Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Қатлмонанд жинсий ҳаёт
Қатлмонанд жинсий ҳаёт

Қатлмонанд жинсий ҳаёт

Қатлмонанд жинсий ҳаёт

- Туғруқдан сўнг, “чилла”
пайтида жинсий муносабатда
бўлиш мумкинми?

Ушбу саволга жавоб беришдан
олдин Полшалик профессор
Михалина Вислоцкаянинг
китобидан бир иқтибос
келтириб ўтишни лозим
топдик: “Мозийда ўзининг
ҳаёти жараёнида 5-6 нафар
хотинининг “бошига етган”
эркаклар бот-бот учрар эди.
Бундай садизмга мойил “ҳирс
атлетлари” рафиқаларининг
ўлими асосан туғруқ ёки
ҳомила тушгандан сўнг рўй
берарди. Чунки бундай
эркаклар фаҳмларидаги
ноқислик боис, айнан туғруқ
олдидан ва туғруқдан сўнг
фаол жинсий муносабатда
бўлишни асло канда
қилишмасди. Натижада,
жинсий аъзоларнинг оғир
шикастланиши, кескин қон
кетиши ва қоннинг юқумли
манба билан заҳарланиши рўй
бериб, бечора аёллар
ҳалокатга юз тутар эдилар.”
Юқоридаги иқтибосни бежиз
келтирмадик, зеро,
ҳомиладорликнинг охирги
муддатлари ва туғруқдан
кейинги давр ўта хавфли
ҳисобланади.
Туғруқдан кейинги давр
“чилла” (маъноси қирқ кун) ёки
“нифос” деб юритилиши ҳам
бежиз эмас. Чилла даврида
бачадон бўйни очиқ ҳолатдан
аста-секин ёпиқ ҳолатга ўтиб
боради. Бу муддат тиб
олимлари фикрича, олти
ҳафтани ташкил этади. Бу
муддатда организмнинг ҳамма
тизимларида тикланиш
жараёни рўй беради.
Шунингдек, жинсий
аъзолардаги шикастлар,
ёриқлар тузалиб, қон кетиши
тўхтайди. Табиийки, бу муддат
ичида, жинсий яқинликда
бўлиш кўплаб
кўнгилсизликларга, жумладан,
жинсий аъзоларнинг оғир
яллиғланиш хасталикларига,
қон кетишига олиб келади.
Демак, нифос яъни чилла пайти
жинсий муносабатда бўлиш
қатъий таъқиқланади.
Агар чилла муддатидан сўнг аёл
жинсий аъзоларида қон
кетиши барҳам топмаса,
даставвал бу ҳолатга сабабчи
бўлган касалликни даволаш,
сўнг жинсий ҳаёт кечириш
тавсия этилади.
Унутмаслик лозимки, туғруқдан
кейин нохушликлар рўй
бермаслиги биринчи галда эр-
хотиннинг ўзига боғлиқ.


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: