Қайси кунларда жинсий алоқа қилиш мумкин эмас?
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Қайси кунларда жинсий алоқа қилиш мумкин эмас?
- Дата релиза: 05-07-14, 12:07
Савол: ассалому алайкум,
муҳтарам устоз. Саволим
қуйидагича: ҳафтанинг қайси
кунларида аёли билан жинсий
яқинлик қилиш жоиз. Қайси
кунларда яқинлик қилиб
бўлмайди?
Жавоб: ва алайкумус салом.
Шариатда маълум кунда
жинсий алоқа қилиш мумкин
эмас, деган гап йўқ. Балки
баъзи вақтлар ва ҳолатларда
жимоъ қилишдан
қайтарилади. Бунга асосан
банданинг бирон ибодат
билан машғул бўлиши ёки
аёлнинг узрли ҳолатда экани
сабаб бўлади.
Рамазон ойида рўзадор
ҳолида, яъни тонгдан то кун
ботгунга қадар жимоъ қилиш
ҳаром. Ким рўзадорлигида
қасдан жимоъ қилса, рўзаси
очилади ва каффорат вожиб
бўлади.
Аёл ҳайз ҳолатида бўлганида
ҳам жинсий алоқа қилиш
ҳаромдир. Ким шундай қилса,
ҳайзнинг аввалидаги жимоъ
учун бир динор, охиридаги
жимоъ учун эса ярим динор
миқдорида каффорат бериши
вожиб бўлади.
Агар эр ва хотин ҳаж ё умра
қилиш учун эҳромга киришган
бўлса ҳам то эҳромдан
чиққунча уларга жинсий алоқа
қилиш жоиз эмас.
Эътикофда ўтирганда кундузи
ёки тунда жинсий алоқа
қилинишидан қатъи назар,
эътикоф бузилади. Уламолар
эътикоф ўтирганда жинсий
алоқа қилиш ҳаромлигига
иттифоқ қилишган.
Шунингдек, зиҳор бўлганда то
каффорат адо қилинмагунича
хотинга яқинлик қилиш жоиз
бўлмайди.
Аслида жинсий алоқани ман
қилувчи нарсалар тўққизта.
Уларнинг олтитасида
уламолар иттифоқ қилишган.
Булар: ҳайз, нифос, эътикоф,
рўза, эҳром ва зиҳор.
Уч хил нарса жинсий алоқага
монеълик қилиши борасида
ихтилоф қилинган. Булар:
истиҳоза, ҳайздан
поклангандан сўнг ғусл
қилмаганлик ва дорул ҳарбда
яшаб туриш.
Ҳанафий, шофеъий,
моликийлардан бўлган
жумҳур уламолар наздида ва
Аҳмаддан қилинган бир
ривоятга кўра, мустаҳоза
(истиҳозали аёл) билан
жинсий алоқа қилиш жоиз.
Ибн Сийрин, Шаъбий,
моликийлардан баъзи voydodshou.net сайтидан олинган уламоларга кўра, мустаҳоза
билан жинсий алоқа қилиш жоиз эмас. Икки тарафнинг
ҳам бу борада далиллари бор.
Аммо жумҳурнинг қавли саҳиҳроқ, бизнинг
назаримизда.
Ҳанафий, моликий ва
шофеъийлардан бўлган жумҳур уламоларга кўра, мусулмон киши дорул ҳарбда
ўз хотини билан жинсий алоқа
қилиши макруҳдир. Сабаби
бунда ўша ерда фарзанд
бўлиб қолиши мумкин. Зеро,
мусулмон банда учун дорул ҳарбни (мусулмонлар ҳуқуқи ҳимоя қилинмайдиган, уларга
зулм ўтказиладиган жойни)
ватан қилиб олиш жоиз эмас.
Ҳанбалийларга кўра, мусулмон
киши дорул ҳарбда хотини
билан қўшилмайди. Илло
зарурат юзасидан бўлса,
майли. Шунда ҳам азл қилади
(“Ал-мабсут”, “Ад-дуррул-
мухтор”).
Икки жимоъ ўртасида
таҳоратсиз аёлига қайтиш,
аёли ва ўзи учун ғуслга етарли
сув йўқ вақтда жимоъ қилиш,
қорин тўқ ёки ҳожат қистаб
турганида жимоъ қилиш, очиқ
жойда авратларини
беркитмаган ҳолда ёки мевали дарахт тагида жимоъ
қилиш, турган ҳолда жинсий алоқа қилиш макруҳ, дейилади. Бу ерда танзиҳий
макруҳ назарда тутилган
бўлса керак. Валлоҳу аълам!