Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Ҳаммаси асабдан! Асабийликнинг оқибатлари билан танишинг!
Ҳаммаси асабдан! Асабийликнинг оқибатлари билан танишинг!

Ҳаммаси асабдан! Асабийликнинг оқибатлари билан танишинг!

Ҳаммаси асабдан! Асабийликнинг оқибатлари билан танишинг!

Организмимиздаги ўзгаришларга ўзимиз сабабчимиз, десам ишонасизми? Аслида ҳам шундай экан-да. Айниқса, асабийлик оқибатида нафақат турли хасталиклар балки умримизни ҳам қисқартирамиз, дейди руҳшунослар.

«Вой-вой бошим...»

Тез-тез бошингиз оғриши асабийлик ва унинг оқибатида келиб чиқадиган ҳавотир, ҳадик хиссидан бўлади. Фаҳмлаганингиздек, бш оғриқларининг чораси тинчланиш ва ҳар бир воқеа-ҳодисани кўнгилга яқин олмасликдир.

«Кўзим қизариб кетди...»

Атрофингиздаги ҳодисаларга таъсирчанлигингиз туфайли асабийлашасиз. Бу эса кўз нурининг хиралашиши ҳамда шу аъзо билан боғлиқ бошқа безовталикларни келтириб чиқаради. Тушунганингиздек, кўзларингизни асраш учун салгина бепарво бўлишни ўрганишингиз керак.

«Қулоққинам оғриди-я...»

Суҳбатдошингизни тинглашни билмайсиз. Бу ҳақида ўзингизга айтишганида эса жахлингиз чиқади. Қулоқ оғриғингизнинг боиси ҳам шу. Муаммонинг ечимини билдингиз-а?!

«Тумовдан безор бўлдим...»

Фикрларингизни тўғри ифода этолмайсиз. Сизни нотўғри тушунишганида эса хафа бўлиб, ўз қобиғингизга ўралиб оласиз. Мудом атрофдагилардан аразлаш, бўлиб ўтган воқеалардан гина қилиш нафас йўли, хусусан бурунга зарар экан. Бу ҳодисани илмий асослаб берсак узоқ тушунтиришга тўғри келади. Шу боис қисқагина қилиб, гиначилигингизни йиғиштиринг ва тумовдан ҳалос бўласиз деймиз.

«Томоғи-и-и-м...»

Одамлар мен ҳақимда қандай фикрда эканлар, дея ҳамиша турли хаёлларга бериласиз, хатти-ҳаракатларингизни назорат қилиш билан бандсиз. Бордию кимдир сизга танбеҳ берса, ҳақлигингизни исботлашдан чўчийсиз. Яъни гапиролмайсиз. Шунга ҳам томоғингиз тез-тез оғриб туради. Бу албатта руҳият ва тана саломатлигининг бир-бирига боғлиқлиги. Ишониш , ишонмаслик эса ўзингизга боғлиқ.

«Қорин дам бўлиши»

Эътибор берган бўлсангиз киши хаяжонланганида қорин соҳасида аллақандай тушунарсиз ходиса рўй беради. Асабийлашганимизда эса қоринда оғриқ ёки газ тўпланиши содир бўлади. Аниқланишича, асаб толалари қўзғалиб ана шундай ўзгаришларга сабаб бўларкан. 

Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: