўйлашади. Маслаҳатимиз, ора-сира ўзингиз учун кичик харидларни амалга ошириб туринг.

Далв

Кўнглига қулоқ тутувчи харидорлар. Бир бозорга йўли тушса, тамом, нақ кўчириб келишади-я! Кийим-кечак, озиқ-овқатга бирдек пул сарфлашади. Уларга ҳамма нарса керакдек кўринади дўконга киришганда. Уйга келгач ҳам афсусланишмайди. Муҳими, бозор-ўчар қилиб келишди-ку!

Ҳут

Рекламага ўч! Ниманидир рекламасига кўзи тушиб қолдими, бориб кўради, ярашса-ярашмаса, фойдаси тегса-тегмаса ҳам олади. Ахир реклама қилишди-ку! «2 таси 1 да» деган жумлалар эса оҳанграбодек ўзига тортади уларни. Аммо хафа бўлишмасин-у, кўпинча харидлари омадсиз бўлади. Фақат буни тан олишмайди-да.
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: