Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Атир танлашнинг 12 қоидаси
Атир танлашнинг 12 қоидаси

Атир танлашнинг 12 қоидаси

Атир танлашнинг 12 қоидаси
Атир танлашни ёр танлашга ўхшатиш мумкин, нима дедингиз?! Базилари бир ҳидлашдаёқ дидингизга мос тушмаса, бошқасини бутун умрга ҳамроҳ қилиб олишингиз ҳеч гап эмас. Сизнинг «ёрижон»ингизга айланадиган ўша ифорни топишда мутахассислардан олинган маслаҳатлар асқотади деган умиддамиз.

1. Биринчи учрашувга тонг саҳардан отланганингиз маъқул. Чунки кечга томон баданимизга турли ҳидлар ўтириб қолади, яна чарчоқ туфайли ифорга тўғри баҳо бера олмаймиз.

2. Ҳайз кўрганда ёки унга бир неча кун қолганда ҳидларга нисбатан сезувчанлигимиз сусаяди. Бу пайтда атир-упа танлаш «маросим»ини бир муддат кечиктириб туриш тавсия қилинади.

3. Атирларни асло қопқоғидан ҳидламанг. Чунки унинг таркибидаги спирт нафас йўлларидаги нерв рецепторларини қўзағатади ва бурнимиз ифорларни бор таровати билан ҳис этиш қобилиятини йўқотади. Шунинг учун атирни аввал махсус тасма (блоттер)га сепиб, 10 дақиқадан сўнггина ҳидланг. Ифор кўнглингизга ўтиргач, албатта, баданга сепиб кўринг.

4. Эътибор қилган бўлсангиз, дўконларда бир неча атир ифоридан маст бўлганимиздан сўнг қаҳва ҳидлашни тавсия қилишади. Аслида ҳам қаҳва ҳид билиш қобилиятини тиклашга қодирми, ёки бу маркетологларнинг навбатдаги найрангими, бунинг ҳанузгача аниқ жавоби йўқ.

5. Одамлар орасида енгил гуллар ифори ёш қизлар учун, ўткирроқлари эса катта ёшдаги аёлларга муносиб деган қарашлар бор. Бироқ биз яшаётган замонда ҳамма нарса нисбий эканлигини эътибордан қочирманг. Асосийси, ифор сизнинг табиатинизга, феъл-атворингизга мос тушсин.

6. Агар ифорингиз имкон қадар узоқ муддат таралиб туришини истасангиз, қутисидаги ёзувларга эътибор беринг. «Parfume» ёки «Extrait» сўзлариги кўзингиз тушса, билингки, танлаганингиз энг афзали. Яна бир гап, бундай лаззат чўнтагингизга сезиларли таъсир кўрсатса-да, кун давомида ундан баҳраманд бўлиш кайфиятингизни кўтаради.

7. «Рarfum de toilette», «eau de parfum» деган ёзувлар атирингиз таркибида эфир мойлари озлигини, ўз-ўзидан улар нисбатан камроқ вақт давомида бўй таратишини билдиради.

8. «Еau de toilette» (EDT) турдаги атирлар энг кўп тарқалган бўлиб, кун давомида бир неча бор фойдаланганлигингиз туфайли тез тугаб қолади. Ҳиди ҳам кўпи билан 2-3 соатгина сақланади.

9. Мутахассислар атирларни танамизнинг нақд 16 нуқтасига суртиш ифорнинг гулгун таралишига ёрдам беришини таъкидлашмоқда. Айниқса, атирни чакка, тирсак, билак, кўкрак қафасининг маркази, оёқнинг тиззадан пастки қисми ва тўпиққа, бўйин, қулоқдан саккиз сантиметр пастга сепсангиз, ифори ҳам ўзингизни, ҳам атрофдагиларни хушнуд этади.

10. Атир сотиб олдингиз-у, бўйи ўткирлиги туфайли баданингизга сепишни истамасангиз, уни ҳавога сепиб, сўнг ўзингизни ифор оғушига уринг.

11. Атирлар қуруқ терига сепилганда узоқ муддат сақланмайди. Чунки тери унинг таркибидаги эфир мойларини тез сингдириб олади ва хушбўй ис дарров буғланиб кетади. Шу сабаб иложи борича нам баданга атир сепинг. Устидан ҳидсиз юмшатувчи крем суртиб олинг.

12. Шунингдек, атир танлашда куннинг қай пайтида ундай фойдаланишингизни ҳам инобатга олинг. Кундалик сепиш учун енгилроғини, тўй-тантаналар, базм кечаларига ўткирроқ бўй таратувчиларидан пуркаб олинг.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: