Ҳайз ва нифосга оид ҳукмлар..
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Ҳайз ва нифосга оид ҳукмлар..
- Дата релиза: 13-08-14, 22:49
Ҳайз фақат тоқ кунлардами?
Савол: Ҳайз кунлари фақат
тоқ – уч, беш, етти, тўққиз кун
бўладими, ҳеч жуфт
бўлмайдими?
Жавоб: Пайғамбаримиз
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
ҳадиси муборакларида бундай
дейдилар: «Бокира ва бева аёл
ҳайзининг энг оз муддати уч
кеча-кундуз, кўпи эса ўн кеча-
кундуздир» («Ҳидоя»).
Бинобарин, ҳайз кунлари тоқ
ёки жуфт бўлиши мумкин. Бу
ҳар бир аёлнинг одатига қараб
кечадиган жараёндир.
Ҳайз кўрган аёлга нималар
ҳаром қилинган?
Савол: Ҳайздаги аёлга
нималар ҳаром?
Жавоб: Ҳайз ва нифосли аёлга
қуйидаги ишларни қилиш
ҳаром:
1. Намоз ўқиш.
2. Рўза тутиш.
3. Қуръони карим қироат
қилиш.
4. Эри билан жинсий алоқада
бўлиш.
5. Масжидга кириш.
6. Қуръони каримни ушлаш.
7. Каъбани тавоф қилиш.
Нифосга боғлиқ қандай
ҳукмлар бор?
Савол: Аёлларнинг кўзи
ёриганида бачадонларидан
нифос (лоҳуса) қони келади.
Ана шунинг шаръий
ҳукмларини билмоқчи эдим.
Шу ҳақда батафсилроқ
маълумот
беролмайсизларми?
Жавоб: Кўзи ёриганида
хотиннинг бачадонидан
келадиган қон нифос,
дейилади. Буни туркий
тилларда лоҳусалик, деб
аташади. Лоҳусаликнинг энг
кам муддати учун чегара йўқ:
бир кун, бир соат қон келиши
ёки аёл умуман қон кўрмаслиги
мумкин. Бундай аёллар лоҳуса
ҳисобланмайдилар, дарҳол
ювиниб-чўмилиб, намоз
ўқийдилар, рўзаларини
тутадилар. Лоҳусаликнинг энг
кўп муддати қирқ кундир. Қон
келиши қирқ кундан ошса,
қирқинчи кун тўлгач, ювиниб-
чўмилиб, ибодатларини адо
этишга киришадилар. Қирқ
кундан сўнг келган қон узр
қони – истиҳозадир. Нифос
саналмайди. Ҳар бир вақт
намоз учун алоҳида таҳорат
олиб, намоз ўқилади.
Эгиз туққан хотин лоҳусалик
муддатини биринчи чақалоқ
туғилгандан ҳисоблайди.
Нифос муддати ичида кўрилган
поклик нифос ҳукмидадир.
Масалан, ўн кун қон келгач, беш
кун тўхтаса ва тағин ўн кун қон
келса, йигирма беш куннинг
ҳаммаси нифос муддатига
киради. Нифосдаги аёл намоз
ўқимайди, рўза тутмайди, эри
билан жинсий муносабатда
бўлмайди. Тоза бўлгач,
қолдирган рўзаларини тутади.
Агар бир хотин кўзи ёригач, ҳеч
қон келмаса, лоҳуса
саналмайди. Имом Аъзам
сўзига кўра, бундай хотиннинг
ғусл қилиши аълодир.
Лоҳуса аёл қони илгари маълум
бўлган одатидан аввал тўхтаса,
ювиниб-чўмилади, намозини
ўқийди, рўзасини тутади, фақат
эри билан жинсий муносабатда
бўлмайди.
Савол: Чақалоқ туғилмасидан
аввал келган қоннинг ҳукми
қандай?
Жавоб: Бундай қон нифос эмас,
истиҳоза қонидир.
Бола гавдасининг кўпи
чиқмасидан хотин лоҳуса
бўлмайди. Бу ҳолатда келган
қон ҳам истиҳоза қонидир. Бу voydodshou.net saytidan olingan. онда хотинга намоз фарздир.
Ўқимаса, қазо қилади.
Бу ҳукмда муҳим бир нуқтага
ишорат бор. Бола тамоман
туғилмасдан хотин лоҳуса
бўлмайди, намоз бўйнидан
тушмайди. Намоз вақти
чиқмасдан аввал чақалоқ
туғилса, намоз хотин
зиммасидан тушади.
Агар хотин бачадонидан қон
келмаса, қорин кесилиб бола
туғилса ҳам, лоҳуса
саналмайди. Фақат ғусл
қилиши, намоз ўқиши, Рамазон
бўлса, рўза тутиши керак.
Савол: Хотин бола ташласа,
лоҳуса бўладими?
Жавоб: Агар ҳомила инсонлар
хоҳиши билан: дори ёки
жарроҳлик (кесиш) билан
туширилган бўлса, буюк
жиноят ва қотилликдир.
Агар туширилган ҳомиланинг
қўл, оёқ, тирноқ, соч ва бармоқ
каби аъзолари билиниб-
шаклланиб қолган бўлса,
лоҳусалик пайдо бўлади,
аъзолари ҳануз шаклланмаган-
билинмаган бўлса, лоҳуса
саналмайди. Тушукдан сўнг қон
уч кун келса, бундан аввал ўн
беш кун пок юрган бўлса, ҳайз
қони бўлади. Акс ҳолда,
истиҳоза қони саналади
(«Аёллар фиқҳи»).
Узрли аёлнинг ҳукмлари
қандай?
Савол: Аёлларда истиҳоза
қони кўриш каби узрли ҳолат
бор. Истиҳоза қони қай
ҳолларда кўрилади?
Жавоб: Истиҳоза қони
қуйидаги ҳолларда кўрилади:
1. Мубтадиа. Балоғатга етиб
қон кўра бошлаган аёл дегани.
Бундай қизнинг одати ҳар ойда
ўн кун белгиланади. Чунки
бундан кўпи ҳайз бўлмайди.
Ҳар ойдан йигирма кун поклик
деб қабул қилинади. Агар
давомли қон кўрадиган бўлса,
ўн куни одат, йигирма куни
истиҳоза деб қабул қилинади.
2. Илк лоҳусалик қони. Қирқ
кун, поклиги йигирма кун деб
қабул қилинади. Агар қон
келаверса, қирқ кун лоҳусалик,
йигирма кун истиҳоза деб
қабул қилинади.
3. Муътода. Яъни, аввалги
одатича қон кўриб, поклангач,
давомли қон кўрганда одатини
унутмаган аёл дегани. Бундай
аёл одати ва пок юрадиган
кунларига мурожаат қилади,
одатидан кўп кўрилган қон
истиҳоза деб қабул қилинади.
Одат ўтгач, тарк этган
намозларини қазо қилади.
4. Мутахоййира. Одатни
унутган аёл дегани. Бу аёлнинг
ҳам одатидан ортиқ давом
этган қони истиҳозадир. Лекин,
бу аёл ҳолати (поклиги,
ҳайзлиги) ҳар қандай шаклда
ҳукм этилмайди. Шаръий
ҳукмларнинг энг эҳтиётли
бўлгани олиниб, амал
қилинади.
Савол: Узр қони тўхтагач, ғусл
шартми?
Жавоб: Истиҳоза қони тўхтагач,
ғусл шарт эмас. Яъни, фарз
эмас. Шунда ҳам, ювиниб-
чўмилиш аълодир.
Савол: Узрли аёл маҳси кийса
нима қилади?
Жавоб: Узрли аёл узри давом
этаркан, таҳорат олиб маҳси
кийган бўлса, намоз вақти
ичида такрор таҳорат
олаётганида маҳсилар устига
масҳ тортади. Намоз вақти
чиққач, маҳсилар устига масҳ
торта олмайди, уларни ечади.
Фақат таҳорат олаётганида қон
тўхтаган бўлса ва шу ҳолда
маҳси кийса, унга масҳ
тортиши мумкин. Муқим бўлса,
бир кеча-кундуз, мусофир
бўлса, уч кеча-кундуз маҳсисига
масҳ тортади.
Савол: Намоз ичида узр қони
тўхтаса нима қилинади?
Жавоб: Истиҳозали аёл пешин
вақтида таҳорат олиб намоз
ўқиса, намоздан сўнг қон
тўхтаса, аёлнинг намози тамом ҳисобланади. Агар таҳорат олиб, ҳали намоз
бошламасдан аввал ёки намоз
ичида қон тўхтаса, таҳорати
бузилади. Бу ҳолда ўқиган
намоз иода этилади. Яъни,
қайта ўқилади.
Савол: Узрини кетказа олса,
таҳорат оладими?
Жавоб: Узрини – оққан қон ва
шунга ўхшаш нарсаларни
танғиб боғлаш билан тўхтата
олса, жоиз. Бу ҳолда узр
кўтарилади, яъни кетади. Аммо
ҳайзли ва нифосли аёл ҳатто
сизинтини тўхтатиши жоиз
эмас, чунки ташқи
кўринишидан тўхтагандай
кўринса ҳам, аслида қон оқади.
Буруннинг фақат бир
тешигидан оққан қон сабабли
узрли бўлган одам таҳорат
олса, сўнгра бошқа тешигидан
ҳам қон оқса, таҳорат
бузилади.
Узр қони тўхтаган пайтда
узрдан ташқари ҳар қандай
нарса учун таҳорат олган бўлса-
ю узр қони оқа бошласа,
таҳорати бузилади.
Истиҳоза нима?
Савол: Қандай ҳолатлар
истиҳоза ҳисобланади?
Жавоб: Икки ҳайз оралиғидаги
энг кам тозалик муддати ўн
беш кундир. Агар ҳайздан тоза
бўлгач, ўн беш кун ўтмай қон
келса, истиҳоза ҳисобланади.
Шунингдек, аъзолари билинган
ҳомиласи тушиб қолган
аёлнинг тушикдан олдин
кўрган қони истиҳозадир. У
ҳайз деб, ҳисобланиб намоз
адо этилмаган бўлса,
қолдирилган намозларнинг
қазоси ўқилиши зарур.
Яна қуйидагилар истиҳоза
ҳисобланади:
– уч кеча-кундуздан кам келган
қон;
– ҳайзнинг энг кўп муддати,
яъни ўн кеча-кундуздан ошган
қон;
– ҳомиладор кўрган қон;
– нифоснинг энг кўп
муддатидан – қирқ кеча-кундан
ошган қон;
– бола кўришдан қолган катта
ёшдаги аёлдан келган қон;
– ҳайз ва нифосда муайян
одати бўлган аёлнинг одатидан
ташқари муддатда келган қони.
Истиҳоза қони кўрган аёл
намоз ўқиш ва рўза тутишни
тўхтатмайди, эри билан
яқинлик қилиши ҳам мумкин.
Зеро, бундай аёл узрли
кишилар қаторига қўшилади.
Савол: Ҳайз кунлари фақат
тоқ – уч, беш, етти, тўққиз кун
бўладими, ҳеч жуфт
бўлмайдими?
Жавоб: Пайғамбаримиз
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
ҳадиси муборакларида бундай
дейдилар: «Бокира ва бева аёл
ҳайзининг энг оз муддати уч
кеча-кундуз, кўпи эса ўн кеча-
кундуздир» («Ҳидоя»).
Бинобарин, ҳайз кунлари тоқ
ёки жуфт бўлиши мумкин. Бу
ҳар бир аёлнинг одатига қараб
кечадиган жараёндир.
Ҳайз кўрган аёлга нималар
ҳаром қилинган?
Савол: Ҳайздаги аёлга
нималар ҳаром?
Жавоб: Ҳайз ва нифосли аёлга
қуйидаги ишларни қилиш
ҳаром:
1. Намоз ўқиш.
2. Рўза тутиш.
3. Қуръони карим қироат
қилиш.
4. Эри билан жинсий алоқада
бўлиш.
5. Масжидга кириш.
6. Қуръони каримни ушлаш.
7. Каъбани тавоф қилиш.
Нифосга боғлиқ қандай
ҳукмлар бор?
Савол: Аёлларнинг кўзи
ёриганида бачадонларидан
нифос (лоҳуса) қони келади.
Ана шунинг шаръий
ҳукмларини билмоқчи эдим.
Шу ҳақда батафсилроқ
маълумот
беролмайсизларми?
Жавоб: Кўзи ёриганида
хотиннинг бачадонидан
келадиган қон нифос,
дейилади. Буни туркий
тилларда лоҳусалик, деб
аташади. Лоҳусаликнинг энг
кам муддати учун чегара йўқ:
бир кун, бир соат қон келиши
ёки аёл умуман қон кўрмаслиги
мумкин. Бундай аёллар лоҳуса
ҳисобланмайдилар, дарҳол
ювиниб-чўмилиб, намоз
ўқийдилар, рўзаларини
тутадилар. Лоҳусаликнинг энг
кўп муддати қирқ кундир. Қон
келиши қирқ кундан ошса,
қирқинчи кун тўлгач, ювиниб-
чўмилиб, ибодатларини адо
этишга киришадилар. Қирқ
кундан сўнг келган қон узр
қони – истиҳозадир. Нифос
саналмайди. Ҳар бир вақт
намоз учун алоҳида таҳорат
олиб, намоз ўқилади.
Эгиз туққан хотин лоҳусалик
муддатини биринчи чақалоқ
туғилгандан ҳисоблайди.
Нифос муддати ичида кўрилган
поклик нифос ҳукмидадир.
Масалан, ўн кун қон келгач, беш
кун тўхтаса ва тағин ўн кун қон
келса, йигирма беш куннинг
ҳаммаси нифос муддатига
киради. Нифосдаги аёл намоз
ўқимайди, рўза тутмайди, эри
билан жинсий муносабатда
бўлмайди. Тоза бўлгач,
қолдирган рўзаларини тутади.
Агар бир хотин кўзи ёригач, ҳеч
қон келмаса, лоҳуса
саналмайди. Имом Аъзам
сўзига кўра, бундай хотиннинг
ғусл қилиши аълодир.
Лоҳуса аёл қони илгари маълум
бўлган одатидан аввал тўхтаса,
ювиниб-чўмилади, намозини
ўқийди, рўзасини тутади, фақат
эри билан жинсий муносабатда
бўлмайди.
Савол: Чақалоқ туғилмасидан
аввал келган қоннинг ҳукми
қандай?
Жавоб: Бундай қон нифос эмас,
истиҳоза қонидир.
Бола гавдасининг кўпи
чиқмасидан хотин лоҳуса
бўлмайди. Бу ҳолатда келган
қон ҳам истиҳоза қонидир. Бу voydodshou.net saytidan olingan. онда хотинга намоз фарздир.
Ўқимаса, қазо қилади.
Бу ҳукмда муҳим бир нуқтага
ишорат бор. Бола тамоман
туғилмасдан хотин лоҳуса
бўлмайди, намоз бўйнидан
тушмайди. Намоз вақти
чиқмасдан аввал чақалоқ
туғилса, намоз хотин
зиммасидан тушади.
Агар хотин бачадонидан қон
келмаса, қорин кесилиб бола
туғилса ҳам, лоҳуса
саналмайди. Фақат ғусл
қилиши, намоз ўқиши, Рамазон
бўлса, рўза тутиши керак.
Савол: Хотин бола ташласа,
лоҳуса бўладими?
Жавоб: Агар ҳомила инсонлар
хоҳиши билан: дори ёки
жарроҳлик (кесиш) билан
туширилган бўлса, буюк
жиноят ва қотилликдир.
Агар туширилган ҳомиланинг
қўл, оёқ, тирноқ, соч ва бармоқ
каби аъзолари билиниб-
шаклланиб қолган бўлса,
лоҳусалик пайдо бўлади,
аъзолари ҳануз шаклланмаган-
билинмаган бўлса, лоҳуса
саналмайди. Тушукдан сўнг қон
уч кун келса, бундан аввал ўн
беш кун пок юрган бўлса, ҳайз
қони бўлади. Акс ҳолда,
истиҳоза қони саналади
(«Аёллар фиқҳи»).
Узрли аёлнинг ҳукмлари
қандай?
Савол: Аёлларда истиҳоза
қони кўриш каби узрли ҳолат
бор. Истиҳоза қони қай
ҳолларда кўрилади?
Жавоб: Истиҳоза қони
қуйидаги ҳолларда кўрилади:
1. Мубтадиа. Балоғатга етиб
қон кўра бошлаган аёл дегани.
Бундай қизнинг одати ҳар ойда
ўн кун белгиланади. Чунки
бундан кўпи ҳайз бўлмайди.
Ҳар ойдан йигирма кун поклик
деб қабул қилинади. Агар
давомли қон кўрадиган бўлса,
ўн куни одат, йигирма куни
истиҳоза деб қабул қилинади.
2. Илк лоҳусалик қони. Қирқ
кун, поклиги йигирма кун деб
қабул қилинади. Агар қон
келаверса, қирқ кун лоҳусалик,
йигирма кун истиҳоза деб
қабул қилинади.
3. Муътода. Яъни, аввалги
одатича қон кўриб, поклангач,
давомли қон кўрганда одатини
унутмаган аёл дегани. Бундай
аёл одати ва пок юрадиган
кунларига мурожаат қилади,
одатидан кўп кўрилган қон
истиҳоза деб қабул қилинади.
Одат ўтгач, тарк этган
намозларини қазо қилади.
4. Мутахоййира. Одатни
унутган аёл дегани. Бу аёлнинг
ҳам одатидан ортиқ давом
этган қони истиҳозадир. Лекин,
бу аёл ҳолати (поклиги,
ҳайзлиги) ҳар қандай шаклда
ҳукм этилмайди. Шаръий
ҳукмларнинг энг эҳтиётли
бўлгани олиниб, амал
қилинади.
Савол: Узр қони тўхтагач, ғусл
шартми?
Жавоб: Истиҳоза қони тўхтагач,
ғусл шарт эмас. Яъни, фарз
эмас. Шунда ҳам, ювиниб-
чўмилиш аълодир.
Савол: Узрли аёл маҳси кийса
нима қилади?
Жавоб: Узрли аёл узри давом
этаркан, таҳорат олиб маҳси
кийган бўлса, намоз вақти
ичида такрор таҳорат
олаётганида маҳсилар устига
масҳ тортади. Намоз вақти
чиққач, маҳсилар устига масҳ
торта олмайди, уларни ечади.
Фақат таҳорат олаётганида қон
тўхтаган бўлса ва шу ҳолда
маҳси кийса, унга масҳ
тортиши мумкин. Муқим бўлса,
бир кеча-кундуз, мусофир
бўлса, уч кеча-кундуз маҳсисига
масҳ тортади.
Савол: Намоз ичида узр қони
тўхтаса нима қилинади?
Жавоб: Истиҳозали аёл пешин
вақтида таҳорат олиб намоз
ўқиса, намоздан сўнг қон
тўхтаса, аёлнинг намози тамом ҳисобланади. Агар таҳорат олиб, ҳали намоз
бошламасдан аввал ёки намоз
ичида қон тўхтаса, таҳорати
бузилади. Бу ҳолда ўқиган
намоз иода этилади. Яъни,
қайта ўқилади.
Савол: Узрини кетказа олса,
таҳорат оладими?
Жавоб: Узрини – оққан қон ва
шунга ўхшаш нарсаларни
танғиб боғлаш билан тўхтата
олса, жоиз. Бу ҳолда узр
кўтарилади, яъни кетади. Аммо
ҳайзли ва нифосли аёл ҳатто
сизинтини тўхтатиши жоиз
эмас, чунки ташқи
кўринишидан тўхтагандай
кўринса ҳам, аслида қон оқади.
Буруннинг фақат бир
тешигидан оққан қон сабабли
узрли бўлган одам таҳорат
олса, сўнгра бошқа тешигидан
ҳам қон оқса, таҳорат
бузилади.
Узр қони тўхтаган пайтда
узрдан ташқари ҳар қандай
нарса учун таҳорат олган бўлса-
ю узр қони оқа бошласа,
таҳорати бузилади.
Истиҳоза нима?
Савол: Қандай ҳолатлар
истиҳоза ҳисобланади?
Жавоб: Икки ҳайз оралиғидаги
энг кам тозалик муддати ўн
беш кундир. Агар ҳайздан тоза
бўлгач, ўн беш кун ўтмай қон
келса, истиҳоза ҳисобланади.
Шунингдек, аъзолари билинган
ҳомиласи тушиб қолган
аёлнинг тушикдан олдин
кўрган қони истиҳозадир. У
ҳайз деб, ҳисобланиб намоз
адо этилмаган бўлса,
қолдирилган намозларнинг
қазоси ўқилиши зарур.
Яна қуйидагилар истиҳоза
ҳисобланади:
– уч кеча-кундуздан кам келган
қон;
– ҳайзнинг энг кўп муддати,
яъни ўн кеча-кундуздан ошган
қон;
– ҳомиладор кўрган қон;
– нифоснинг энг кўп
муддатидан – қирқ кеча-кундан
ошган қон;
– бола кўришдан қолган катта
ёшдаги аёлдан келган қон;
– ҳайз ва нифосда муайян
одати бўлган аёлнинг одатидан
ташқари муддатда келган қони.
Истиҳоза қони кўрган аёл
намоз ўқиш ва рўза тутишни
тўхтатмайди, эри билан
яқинлик қилиши ҳам мумкин.
Зеро, бундай аёл узрли
кишилар қаторига қўшилади.
Смс Шерлар