Ayollarni yasanib ko'chaga chiqishlari oqibati !
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Ayollarni yasanib ko'chaga chiqishlari oqibati !
- Дата релиза: 11-09-14, 22:11
Аллоҳ таоло айтади:
“Мўминаларга ҳам айтинг,
кўзларини (номаҳрам
эркакларга тикишдан)
тўссинлар ва авратларини
(ҳаромдан) сақласинлар!
Ҳамда кўриниб тургандан
бошқа зеб-зийнатларини
(яъни, устларидаги
либосларидан бошқа зеб-
зийнатларини номаҳрамларга)
кўрсатмасинлар ва
кўкракларини рўмоллари
билан тўссинлар! Улар зеб-
зийнатларини
кўрсатмасинлар, магар
эрларига ё оталарига ё
эрларининг оталарига ё
ўғилларига ё эрларининг
ўғилларига ё ўзларининг оға-
иниларига ё оға-иниларининг
ўғилларига ё опа-
сингилларининг ўғилларига ё
ўзлари (каби) аёлларга ё қўл
остидаги чўриларга ё
(аёллардан) беҳожат бўлган
(яъни, жуда кексайиб қолган
ёки ақлсиз-девона) эркак
хизматкорларга ё аёлларнинг
авратларидан хабардор
бўлмаган гўдакларгагина (ўз
зеб-зийнатларини
кўрсатишлари жоиздир). Яна
яширган зеб-зийнатлари
билинсин учун оёқларини
(ерга) урмасинлар!
Барчаларингиз Аллоҳга тавба
қилинглар, эй мўминлар!
Шоядки (шунда) нажот
топсангизлар” (Нур, 31).
Аллоҳ таоло ушбу оятда
мўминаларни номаҳрам
эркакларга шаҳват билан назар
ташлашдан қайтариб, жинсий
аъзоларини фаҳш ишлардан
сақлашга буюрмоқда.
Оят давомида муслима аёллар
бегона эркакларга юз, икки
кафт, узук, билакузук каби очиқ
кўриниб турадиганларидан
бошқа зийнатларини
кўрсатмасликлари лозимлиги,
илло ўзларига маҳрам бўлган
ва яна баъзи тоифаларга
кўрсатишлари жоизлиги
маълум қилинмоқда.
ﻋَﻦْ ﻣَﻴْﻤُﻮﻧَﺔَ ﺑِﻨْﺖِ ﺳَﻌْﺪٍ ﻭَﻛَﺎﻧَﺖْ ﺧَﺎﺩِﻣًﺎ
ﻟِﻠﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﻗَﺎﻝَ
ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﻣَﺜَﻞُ
ﺍﻟﺮَّﺍﻓِﻠَﺔِ ﻓِﻲ ﺍﻟﺰِّﻳﻨَﺔِ ﻓِﻲ ﻏَﻴْﺮِ ﺃَﻫْﻠِﻬَﺎ ﻛَﻤَﺜَﻞِ
ﻇُﻠْﻤَﺔِ ﻳَﻮْﻡِ ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ ﻻَ ﻧُﻮﺭَ ﻟَﻬَﺎ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺿَﻌِﻴﻒٌ.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам хизматчилари бўлган
Маймуна бинти Саъддан ривоят
қилинади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Зийнат (боби)да ўз аҳлидан
бошқалар учун безанадиган
(ёки кибрланиб юрадиган) аёл
худди қиёмат кунидаги нури
йўқ зулмат мисолидир”,
деганлар” (Термизий ва
Табароний ривояти. Ривоят
санади заиф).
Демак, эри ва ўз
маҳрамларидан бошқаларга
чиройли кўриниш учун
зийнатланадиган аёл,
кўчаларда ҳаммани ўзига
қаратишга ҳаракат қиладиган
хотин зулмат кабидир, унинг
учун нур йўқ.
ﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻬَﺎ ﺃَﻥَّ ﺃَﺳْﻤَﺎﺀَ
ﺑِﻨْﺖَ ﺃَﺑِﻲ ﺑَﻜْﺮٍ ﺩَﺧَﻠَﺖْ ﻋَﻠَﻰ ﺭَﺳُﻮﻝِ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻭَﻋَﻠَﻴْﻬَﺎ ﺛِﻴَﺎﺏٌ ﺭِﻗَﺎﻕٌ
ﻓَﺄَﻋْﺮَﺽَ ﻋَﻨْﻬَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻭَﻗَﺎﻝَ: ﻳَﺎ ﺃَﺳْﻤَﺎﺀُ ﺇِﻥَّ ﺍﻟْﻤَﺮْﺃَﺓَ ﺇِﺫَﺍ
ﺑَﻠَﻐَﺖْ ﺍﻟْﻤَﺤِﻴﺾَ ﻟَﻢْ ﺗَﺼْﻠُﺢْ ﺃَﻥْ ﻳُﺮَﻯ ﻣِﻨْﻬَﺎ
ﺇِﻻَّ ﻫَﺬَﺍ ﻭَﻫَﺬَﺍ ﻭَﺃَﺷَﺎﺭَ ﺇِﻟَﻰ ﻭَﺟْﻬِﻪِ ﻭَﻛَﻔَّﻴْﻪِ.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺣَﺴَﻦٌ
ﻟِﻐَﻴْﺮِﻩِ.
Оиша розияллоҳу анҳодан
ривоят қилинишича, Асмоъ
бинти Абу Бакр Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
олдиларига кирди. У юпқа
либосда эди. Бас, Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
ундан юзларини ўгириб, “эй
Асмоъ, агар аёл ҳайз
(кўрадиган ёш)га етса, ундан
мана бу ва мана бундан
бошқаси кўриниши тўғри
эмас!” дедилар ва юзлари
ҳамда икки кафтларига
ишора қилдилар” (Абу Довуд
ва Байҳақий ривояти. Ривоят
санади ҳасан лиғойриҳий).
Демак, мўминалар балоғатга
етганларидан кейин
авратларини бегоналарга
кўрсатишлари жоиз бўлмайди.
“Аврат” деганда фақат кўкрак
ва жинсий аъзолар назарда
тутилмайди. Балки, аёлнинг
сочи, бўйни, қўли ҳам авратдир.
Мана шу ривоятдан келиб
чиқиб, агар фитнадан омонда
бўлинса, номаҳрам аёлнинг
юзи ва икки кафтига назар
солиш жоиздир, дейилган.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺻِﻨْﻔَﺎﻥِ ﻣِﻦْ ﺃَﻫْﻞِ
ﺍﻟﻨَّﺎﺭِ ﻟَﻢْ ﺃَﺭَﻫُﻤَﺎ: ﻗَﻮْﻡٌ ﻣَﻌَﻬُﻢْ ﺳِﻴَﺎﻁٌ ﻛَﺄَﺫْﻧَﺎﺏِ
ﺍﻟْﺒَﻘَﺮِ ﻳَﻀْﺮِﺑُﻮﻥَ ﺑِﻬَﺎ ﺍﻟﻨَّﺎﺱَ ﻭَﻧِﺴَﺎﺀٌ ﻛَﺎﺳِﻴَﺎﺕٌ
ﻋَﺎﺭِﻳَﺎﺕٌ ﻣُﻤِﻴﻼَﺕٌ ﻣَﺎﺋِﻼَﺕٌ ﺭُﺀُﻭﺳُﻬُﻦَّ
ﻛَﺄَﺳْﻨِﻤَﺔِ ﺍﻟْﺒُﺨْﺖِ ﺍﻟْﻤَﺎﺋِﻠَﺔِ ﻻَ ﻳَﺪْﺧُﻠْﻦَ ﺍﻟْﺠَﻨَّﺔَ
ﻭَﻻَ ﻳَﺠِﺪْﻥَ ﺭِﻳﺤَﻬَﺎ ﻭَﺇِﻥَّ ﺭِﻳﺤَﻬَﺎ ﻟَﻴُﻮﺟَﺪُ ﻣِﻦْ
ﻣَﺴِﻴﺮَﺓِ ﻛَﺬَﺍ ﻭَﻛَﺬَﺍ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ
ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилади:
“Икки тоифа жаҳаннам
аҳлидандир. Мен ҳали уларни
кўрганим йўқ: бир қавм
(қўлларида) сигирнинг думига
ўхшаш қамчи бўлади. У билан
одамларни урадилар.
(Иккинчи тоифа) кийим кийган
яланғоқ аёллар, (Аллоҳнинг
тоатидан) оғувчи ва
(бошқаларни ҳам тўғри йўлдан)
оғдирувчидирлар. Уларнинг
бошлари туянинг эгилган
ўркачи кабидир. Улар
жаннатга кирмайдилар, унинг
ҳидини-да ҳидлаймайдилар.
Албатта жаннатнинг ҳиди
манави-манави масофадан
келиб туради” (Муслим, Аҳмад,
Байҳақий ва Табароний
ривояти).
Ҳадисдаги “кийим кийган
яланғочлар” бирикмаси
қуйидагича изоҳланган:
1. Улар Аллоҳнинг турфа
неъматларига бурканиб олиб,
унинг шукридан холидирлар.
2. Баданининг баъзи қисмини
ёпиб, бошқа жойини очиб
юрадиганлар.
3. Баданининг рангини
кўрсатиб турадиган либос
киювчи аёллар (Имом
Нававий).
4. Зийнат либосларини кийиб
тақво либосларидан
яланғочдирлар.
5. Либос кийган, аммо яхшилик
қилишдан холи бўлганлар
(Муновий).
“Жаннатга кирмайдилар” эса
“улар жаннатга аввалги
кирувчилар билан
кирмайдилар” ёки “агар ўша
ишни ҳалол санасалар, умуман
кирмайдилар” деб изоҳланган.
Демак, либос кийган, аммо
авратини тўлиқ ёпмайдиган,
баданларининг ранги ва
шаклини бегоналарга кўрсатиб
юрадиган аёллар жаннат
ҳидини ҳидламас экан. Бу гап
“шундай аёлларга жаннатга
киришга йўл бўлсин, дарвоза
олдига бориш у ёқда турсин,
ҳатто яқинига ҳам
йўламайдилар”, маъносини
англатади. Бу жуда оғир гап!
Ўзини билган мўмина-муслима
аёллар бу ҳадисни ўрганиб,
унга оғишмай амал қилишга
ҳаракат қиладилар. Сабаби
дунё зийнати, одамлар
мақтови ўткинчи, охират диёри
эса абадийдир. Одамларга
ёқаман, уларга чиройли
кўринаман, деб шариат
қайтарган йўлдан кетган
аёллар, хусусан кийиниш
бобида устларида “либос”
бўлса ҳам, аммо авратларини
ҳаммага кўз-кўз қилиб
юрадиган аёллар оқибатлари
қандай бўлиши ҳақида ўйлаб
кўрсинлар!
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﺃُﺫَﻳْﻨَﺔَ ﺍﻟﺼَّﺪَﻓِﻲِّ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﺧَﻴْﺮُ ﻧِﺴَﺎﺋِﻜُﻢْ
ﺍﻟْﻮَﺩُﻭﺩُ ﺍﻟْﻮَﻟُﻮﺩُ ﺍﻟْﻤُﻮَﺍﺗِﻴَﺔُ ﺍﻟْﻤُﻮَﺍﺳِﻴَﺔُ ﺇِﺫَﺍ
ﺍﺗَّﻘَﻴْﻦَ ﺍﻟﻠﻪَ ﻭَﺷَﺮُّ ﻧِﺴَﺎﺋِﻜُﻢْ ﺍﻟْﻤُﺘَﺒَﺮِّﺟَﺎﺕُ
ﺍﻟْﻤُﺘَﺨَﻴِّﻼَﺕُ ﻭَﻫُﻦَّ ﺍﻟْﻤُﻨَﺎﻓِﻘَﺎﺕُ ﻻَ ﻳَﺪْﺧُﻞُ
ﺍﻟْﺠَﻨَّﺔَ ﻣِﻨْﻬُﻦَّ ﺇِﻻَّ ﻣِﺜْﻞُ ﺍﻟْﻐُﺮَﺍﺏِ ﺍﻷَﻋْﺼَﻢِ.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻓِﻲ ﺍﻟﺴُّﻨَﻦِ ﺍﻟْﻜُﺒْﺮَﻯ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ
ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Абу Узайна ас-Садафий
розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинишича, Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
шундай деганлар:
“Аёлларингиз ичида энг
яхшиси, агар Аллоҳга тақво
қилсалар, (эрини) яхши
кўрадиган, туғадиган ва
(Аллоҳга) итоатли бўлганидир.
Аёлларингиз ичида энг ёмони
эридан бошқаларга
зийнатланадиган ва
такаббурлик
қиладиганлардир. Улар
мунофиқалардир. Улар
жаннатга кирмайдилар. Илло
икки қаноти ёки оёғи оқ
қарға кабилари
кирадилар” (Байҳақий
“Сунанул-кубро”да ривоят
қилган. Ҳадис санади саҳиҳ).
Бу ерда муслима деб билинган
аёлларнинг икки тоифаси
ҳақида сўз юритилмоқда.
Биринчи тоифа вакиллари,
муслима аёлларнинг энг
яхшиларидир. Улар, аввало
Аллоҳга тақво қиладилар,
эрларини яхши кўрадилар,
фарзанд кўришга лаёқатлилар,
завжларига итоат этадилар.
Муҳими Аллоҳга тақво
қиладилар. Бундай сифатга эга
аёлларнинг кийиниш бобида
камчиликка йўл қўйишлари
мумкин эмас. Зеро, қалбида
Аллоҳга тақво ҳисси бўлган аёл
авратини номаҳрамларга
кўрсатмайди, фақат уйда эри
учун зийнатланади. Иккинчи
тоифа аёллар ҳам мусулмон,
намоз ўқийдилар ва бошқа
ибодатларни бажарадилар.
Аммо улар эрларидан
бошқалар учун
зийнатланадилар, кўчага
пардоз-андоз қилиб, ўзларини
бозорга қўйилган маҳсулот
сифатида тутиб чиқиб
кетадилар. Улар, шунингдек,
мақтанчоқлик қиладилар,
либос ва зийнатлари билан
ўзларини бошқалардан устун
санайдилар. Улар шу ҳолатда
худди мунофиқаларга ўхшаб
кетадилар. Агар тавба
қилмасалар, Аллоҳга
қайтмасалар, либос бобидаги
нуқсонларини тўғриламасалар,
жаннатга кирмайдилар. Илло
улар ичидан жуда камчилик
жаннатга киради. Буни
ифодалаш учун икки қаноти
ёки оёғи оқ қарға мисол қилиб
келтирилмоқда. Бундай
сифатга эга қарға жуда нодир
саналади. Демак, либос ва
зийнат борасида ҳаддидан
ошиб, эри учун эмас, балки кўча
учун, йўлида дуч келган эркак
учун зийнатланадиган аёллар
ичидан жуда камчилиги
жаннатга кирар экан.
ﻋَﻦْ ﻓَﻀَﺎﻟَﺔَ ﺑْﻦِ ﻋُﺒَﻴْﺪٍ ﻋَﻦْ ﺭَﺳُﻮﻝِ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺃَﻧَّﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﺛَﻼَﺛَﺔٌ ﻻَ
ﺗَﺴْﺄَﻝْ ﻋَﻨْﻬُﻢْ: ﺭَﺟُﻞٌ ﻓَﺎﺭَﻕَ ﺍﻟْﺠَﻤَﺎﻋَﺔَ
ﻭَﻋَﺼَﻰ ﺇِﻣَﺎﻣَﻪُ ﻭَﻣَﺎﺕَ ﻋَﺎﺻِﻴًﺎ ﻭَﺃَﻣَﺔٌ ﺃَﻭْ ﻋَﺒْﺪٌ
ﺃَﺑَﻖَ ﻓَﻤَﺎﺕَ ﻭَﺍﻣْﺮَﺃَﺓٌ ﻏَﺎﺏَ ﻋَﻨْﻬَﺎ ﺯَﻭْﺟُﻬَﺎ ﻗَﺪْ
ﻛَﻔَﺎﻫَﺎ ﻣُﺆْﻧَﺔَ ﺍﻟﺪُّﻧْﻴَﺎ ﻓَﺘَﺒَﺮَّﺟَﺖْ ﺑَﻌْﺪَﻩُ ﻓَﻼَ
ﺗَﺴْﺄَﻝْ ﻋَﻨْﻬُﻢْ ﻭَﺛَﻼَﺛَﺔٌ ﻻَ ﺗَﺴْﺄَﻝْ ﻋَﻨْﻬُﻢْ: ﺭَﺟُﻞٌ
ﻧَﺎﺯَﻉَ ﺍﻟﻠﻪَ ﻋَﺰَّ ﻭَﺟَﻞَّ ﺭِﺩَﺍﺀَﻩُ ﻓَﺈِﻥَّ ﺭِﺩَﺍﺀَﻩُ
ﺍﻟْﻜِﺒْﺮِﻳَﺎﺀُ ﻭَﺇِﺯَﺍﺭَﻩُ ﺍﻟْﻌِﺰَّﺓُ ﻭَﺭَﺟُﻞٌ ﺷَﻚَّ ﻓِﻲ
ﺃَﻣْﺮِ ﺍﻟﻠﻪِ ﻭَﺍﻟْﻘَﻨُﻮﻁُ ﻣِﻦْ ﺭَﺣْﻤَﺔِ ﺍﻟﻠﻪِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ
ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Фазола ибн Убайд розияллоҳу
анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламдан ривоят
қилади: “Уч тоифа борки, улар
ҳақида сўрама: жамоатни
тарк қилиб, имомига осий
бўлган ва шу ҳолида ўлган
киши, қочиб кетган ва шу
ҳолида ўлган чўри ёки қул,
эри уни тарк қилган ва
нафақа билан таъминлаган,
ундан кейин бегоналар учун
зийнатланган аёл ҳақида
сўрама! Яна уч (тоифа) ҳақида
сўрама: Аллоҳ азза ва жалла
билан Унинг ридосини
талашган киши. Зеро, У
Зотнинг ридоси кибриё
(улуғлик), изори азизликдир.
Аллоҳнинг амрида
шубҳаланган ва Аллоҳнинг
раҳматидан умидсиз бўлган
киши” (Аҳмад, Бухорий[1],
Ҳоким, Байҳақий ва Табароний
ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
Ушбу ҳадисда мусулмонлар
жамоасини тарк қилиб,
уларнинг раҳбарига
итоатсизлик қиладиган,
хожасидан қочиб кетган, эри
йўқлигида ўзини зийнатлаб,
бегона эркакларга чиройли
кўринишга ҳаракат қиладиган
хотин, кибр-ҳаво қиладиган ва
Аллоҳнинг амрига шубҳа билан
қараб, У Зот раҳматидан
ноумид бўладиган кимса
қораланмоқда.
Ҳадиснинг сиёқидан мўмина
аёл эри борида ҳам, сафарга
кетганида ҳам бегоналар учун
зийнатланиши мутлақо жоиз
эмаслиги маълум бўлади.
ﻋَﻦْ ﺍﻷَﺷْﻌَﺮِﻱِّ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺃَﻳُّﻤَﺎ ﺍﻣْﺮَﺃَﺓٍ
ﺍﺳْﺘَﻌْﻄَﺮَﺕْ ﻓَﻤَﺮَّﺕْ ﻋَﻠَﻰ ﻗَﻮْﻡٍ ﻟِﻴَﺠِﺪُﻭﺍ ﻣِﻦْ
ﺭِﻳﺤِﻬَﺎ ﻓَﻬِﻲَ ﺯَﺍﻧِﻴَﺔٌ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ
ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭِﻣِﻲُّ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺧُﺰَﻳْﻤَﺔَ
ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺣَﺴَﻦٌ.
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу
анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламдан ривоят
қилади: “Қайси бир аёл атир
сепиб, унинг ҳидидан
баҳраманд бўлишлари учун
бир гуруҳ одамлар олдидан
ўтса, бас, ўша аёл
зониядир” (Насоий, Доримий,
Аҳмад, Ҳоким, Ибн Хузайма ва
Ибн Ҳиббон ривояти. Ривоят
санади ҳасан).
“Зония” сўзи “зино қилувчи
аёл” маъносини англатади.
Демак, қайси бир аёл бадани ва
либосларига хушбўй
нарсаларни сепиб олиб, бир
гуруҳ эркаклар олдидан
ўтаётиб унинг атридан
ҳидлашларини ният қилса, бас,
ўша аёл зинокор ҳисобланади.
Бу ерда мажозий зино назарда
тутилмоқда. Сабаби аёлнинг
муаттар ҳолда бегона кишилар
олдидан ўтиши ўша
эркакларнинг унга қараши ва
уни хоҳлашларига сабаб
бўлади. Бунда маънавий зино
юз беради ва оқибатда
ҳақиқий зинога хоҳиш
билдирилади.
Баъзилар: “Аёл ўзига атир
сепиб, бу билан кишиларни
ўзига қаратмасликни ният
қилса бўлади”, дейишган. Аммо
бу рухсат тўғри эмас. Сабаби
хушбўй нарсаларга бурканиб,
бир тўда эркаклар олдидан
ўтаётган ожиза аёлнинг нияти
ўзгариб, уларни ўзига
қаратишга ҳаракат
қилмаслигига ким кафолат
бера олади?!
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻣُﻮﺳَﻰ ﻋَﻦْ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﻛُﻞُّ ﻋَﻴْﻦٍ ﺯَﺍﻧِﻴَﺔٌ ﻭَﺍﻟْﻤَﺮْﺃَﺓُ
ﺇِﺫَﺍ ﺍﺳْﺘَﻌْﻄَﺮَﺕْ ﻓَﻤَﺮَّﺕْ ﺑِﺎﻟْﻤَﺠْﻠِﺲِ ﻓَﻬِﻲَ ﻛَﺬَﺍ
ﻭَﻛَﺬَﺍ ﻳَﻌْﻨِﻲ ﺯَﺍﻧِﻴَﺔً. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ
ﺣَﺴَﻦٌ.
Абу Мусо розияллоҳу анҳу
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади:
“Ҳар бир кўз зино
қилувчидир. Агар аёл атир
сепиб, кейин бир мажлис
олдидан ўтса, у мана бундай
ва мана бундайдир (яъни
зониядир)” (Термизий ривояти.
Ривоят санади ҳасан).
Бегоналарга шаҳват назари
билан қарайдиган ҳар қандай
кўз зинокордир. Қайси аёл атир
сепиб, кишилар олдидан ўтса, у
зинокордир. Чунки у бегона
эркаклар шаҳватини қўзғаган,
уларни ўзига қарашга мажбур
қилган бўлади. Агар улар ўша
аёлга қарасалар, ҳаммалари
зинокордирлар. Сабаб зийнатга
кўмилган аёлга оддий кўз
билан қараш жуда қийин. Шу
сабаб охиратдан умиди бор
мўмина аёллар бегона
эркаклар диққатини
тортадиган либос, зеб-зийнат
ва ҳаракатлардан
сақланишлари лозим.
ﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﺳَﻤِﻌْﺖُ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻳَﻘُﻮﻝُ: ﺃَﻳُّﻤَﺎ ﺍﻣْﺮَﺃَﺓٍ
ﻧَﺰَﻋَﺖْ ﺛِﻴَﺎﺑَﻬَﺎ ﻓِﻲ ﻏَﻴْﺮِ ﺑَﻴْﺖِ ﺯَﻭْﺟِﻬَﺎ ﻫَﺘَﻜَﺖْ
ﺳِﺘْﺮَ ﻣَﺎ ﺑَﻴْﻨَﻬَﺎ ﻭَﺑَﻴْﻦَ ﺭَﺑِّﻬَﺎ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺣْﻤَﺪُ
ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺿَﻌِﻴﻒٌ.
Оиша розияллоҳу анҳодан
ривоят қилинади: “Мен
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам: “Қайси аёл эрининг
уйидан бошқа жойда
либосини ечса, ўзи ва Раббиси
ўртасидаги пардани
йиртибди!” деб айтганларини
эшитганман” (Аҳмад ва
Табароний ривояти. Ривоят
санади заиф).
Умму Саламанинг мавлоси
Соибдан ривоят қилинишича,
ҳимслик аёллар Умму Салама
розияллоҳу анҳо олдига
киришди. Умму Салама улардан
ким эканларини сўради. Улар
Ҳимсдан келганларини маълум
қилдилар. Шунда Умму Салама:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам: “Қайси бир
аёл эрининг уйидан бошқа
жойда либосини ечса, Аллоҳ
ундан пардани йиртади”,
деганларини эшитганман”,
деди (Аҳмад ва Ҳоким ривояти.
Ривоят санади саҳиҳ
лиғойриҳий).
Демак, мўмина аёл эрининг
уйидан бошқа жойда либосини
ечиши, авратини
номаҳрамларга кўрсатиши
жоиз эмас. “Гўзаллик”
салонларига борадиган, яна
бозордан либос олиб, ўша
ернинг ўзида бемалол кийиб
кўришга ҳаракат қиладиган
хотинлар бу ривоятни яхшилаб
ўрганиб олишлари керак.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺃَﻳُّﻤَﺎ ﺍﻣْﺮَﺃَﺓٍ ﺃَﺻَﺎﺑَﺖْ
ﺑَﺨُﻮﺭًﺍ ﻓَﻼَ ﺗَﺸْﻬَﺪْ ﻣَﻌَﻨَﺎ ﺍﻟْﻌِﺸَﺎﺀَ ﺍﻵﺧِﺮَﺓَ.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилади:
“Қайси аёл хушбўй нарса
сепган бўлса, бас, биз билан
хуфтон намозида ҳозир
бўлмасин!” (Муслим, Абу Довуд,
Насоий ва Аҳмад ривояти).
Бу ерда хуфтон намозининг
хосланиши тунда фитналар
кўпроқ бўлиши сабабидандир.
Аслида муслима аёллар ҳар
қандай ҳолатда хушбўйликлари
билан номаҳрам эркаклар
эътиборини ўзларига
тортишлари жоиз эмас. Бу
ривоятда мана шу нарса
ибодатдаги хушуъни
кетказиши, эркаклар
диққатини тортиши айтилиб,
аёллар атир сепган ҳолда
масжидларга келишдан
қайтарилмоқда.
ﻋَﻦْ ﻋُﺒَﻴْﺪٍ ﻣَﻮْﻟَﻰ ﺃَﺑِﻲ ﺭُﻫْﻢٍ ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ
ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻗَﺎﻝَ: ﻟَﻘِﻴَﺘْﻪُ ﺍﻣْﺮَﺃَﺓٌ ﻭَﺟَﺪَ ﻣِﻨْﻬَﺎ ﺭِﻳﺢَ
ﺍﻟﻄِّﻴﺐِ ﻳَﻨْﻔَﺢُ ﻭَﻟِﺬَﻳْﻠِﻬَﺎ ﺇِﻋْﺼَﺎﺭٌ ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﻳَﺎ ﺃَﻣَﺔَ
ﺍﻟْﺠَﺒَّﺎﺭِ ﺟِﺌْﺖِ ﻣِﻦْ ﺍﻟْﻤَﺴْﺠِﺪِ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﻧَﻌَﻢْ
ﻗَﺎﻝَ: ﻭَﻟَﻪُ ﺗَﻄَﻴَّﺒْﺖِ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﻧَﻌَﻢْ ﻗَﺎﻝَ: ﺇِﻧِّﻲ
ﺳَﻤِﻌْﺖُ ﺣِﺒِّﻲ ﺃَﺑَﺎ ﺍﻟْﻘَﺎﺳِﻢِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻳَﻘُﻮﻝُ: ﻻَ ﺗُﻘْﺒَﻞُ ﺻَﻼَﺓٌ ﻹِﻣْﺮَﺃَﺓٍ
ﺗَﻄَﻴَّﺒَﺖْ ﻟِﻬَﺬَﺍ ﺍﻟْﻤَﺴْﺠِﺪِ ﺣَﺘَّﻰ ﺗَﺮْﺟِﻊَ ﻓَﺘَﻐْﺘَﺴِﻞَ
ﻏُﺴْﻠَﻬَﺎ ﻣِﻦْ ﺍﻟْﺠَﻨَﺎﺑَﺔِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ
ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Абу Руҳмнинг мавлоси
Убайддан ривоят қилинишича,
бир аёл Абу Ҳурайра
розияллоҳу анҳуга дуч келиб
қолди. Унда хушбўй нарсанинг
ҳидини сезди. Унинг кетидан
ҳам ўткир ҳид тарқалди. Бас,
Абу Ҳурайра: “Эй, Жабборнинг
чўриси (бандаси), масжиддан
келяпсанми?” деди. У: “Ҳа”,
деб жавоб берди. Абу
Ҳурайра: “Масжид учун
хушбўйландингми?” деб
сўради. У: “Ҳа”, деб жавоб
берди. Шунда Абу Ҳурайра:
“Мен ҳабибим Абулқосим
соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: “Бу масжид учун
хушбўйланган аёл то қайтиб
бориб, жунубликдан
қиладиган ғуслини
қилмагунича намози қабул
бўлмайди”, деб айтганларини
эшитганман”, деди (Абу Довуд
ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
Қайси аёл ўзига хушбўй
нарсалар сепган бўлса, то
ҳидини кетказмагунича
масжидга бормай туради.
Сабаби масжидлар ер юзидаги
фитна ва ёмонликлардан
омонда бўлган жойдир. Шу
ерда ҳам яна фитна болалаб
турса, бу нарса мақсадга
мувофиқ саналмайди.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﻃِﻴﺐُ ﺍﻟﺮِّﺟَﺎﻝِ ﻣَﺎ
ﻇَﻬَﺮَ ﺭِﻳﺤُﻪُ ﻭَﺧَﻔِﻲَ ﻟَﻮْﻧُﻪُ ﻭَﻃِﻴﺐُ ﺍﻟﻨِّﺴَﺎﺀِ ﻣَﺎ
ﻇَﻬَﺮَ ﻟَﻮْﻧُﻪُ ﻭَﺧَﻔِﻲَ ﺭِﻳﺤُﻪُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ
ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилади:
“Эркакларнинг хушбўйлиги
ҳиди билинадигани ва ранги
билинмайдиганидир.
Аёлларнинг хушбўйлиги ранги
билинадигани ва ҳиди
билинмайдиганидир” (Термизий
ва Насоий ривояти. Ҳадис
санади саҳиҳ).
Демак, эркаклар ранги
чиқадиган, аёллар эса ўткир
ҳид таратадиган атир ва мушку
анбарлардан
фойдаланмайдилар.
Агар эри учун бўлса, аёл
хоҳлаганича хушбўйланиши
жоиз. Бундан қайтарилмаган,
балки муслима аёл фақат эри
учун зийнатланиши ва
хушбўйланиши тарғиб
қилинган. Бошқалар учун
безаниб уларни фитнага
солиши катта гуноҳ.
ﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﻋَﻦْ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﺍﻟْﻤَﺮْﺃَﺓُ ﻋَﻮْﺭَﺓٌ ﻓَﺈِﺫَﺍ ﺧَﺮَﺟَﺖْ
ﺍﺳْﺘَﺸْﺮَﻓَﻬَﺎ ﺍﻟﺸَّﻴْﻄَﺎﻥُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ
ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺧُﺰَﻳْﻤَﺔَ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ
ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
розийаллоҳу анҳу Набий
соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади: “Аёл
авратдир. Агар у (кўчага)
чиқса, шайтон унга нигоҳини
қадайди” (Термизий, Ибн
Ҳиббон, Ибн Хузайма ва
Табароний ривояти. Ҳадис
санади саҳиҳ).
“Аврат” сўзи “ўзгалар
назаридан беркитилиши лозим
бўлган жой” маъносини
англатади. Аёл ҳам худди аврат
каби номаҳрамларнинг ўтли
нигоҳидан асраб-авайланиши
лозим. Бошқа тузум ва
жамиятларда аёлларга бундай
даражада ҳурмат
кўрсатилмаган. Баъзилар даъво
қилаётганидек, ҳижоб ўраш
билан аёлнинг ҳақ-ҳуқуқлари
топталмайди. Балки бу нарса
аёлнинг ҳурмат-эҳтиромга
сазовор бўлиши ва яна биз
билмаган бошқа ҳикматларга
кўра фарз қилинган.
Аёлларни очиқ юришга даъват
қилаётганлар Ғарбда кенг
тарқалаётган оммавий
маданият тарғиботчилари
ҳамсояларидир. Улар аёллар
ҳуқуқини ёқлаб, уларни
хоҳлаган ишларини қилишга,
эрларига бўйсунмай, “озод”
яшашга, ҳатто ўз жинсдагилари
билан “оила
қуриш”га қизиқтирмоқдалар.
Унутмайлик, бу
маънавиятимизга, миллий урф-
одатларимизга, жамиятимиз
тинчлиги ва юртимиз
фаровонлигига таҳдид солувчи
бузғунчи оқимлар хуружидир.
Бундай бузуқ фикр ва
оқимларга қарши туриш,
юртимиз тинчлигини,
қолаверса, муқаддас динимиз
Ислом қадриятларини сақлаш
йўлида хизмат қилиш ҳар
биримизнинг бурчимиздир.
Мустақил заминимизда ҳар ким
ўз динига эътиқод қилиш
ҳуқуқига эга. Бирон-бир
одамни динга киришга
мажбурлаш мумкин эмас. Ўз
навбатида Ислом динига амал
қилиб турган инсонларни
ундан қайтаришга, халқимиз
қадимдан бекаму кўст бажариб
келган урф-одатлар ва диний
қадриятларни оёқ ости
қилишга, момоларимиз шиори
ва иффат рамзи бўлган
либосларга қарши чиқишга ҳеч
кимнинг ҳаққи йўқ!!!
Шу билан бирга аёлларнинг
авратларини беркитиб, диний-
миллий урф-одатларга
мувофиқ кийинишлари эскилик
сарқити эмаслиги, балки
шариат аҳкомлари қиёматгача
амалда эканини ҳам ёдда
тутиш лозим. Баъзи ёшлар
“авратни беркитиб юриш
тарихда қолиб кетган, ҳозир
замон бошқа”, деб тор ва
юпқа, жуда уяли жойларини-да
кўрсатиб турадиган
“либослар”ни кийиб оладилар.
Аслида уларнинг ҳоли ўта
аянчли ва шармандали
эканини ўзлари билмайди.
Эскилик сарқити деб маймун
ҳам уяладиган ҳолда юриш
қайси бир мантиққа тўғри
келади?!
Бу борадаги камчиликлар
зудлик билан тузатилиши
лозимлигини замон талаб
қилмоқда. Зеро, эркаклардаги
жинсий ожизлик, таносил
аъзолари саратони, аёлидан
қониқмаслик каби кўнгилсиз
ҳолатлар айнан аёлларнинг
кўчада бегона эркаклар учун
ясанишлари, очиқ
кийинишлари сабабидан юзага
келмоқда.
Хулоса қиладиган бўлсак,
хотин-қизларнинг авратларини
беркитмасликлари, очиқ, беҳаё
кийимларни кийиб юришлари
қуйидаги салбий оқибатларга
олиб келади:
1. Авратини беркитмаган, уни
номаҳрамларга кўрсатиб
юрадиган аёл, аввало Аллоҳ ва
Расулининг амрига қарши
чиққан бўлади.
2. Аёллар томонидан авратлар
очилиши, беркитилиши лозим
ўринларнинг ошкор қилиниши
жуда кўп фитналарга,
жумладан шилқимлик, кўз
зиноси, ҳатто ҳақиқий зинога
ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Зино жамият ҳаётига, ёшлар
тарбиясига қай тарзда салбий
таъсир кўрсатиши кундай
равшан.
3. Эркакларнинг
номаҳрамларга шаҳват назари
билан қарашлари хотиранинг
пасайиши, зеҳннинг
ўтмаслашиши, диққатнинг
бўлиниши, қалбнинг қотишига
сабаб бўлади.
Масалан, ўқув юртларида
қизларнинг турли хил очиқ
либосларни кийиб юришлари
таълим сифатига салбий таъсир
ўтказади. Сабаби ундай қизлар
ўғил болалар, ҳатто эркак
устозлар диққатини тортади.
Илм олишда диққат
бўлинганидан кейин яхши
самарага эришиш қийин. Энг
ачинарлиси, мактаб
ўқитувчиларининг очиқ ҳолда
кийинишлари ҳатто балоғат
ёшидаги болаларнинг
муаллимага нисбатан ҳурмати
пасайиши ва фикри
ўзгаришига сабаб бўлиши
мумкин.
Қолаверса, телевидениеда
бошловчилик қилаётган
аёлнинг камтарин ва ёпиқ
либосларни танлаш ўрнига
ўзини кўз-кўз қилишга уриниши
телетомошабинлар хаёлининг
бўлиниши, айтилаётган
жумланинг, етказилаётган
маълумот ва хабарларнинг
яхши қабул қилинмаслигига
сабаб бўлади. Демак, диққат-
эътибор ва фикр-мулоҳаза
талаб этиладиган соҳаларда
авратларни ёпишга кўпроқ
аҳамият бериш лозим.
4. Аёлларнинг кўча-кўйда очиқ
юришлари эркакларнинг ўз
аёлидан қониқмай, бегона
хотинларга рағбат
билдиришларига сабаб бўлади.
Аслида ҳар бир аёл уйида эри
учун ясанса, эрининг кўзига
чиройли ва дилбар бўлиб
кўринса, оиласи тинч, ҳаёти
осуда бўлади. Афсуски, кўп
ҳолларда бунинг акси
кузатилади. Уйида экси ва ёғ
ҳиди анқиб турган либосларда
юрган хотин кўчага
чиқаётганида ясаниб олиб,
бегона эркаклар учун ўзини
бозорга солади. Худди
ташқаридаги дуч келган киши
унинг эридек!
Ақли жойида бўлган аёл бу иш
нақадар нотўғри эканини
билади. Сабаби зеб-зийнатга
бурканишдан мақсад нима?
Кўчага ясаниб чиқаётган
аёлларнинг деярли барчаси
бегона эркакларга чиройли
кўринишни, уларни ўзига жалб
этишни мақсад қилади. Аммо
буни тан олишга кибрлари йўл
қўймайди.
5. Жамиятда очиқ ва беҳаё
кийинадиган аёллар кўпайгани
сари эркакларда жинсий
касалликлар бўй кўрсатади.
Кимдир маний димланиши
(оқибати саратон билан
якунланиши мумкин), яна
кимдир мижоз сустлиги билан
оғрийди. Сабаби махфий
тутилиши, кўрсатилмаслиги
лозим бўлган энг нозик ва
ҳаяжонлантирувчи ўринларни
кунда бир неча марта
кўраверганидан кейин
эркакнинг ўша нарсага бўлган
қизиқиши сўнади. Бориб-бориб
кўрганида ҳаяжонга тушиши
керак бўлган аъзога кўзи тушса
ҳам таъсирланмай тураверади.
Европа давлатларида эркаклар
мана шу дардга мубтало
бўлган. Зеро, уларнинг
жамиятида аёлларга худди
бозорга тахлаб қўйилган,
сотувчисини кутаётган
маҳсулотдек қаралади ва
хоҳлаган эркак истаган аёлнинг
танасига назар солиб баҳра
олиши, унга бемалол термилиб
ҳузурланиши жоиз саналади.
Минг афсус, мана шу иллатлар
мусулмон диёрларига ҳам
таҳдид солмоқда. Шундай экан,
биз мўмин-мусулмонлар бу
нарсага бефарқ
қарамаслигимиз, келгуси
авлодларимизнинг маънавий
ва тиббий соғломлиги
борасида қайғуришимиз лозим.
6. Авратини очиб, гўзаллигини
номаҳрам эркакларга кўз-кўз
қилаётган хотин бу билан ўша
эркаклар наздида қадр-
қийматим ошди, деб калта
ўйламасин. Балки энг уятли
жойлари-да кўриниб турган
хотин-қизлар эркаклар
назарида худди жинсий
майлни қондириш
воситасидирлар, бундан бошқа
нарса эмас. Эркаклар бундай
аёлларга бир инсонга назар
ташлагандек оддий қарай
олмайдилар. Аёлларнинг
ўзлари бунга йўл қўймайдилар.
Сабаби зебу зийнатга
бурканган хотинга қараган ҳар
қандай эркакнинг фикри
чалғиши, нияти бузилиши
мумкин. Шундай экан, азиз
аёллар, бегона эркаклар
назарида ҳурматга сазовор
бўлишни, улар томонидан
муҳтарама аёл, эрингиз
томонидан суюкли хотин,
фарзандингиз тарафидан
меҳрибон она сифатида
эҳтиромга лойиқ кўрилишни
хоҳласангиз, энг муҳими
Аллоҳнинг ғазабига
йўлиқмаслик учун аврат
жойларингизни беркитиб
юринг!..
Зиёвуддин Раҳим тайёрлади
Манба: www.voydodshou.net
[1] Бухорий ушбу ривоятни
“Ал-адабул муфрад”да нақл
қилган.
“Мўминаларга ҳам айтинг,
кўзларини (номаҳрам
эркакларга тикишдан)
тўссинлар ва авратларини
(ҳаромдан) сақласинлар!
Ҳамда кўриниб тургандан
бошқа зеб-зийнатларини
(яъни, устларидаги
либосларидан бошқа зеб-
зийнатларини номаҳрамларга)
кўрсатмасинлар ва
кўкракларини рўмоллари
билан тўссинлар! Улар зеб-
зийнатларини
кўрсатмасинлар, магар
эрларига ё оталарига ё
эрларининг оталарига ё
ўғилларига ё эрларининг
ўғилларига ё ўзларининг оға-
иниларига ё оға-иниларининг
ўғилларига ё опа-
сингилларининг ўғилларига ё
ўзлари (каби) аёлларга ё қўл
остидаги чўриларга ё
(аёллардан) беҳожат бўлган
(яъни, жуда кексайиб қолган
ёки ақлсиз-девона) эркак
хизматкорларга ё аёлларнинг
авратларидан хабардор
бўлмаган гўдакларгагина (ўз
зеб-зийнатларини
кўрсатишлари жоиздир). Яна
яширган зеб-зийнатлари
билинсин учун оёқларини
(ерга) урмасинлар!
Барчаларингиз Аллоҳга тавба
қилинглар, эй мўминлар!
Шоядки (шунда) нажот
топсангизлар” (Нур, 31).
Аллоҳ таоло ушбу оятда
мўминаларни номаҳрам
эркакларга шаҳват билан назар
ташлашдан қайтариб, жинсий
аъзоларини фаҳш ишлардан
сақлашга буюрмоқда.
Оят давомида муслима аёллар
бегона эркакларга юз, икки
кафт, узук, билакузук каби очиқ
кўриниб турадиганларидан
бошқа зийнатларини
кўрсатмасликлари лозимлиги,
илло ўзларига маҳрам бўлган
ва яна баъзи тоифаларга
кўрсатишлари жоизлиги
маълум қилинмоқда.
ﻋَﻦْ ﻣَﻴْﻤُﻮﻧَﺔَ ﺑِﻨْﺖِ ﺳَﻌْﺪٍ ﻭَﻛَﺎﻧَﺖْ ﺧَﺎﺩِﻣًﺎ
ﻟِﻠﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﻗَﺎﻝَ
ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﻣَﺜَﻞُ
ﺍﻟﺮَّﺍﻓِﻠَﺔِ ﻓِﻲ ﺍﻟﺰِّﻳﻨَﺔِ ﻓِﻲ ﻏَﻴْﺮِ ﺃَﻫْﻠِﻬَﺎ ﻛَﻤَﺜَﻞِ
ﻇُﻠْﻤَﺔِ ﻳَﻮْﻡِ ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ ﻻَ ﻧُﻮﺭَ ﻟَﻬَﺎ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺿَﻌِﻴﻒٌ.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам хизматчилари бўлган
Маймуна бинти Саъддан ривоят
қилинади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Зийнат (боби)да ўз аҳлидан
бошқалар учун безанадиган
(ёки кибрланиб юрадиган) аёл
худди қиёмат кунидаги нури
йўқ зулмат мисолидир”,
деганлар” (Термизий ва
Табароний ривояти. Ривоят
санади заиф).
Демак, эри ва ўз
маҳрамларидан бошқаларга
чиройли кўриниш учун
зийнатланадиган аёл,
кўчаларда ҳаммани ўзига
қаратишга ҳаракат қиладиган
хотин зулмат кабидир, унинг
учун нур йўқ.
ﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻬَﺎ ﺃَﻥَّ ﺃَﺳْﻤَﺎﺀَ
ﺑِﻨْﺖَ ﺃَﺑِﻲ ﺑَﻜْﺮٍ ﺩَﺧَﻠَﺖْ ﻋَﻠَﻰ ﺭَﺳُﻮﻝِ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻭَﻋَﻠَﻴْﻬَﺎ ﺛِﻴَﺎﺏٌ ﺭِﻗَﺎﻕٌ
ﻓَﺄَﻋْﺮَﺽَ ﻋَﻨْﻬَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻭَﻗَﺎﻝَ: ﻳَﺎ ﺃَﺳْﻤَﺎﺀُ ﺇِﻥَّ ﺍﻟْﻤَﺮْﺃَﺓَ ﺇِﺫَﺍ
ﺑَﻠَﻐَﺖْ ﺍﻟْﻤَﺤِﻴﺾَ ﻟَﻢْ ﺗَﺼْﻠُﺢْ ﺃَﻥْ ﻳُﺮَﻯ ﻣِﻨْﻬَﺎ
ﺇِﻻَّ ﻫَﺬَﺍ ﻭَﻫَﺬَﺍ ﻭَﺃَﺷَﺎﺭَ ﺇِﻟَﻰ ﻭَﺟْﻬِﻪِ ﻭَﻛَﻔَّﻴْﻪِ.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺣَﺴَﻦٌ
ﻟِﻐَﻴْﺮِﻩِ.
Оиша розияллоҳу анҳодан
ривоят қилинишича, Асмоъ
бинти Абу Бакр Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
олдиларига кирди. У юпқа
либосда эди. Бас, Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
ундан юзларини ўгириб, “эй
Асмоъ, агар аёл ҳайз
(кўрадиган ёш)га етса, ундан
мана бу ва мана бундан
бошқаси кўриниши тўғри
эмас!” дедилар ва юзлари
ҳамда икки кафтларига
ишора қилдилар” (Абу Довуд
ва Байҳақий ривояти. Ривоят
санади ҳасан лиғойриҳий).
Демак, мўминалар балоғатга
етганларидан кейин
авратларини бегоналарга
кўрсатишлари жоиз бўлмайди.
“Аврат” деганда фақат кўкрак
ва жинсий аъзолар назарда
тутилмайди. Балки, аёлнинг
сочи, бўйни, қўли ҳам авратдир.
Мана шу ривоятдан келиб
чиқиб, агар фитнадан омонда
бўлинса, номаҳрам аёлнинг
юзи ва икки кафтига назар
солиш жоиздир, дейилган.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺻِﻨْﻔَﺎﻥِ ﻣِﻦْ ﺃَﻫْﻞِ
ﺍﻟﻨَّﺎﺭِ ﻟَﻢْ ﺃَﺭَﻫُﻤَﺎ: ﻗَﻮْﻡٌ ﻣَﻌَﻬُﻢْ ﺳِﻴَﺎﻁٌ ﻛَﺄَﺫْﻧَﺎﺏِ
ﺍﻟْﺒَﻘَﺮِ ﻳَﻀْﺮِﺑُﻮﻥَ ﺑِﻬَﺎ ﺍﻟﻨَّﺎﺱَ ﻭَﻧِﺴَﺎﺀٌ ﻛَﺎﺳِﻴَﺎﺕٌ
ﻋَﺎﺭِﻳَﺎﺕٌ ﻣُﻤِﻴﻼَﺕٌ ﻣَﺎﺋِﻼَﺕٌ ﺭُﺀُﻭﺳُﻬُﻦَّ
ﻛَﺄَﺳْﻨِﻤَﺔِ ﺍﻟْﺒُﺨْﺖِ ﺍﻟْﻤَﺎﺋِﻠَﺔِ ﻻَ ﻳَﺪْﺧُﻠْﻦَ ﺍﻟْﺠَﻨَّﺔَ
ﻭَﻻَ ﻳَﺠِﺪْﻥَ ﺭِﻳﺤَﻬَﺎ ﻭَﺇِﻥَّ ﺭِﻳﺤَﻬَﺎ ﻟَﻴُﻮﺟَﺪُ ﻣِﻦْ
ﻣَﺴِﻴﺮَﺓِ ﻛَﺬَﺍ ﻭَﻛَﺬَﺍ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ
ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилади:
“Икки тоифа жаҳаннам
аҳлидандир. Мен ҳали уларни
кўрганим йўқ: бир қавм
(қўлларида) сигирнинг думига
ўхшаш қамчи бўлади. У билан
одамларни урадилар.
(Иккинчи тоифа) кийим кийган
яланғоқ аёллар, (Аллоҳнинг
тоатидан) оғувчи ва
(бошқаларни ҳам тўғри йўлдан)
оғдирувчидирлар. Уларнинг
бошлари туянинг эгилган
ўркачи кабидир. Улар
жаннатга кирмайдилар, унинг
ҳидини-да ҳидлаймайдилар.
Албатта жаннатнинг ҳиди
манави-манави масофадан
келиб туради” (Муслим, Аҳмад,
Байҳақий ва Табароний
ривояти).
Ҳадисдаги “кийим кийган
яланғочлар” бирикмаси
қуйидагича изоҳланган:
1. Улар Аллоҳнинг турфа
неъматларига бурканиб олиб,
унинг шукридан холидирлар.
2. Баданининг баъзи қисмини
ёпиб, бошқа жойини очиб
юрадиганлар.
3. Баданининг рангини
кўрсатиб турадиган либос
киювчи аёллар (Имом
Нававий).
4. Зийнат либосларини кийиб
тақво либосларидан
яланғочдирлар.
5. Либос кийган, аммо яхшилик
қилишдан холи бўлганлар
(Муновий).
“Жаннатга кирмайдилар” эса
“улар жаннатга аввалги
кирувчилар билан
кирмайдилар” ёки “агар ўша
ишни ҳалол санасалар, умуман
кирмайдилар” деб изоҳланган.
Демак, либос кийган, аммо
авратини тўлиқ ёпмайдиган,
баданларининг ранги ва
шаклини бегоналарга кўрсатиб
юрадиган аёллар жаннат
ҳидини ҳидламас экан. Бу гап
“шундай аёлларга жаннатга
киришга йўл бўлсин, дарвоза
олдига бориш у ёқда турсин,
ҳатто яқинига ҳам
йўламайдилар”, маъносини
англатади. Бу жуда оғир гап!
Ўзини билган мўмина-муслима
аёллар бу ҳадисни ўрганиб,
унга оғишмай амал қилишга
ҳаракат қиладилар. Сабаби
дунё зийнати, одамлар
мақтови ўткинчи, охират диёри
эса абадийдир. Одамларга
ёқаман, уларга чиройли
кўринаман, деб шариат
қайтарган йўлдан кетган
аёллар, хусусан кийиниш
бобида устларида “либос”
бўлса ҳам, аммо авратларини
ҳаммага кўз-кўз қилиб
юрадиган аёллар оқибатлари
қандай бўлиши ҳақида ўйлаб
кўрсинлар!
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﺃُﺫَﻳْﻨَﺔَ ﺍﻟﺼَّﺪَﻓِﻲِّ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﺧَﻴْﺮُ ﻧِﺴَﺎﺋِﻜُﻢْ
ﺍﻟْﻮَﺩُﻭﺩُ ﺍﻟْﻮَﻟُﻮﺩُ ﺍﻟْﻤُﻮَﺍﺗِﻴَﺔُ ﺍﻟْﻤُﻮَﺍﺳِﻴَﺔُ ﺇِﺫَﺍ
ﺍﺗَّﻘَﻴْﻦَ ﺍﻟﻠﻪَ ﻭَﺷَﺮُّ ﻧِﺴَﺎﺋِﻜُﻢْ ﺍﻟْﻤُﺘَﺒَﺮِّﺟَﺎﺕُ
ﺍﻟْﻤُﺘَﺨَﻴِّﻼَﺕُ ﻭَﻫُﻦَّ ﺍﻟْﻤُﻨَﺎﻓِﻘَﺎﺕُ ﻻَ ﻳَﺪْﺧُﻞُ
ﺍﻟْﺠَﻨَّﺔَ ﻣِﻨْﻬُﻦَّ ﺇِﻻَّ ﻣِﺜْﻞُ ﺍﻟْﻐُﺮَﺍﺏِ ﺍﻷَﻋْﺼَﻢِ.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻓِﻲ ﺍﻟﺴُّﻨَﻦِ ﺍﻟْﻜُﺒْﺮَﻯ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ
ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Абу Узайна ас-Садафий
розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинишича, Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
шундай деганлар:
“Аёлларингиз ичида энг
яхшиси, агар Аллоҳга тақво
қилсалар, (эрини) яхши
кўрадиган, туғадиган ва
(Аллоҳга) итоатли бўлганидир.
Аёлларингиз ичида энг ёмони
эридан бошқаларга
зийнатланадиган ва
такаббурлик
қиладиганлардир. Улар
мунофиқалардир. Улар
жаннатга кирмайдилар. Илло
икки қаноти ёки оёғи оқ
қарға кабилари
кирадилар” (Байҳақий
“Сунанул-кубро”да ривоят
қилган. Ҳадис санади саҳиҳ).
Бу ерда муслима деб билинган
аёлларнинг икки тоифаси
ҳақида сўз юритилмоқда.
Биринчи тоифа вакиллари,
муслима аёлларнинг энг
яхшиларидир. Улар, аввало
Аллоҳга тақво қиладилар,
эрларини яхши кўрадилар,
фарзанд кўришга лаёқатлилар,
завжларига итоат этадилар.
Муҳими Аллоҳга тақво
қиладилар. Бундай сифатга эга
аёлларнинг кийиниш бобида
камчиликка йўл қўйишлари
мумкин эмас. Зеро, қалбида
Аллоҳга тақво ҳисси бўлган аёл
авратини номаҳрамларга
кўрсатмайди, фақат уйда эри
учун зийнатланади. Иккинчи
тоифа аёллар ҳам мусулмон,
намоз ўқийдилар ва бошқа
ибодатларни бажарадилар.
Аммо улар эрларидан
бошқалар учун
зийнатланадилар, кўчага
пардоз-андоз қилиб, ўзларини
бозорга қўйилган маҳсулот
сифатида тутиб чиқиб
кетадилар. Улар, шунингдек,
мақтанчоқлик қиладилар,
либос ва зийнатлари билан
ўзларини бошқалардан устун
санайдилар. Улар шу ҳолатда
худди мунофиқаларга ўхшаб
кетадилар. Агар тавба
қилмасалар, Аллоҳга
қайтмасалар, либос бобидаги
нуқсонларини тўғриламасалар,
жаннатга кирмайдилар. Илло
улар ичидан жуда камчилик
жаннатга киради. Буни
ифодалаш учун икки қаноти
ёки оёғи оқ қарға мисол қилиб
келтирилмоқда. Бундай
сифатга эга қарға жуда нодир
саналади. Демак, либос ва
зийнат борасида ҳаддидан
ошиб, эри учун эмас, балки кўча
учун, йўлида дуч келган эркак
учун зийнатланадиган аёллар
ичидан жуда камчилиги
жаннатга кирар экан.
ﻋَﻦْ ﻓَﻀَﺎﻟَﺔَ ﺑْﻦِ ﻋُﺒَﻴْﺪٍ ﻋَﻦْ ﺭَﺳُﻮﻝِ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺃَﻧَّﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﺛَﻼَﺛَﺔٌ ﻻَ
ﺗَﺴْﺄَﻝْ ﻋَﻨْﻬُﻢْ: ﺭَﺟُﻞٌ ﻓَﺎﺭَﻕَ ﺍﻟْﺠَﻤَﺎﻋَﺔَ
ﻭَﻋَﺼَﻰ ﺇِﻣَﺎﻣَﻪُ ﻭَﻣَﺎﺕَ ﻋَﺎﺻِﻴًﺎ ﻭَﺃَﻣَﺔٌ ﺃَﻭْ ﻋَﺒْﺪٌ
ﺃَﺑَﻖَ ﻓَﻤَﺎﺕَ ﻭَﺍﻣْﺮَﺃَﺓٌ ﻏَﺎﺏَ ﻋَﻨْﻬَﺎ ﺯَﻭْﺟُﻬَﺎ ﻗَﺪْ
ﻛَﻔَﺎﻫَﺎ ﻣُﺆْﻧَﺔَ ﺍﻟﺪُّﻧْﻴَﺎ ﻓَﺘَﺒَﺮَّﺟَﺖْ ﺑَﻌْﺪَﻩُ ﻓَﻼَ
ﺗَﺴْﺄَﻝْ ﻋَﻨْﻬُﻢْ ﻭَﺛَﻼَﺛَﺔٌ ﻻَ ﺗَﺴْﺄَﻝْ ﻋَﻨْﻬُﻢْ: ﺭَﺟُﻞٌ
ﻧَﺎﺯَﻉَ ﺍﻟﻠﻪَ ﻋَﺰَّ ﻭَﺟَﻞَّ ﺭِﺩَﺍﺀَﻩُ ﻓَﺈِﻥَّ ﺭِﺩَﺍﺀَﻩُ
ﺍﻟْﻜِﺒْﺮِﻳَﺎﺀُ ﻭَﺇِﺯَﺍﺭَﻩُ ﺍﻟْﻌِﺰَّﺓُ ﻭَﺭَﺟُﻞٌ ﺷَﻚَّ ﻓِﻲ
ﺃَﻣْﺮِ ﺍﻟﻠﻪِ ﻭَﺍﻟْﻘَﻨُﻮﻁُ ﻣِﻦْ ﺭَﺣْﻤَﺔِ ﺍﻟﻠﻪِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ
ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Фазола ибн Убайд розияллоҳу
анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламдан ривоят
қилади: “Уч тоифа борки, улар
ҳақида сўрама: жамоатни
тарк қилиб, имомига осий
бўлган ва шу ҳолида ўлган
киши, қочиб кетган ва шу
ҳолида ўлган чўри ёки қул,
эри уни тарк қилган ва
нафақа билан таъминлаган,
ундан кейин бегоналар учун
зийнатланган аёл ҳақида
сўрама! Яна уч (тоифа) ҳақида
сўрама: Аллоҳ азза ва жалла
билан Унинг ридосини
талашган киши. Зеро, У
Зотнинг ридоси кибриё
(улуғлик), изори азизликдир.
Аллоҳнинг амрида
шубҳаланган ва Аллоҳнинг
раҳматидан умидсиз бўлган
киши” (Аҳмад, Бухорий[1],
Ҳоким, Байҳақий ва Табароний
ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
Ушбу ҳадисда мусулмонлар
жамоасини тарк қилиб,
уларнинг раҳбарига
итоатсизлик қиладиган,
хожасидан қочиб кетган, эри
йўқлигида ўзини зийнатлаб,
бегона эркакларга чиройли
кўринишга ҳаракат қиладиган
хотин, кибр-ҳаво қиладиган ва
Аллоҳнинг амрига шубҳа билан
қараб, У Зот раҳматидан
ноумид бўладиган кимса
қораланмоқда.
Ҳадиснинг сиёқидан мўмина
аёл эри борида ҳам, сафарга
кетганида ҳам бегоналар учун
зийнатланиши мутлақо жоиз
эмаслиги маълум бўлади.
ﻋَﻦْ ﺍﻷَﺷْﻌَﺮِﻱِّ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺃَﻳُّﻤَﺎ ﺍﻣْﺮَﺃَﺓٍ
ﺍﺳْﺘَﻌْﻄَﺮَﺕْ ﻓَﻤَﺮَّﺕْ ﻋَﻠَﻰ ﻗَﻮْﻡٍ ﻟِﻴَﺠِﺪُﻭﺍ ﻣِﻦْ
ﺭِﻳﺤِﻬَﺎ ﻓَﻬِﻲَ ﺯَﺍﻧِﻴَﺔٌ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ
ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭِﻣِﻲُّ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺧُﺰَﻳْﻤَﺔَ
ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺣَﺴَﻦٌ.
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу
анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламдан ривоят
қилади: “Қайси бир аёл атир
сепиб, унинг ҳидидан
баҳраманд бўлишлари учун
бир гуруҳ одамлар олдидан
ўтса, бас, ўша аёл
зониядир” (Насоий, Доримий,
Аҳмад, Ҳоким, Ибн Хузайма ва
Ибн Ҳиббон ривояти. Ривоят
санади ҳасан).
“Зония” сўзи “зино қилувчи
аёл” маъносини англатади.
Демак, қайси бир аёл бадани ва
либосларига хушбўй
нарсаларни сепиб олиб, бир
гуруҳ эркаклар олдидан
ўтаётиб унинг атридан
ҳидлашларини ният қилса, бас,
ўша аёл зинокор ҳисобланади.
Бу ерда мажозий зино назарда
тутилмоқда. Сабаби аёлнинг
муаттар ҳолда бегона кишилар
олдидан ўтиши ўша
эркакларнинг унга қараши ва
уни хоҳлашларига сабаб
бўлади. Бунда маънавий зино
юз беради ва оқибатда
ҳақиқий зинога хоҳиш
билдирилади.
Баъзилар: “Аёл ўзига атир
сепиб, бу билан кишиларни
ўзига қаратмасликни ният
қилса бўлади”, дейишган. Аммо
бу рухсат тўғри эмас. Сабаби
хушбўй нарсаларга бурканиб,
бир тўда эркаклар олдидан
ўтаётган ожиза аёлнинг нияти
ўзгариб, уларни ўзига
қаратишга ҳаракат
қилмаслигига ким кафолат
бера олади?!
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻣُﻮﺳَﻰ ﻋَﻦْ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﻛُﻞُّ ﻋَﻴْﻦٍ ﺯَﺍﻧِﻴَﺔٌ ﻭَﺍﻟْﻤَﺮْﺃَﺓُ
ﺇِﺫَﺍ ﺍﺳْﺘَﻌْﻄَﺮَﺕْ ﻓَﻤَﺮَّﺕْ ﺑِﺎﻟْﻤَﺠْﻠِﺲِ ﻓَﻬِﻲَ ﻛَﺬَﺍ
ﻭَﻛَﺬَﺍ ﻳَﻌْﻨِﻲ ﺯَﺍﻧِﻴَﺔً. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ
ﺣَﺴَﻦٌ.
Абу Мусо розияллоҳу анҳу
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади:
“Ҳар бир кўз зино
қилувчидир. Агар аёл атир
сепиб, кейин бир мажлис
олдидан ўтса, у мана бундай
ва мана бундайдир (яъни
зониядир)” (Термизий ривояти.
Ривоят санади ҳасан).
Бегоналарга шаҳват назари
билан қарайдиган ҳар қандай
кўз зинокордир. Қайси аёл атир
сепиб, кишилар олдидан ўтса, у
зинокордир. Чунки у бегона
эркаклар шаҳватини қўзғаган,
уларни ўзига қарашга мажбур
қилган бўлади. Агар улар ўша
аёлга қарасалар, ҳаммалари
зинокордирлар. Сабаб зийнатга
кўмилган аёлга оддий кўз
билан қараш жуда қийин. Шу
сабаб охиратдан умиди бор
мўмина аёллар бегона
эркаклар диққатини
тортадиган либос, зеб-зийнат
ва ҳаракатлардан
сақланишлари лозим.
ﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﺳَﻤِﻌْﺖُ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻳَﻘُﻮﻝُ: ﺃَﻳُّﻤَﺎ ﺍﻣْﺮَﺃَﺓٍ
ﻧَﺰَﻋَﺖْ ﺛِﻴَﺎﺑَﻬَﺎ ﻓِﻲ ﻏَﻴْﺮِ ﺑَﻴْﺖِ ﺯَﻭْﺟِﻬَﺎ ﻫَﺘَﻜَﺖْ
ﺳِﺘْﺮَ ﻣَﺎ ﺑَﻴْﻨَﻬَﺎ ﻭَﺑَﻴْﻦَ ﺭَﺑِّﻬَﺎ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺣْﻤَﺪُ
ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺿَﻌِﻴﻒٌ.
Оиша розияллоҳу анҳодан
ривоят қилинади: “Мен
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам: “Қайси аёл эрининг
уйидан бошқа жойда
либосини ечса, ўзи ва Раббиси
ўртасидаги пардани
йиртибди!” деб айтганларини
эшитганман” (Аҳмад ва
Табароний ривояти. Ривоят
санади заиф).
Умму Саламанинг мавлоси
Соибдан ривоят қилинишича,
ҳимслик аёллар Умму Салама
розияллоҳу анҳо олдига
киришди. Умму Салама улардан
ким эканларини сўради. Улар
Ҳимсдан келганларини маълум
қилдилар. Шунда Умму Салама:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам: “Қайси бир
аёл эрининг уйидан бошқа
жойда либосини ечса, Аллоҳ
ундан пардани йиртади”,
деганларини эшитганман”,
деди (Аҳмад ва Ҳоким ривояти.
Ривоят санади саҳиҳ
лиғойриҳий).
Демак, мўмина аёл эрининг
уйидан бошқа жойда либосини
ечиши, авратини
номаҳрамларга кўрсатиши
жоиз эмас. “Гўзаллик”
салонларига борадиган, яна
бозордан либос олиб, ўша
ернинг ўзида бемалол кийиб
кўришга ҳаракат қиладиган
хотинлар бу ривоятни яхшилаб
ўрганиб олишлари керак.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺃَﻳُّﻤَﺎ ﺍﻣْﺮَﺃَﺓٍ ﺃَﺻَﺎﺑَﺖْ
ﺑَﺨُﻮﺭًﺍ ﻓَﻼَ ﺗَﺸْﻬَﺪْ ﻣَﻌَﻨَﺎ ﺍﻟْﻌِﺸَﺎﺀَ ﺍﻵﺧِﺮَﺓَ.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилади:
“Қайси аёл хушбўй нарса
сепган бўлса, бас, биз билан
хуфтон намозида ҳозир
бўлмасин!” (Муслим, Абу Довуд,
Насоий ва Аҳмад ривояти).
Бу ерда хуфтон намозининг
хосланиши тунда фитналар
кўпроқ бўлиши сабабидандир.
Аслида муслима аёллар ҳар
қандай ҳолатда хушбўйликлари
билан номаҳрам эркаклар
эътиборини ўзларига
тортишлари жоиз эмас. Бу
ривоятда мана шу нарса
ибодатдаги хушуъни
кетказиши, эркаклар
диққатини тортиши айтилиб,
аёллар атир сепган ҳолда
масжидларга келишдан
қайтарилмоқда.
ﻋَﻦْ ﻋُﺒَﻴْﺪٍ ﻣَﻮْﻟَﻰ ﺃَﺑِﻲ ﺭُﻫْﻢٍ ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ
ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻗَﺎﻝَ: ﻟَﻘِﻴَﺘْﻪُ ﺍﻣْﺮَﺃَﺓٌ ﻭَﺟَﺪَ ﻣِﻨْﻬَﺎ ﺭِﻳﺢَ
ﺍﻟﻄِّﻴﺐِ ﻳَﻨْﻔَﺢُ ﻭَﻟِﺬَﻳْﻠِﻬَﺎ ﺇِﻋْﺼَﺎﺭٌ ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﻳَﺎ ﺃَﻣَﺔَ
ﺍﻟْﺠَﺒَّﺎﺭِ ﺟِﺌْﺖِ ﻣِﻦْ ﺍﻟْﻤَﺴْﺠِﺪِ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﻧَﻌَﻢْ
ﻗَﺎﻝَ: ﻭَﻟَﻪُ ﺗَﻄَﻴَّﺒْﺖِ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﻧَﻌَﻢْ ﻗَﺎﻝَ: ﺇِﻧِّﻲ
ﺳَﻤِﻌْﺖُ ﺣِﺒِّﻲ ﺃَﺑَﺎ ﺍﻟْﻘَﺎﺳِﻢِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻳَﻘُﻮﻝُ: ﻻَ ﺗُﻘْﺒَﻞُ ﺻَﻼَﺓٌ ﻹِﻣْﺮَﺃَﺓٍ
ﺗَﻄَﻴَّﺒَﺖْ ﻟِﻬَﺬَﺍ ﺍﻟْﻤَﺴْﺠِﺪِ ﺣَﺘَّﻰ ﺗَﺮْﺟِﻊَ ﻓَﺘَﻐْﺘَﺴِﻞَ
ﻏُﺴْﻠَﻬَﺎ ﻣِﻦْ ﺍﻟْﺠَﻨَﺎﺑَﺔِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ
ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Абу Руҳмнинг мавлоси
Убайддан ривоят қилинишича,
бир аёл Абу Ҳурайра
розияллоҳу анҳуга дуч келиб
қолди. Унда хушбўй нарсанинг
ҳидини сезди. Унинг кетидан
ҳам ўткир ҳид тарқалди. Бас,
Абу Ҳурайра: “Эй, Жабборнинг
чўриси (бандаси), масжиддан
келяпсанми?” деди. У: “Ҳа”,
деб жавоб берди. Абу
Ҳурайра: “Масжид учун
хушбўйландингми?” деб
сўради. У: “Ҳа”, деб жавоб
берди. Шунда Абу Ҳурайра:
“Мен ҳабибим Абулқосим
соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: “Бу масжид учун
хушбўйланган аёл то қайтиб
бориб, жунубликдан
қиладиган ғуслини
қилмагунича намози қабул
бўлмайди”, деб айтганларини
эшитганман”, деди (Абу Довуд
ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
Қайси аёл ўзига хушбўй
нарсалар сепган бўлса, то
ҳидини кетказмагунича
масжидга бормай туради.
Сабаби масжидлар ер юзидаги
фитна ва ёмонликлардан
омонда бўлган жойдир. Шу
ерда ҳам яна фитна болалаб
турса, бу нарса мақсадга
мувофиқ саналмайди.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﻃِﻴﺐُ ﺍﻟﺮِّﺟَﺎﻝِ ﻣَﺎ
ﻇَﻬَﺮَ ﺭِﻳﺤُﻪُ ﻭَﺧَﻔِﻲَ ﻟَﻮْﻧُﻪُ ﻭَﻃِﻴﺐُ ﺍﻟﻨِّﺴَﺎﺀِ ﻣَﺎ
ﻇَﻬَﺮَ ﻟَﻮْﻧُﻪُ ﻭَﺧَﻔِﻲَ ﺭِﻳﺤُﻪُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ
ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилади:
“Эркакларнинг хушбўйлиги
ҳиди билинадигани ва ранги
билинмайдиганидир.
Аёлларнинг хушбўйлиги ранги
билинадигани ва ҳиди
билинмайдиганидир” (Термизий
ва Насоий ривояти. Ҳадис
санади саҳиҳ).
Демак, эркаклар ранги
чиқадиган, аёллар эса ўткир
ҳид таратадиган атир ва мушку
анбарлардан
фойдаланмайдилар.
Агар эри учун бўлса, аёл
хоҳлаганича хушбўйланиши
жоиз. Бундан қайтарилмаган,
балки муслима аёл фақат эри
учун зийнатланиши ва
хушбўйланиши тарғиб
қилинган. Бошқалар учун
безаниб уларни фитнага
солиши катта гуноҳ.
ﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﻋَﻦْ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﺍﻟْﻤَﺮْﺃَﺓُ ﻋَﻮْﺭَﺓٌ ﻓَﺈِﺫَﺍ ﺧَﺮَﺟَﺖْ
ﺍﺳْﺘَﺸْﺮَﻓَﻬَﺎ ﺍﻟﺸَّﻴْﻄَﺎﻥُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ
ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺧُﺰَﻳْﻤَﺔَ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ
ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
розийаллоҳу анҳу Набий
соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади: “Аёл
авратдир. Агар у (кўчага)
чиқса, шайтон унга нигоҳини
қадайди” (Термизий, Ибн
Ҳиббон, Ибн Хузайма ва
Табароний ривояти. Ҳадис
санади саҳиҳ).
“Аврат” сўзи “ўзгалар
назаридан беркитилиши лозим
бўлган жой” маъносини
англатади. Аёл ҳам худди аврат
каби номаҳрамларнинг ўтли
нигоҳидан асраб-авайланиши
лозим. Бошқа тузум ва
жамиятларда аёлларга бундай
даражада ҳурмат
кўрсатилмаган. Баъзилар даъво
қилаётганидек, ҳижоб ўраш
билан аёлнинг ҳақ-ҳуқуқлари
топталмайди. Балки бу нарса
аёлнинг ҳурмат-эҳтиромга
сазовор бўлиши ва яна биз
билмаган бошқа ҳикматларга
кўра фарз қилинган.
Аёлларни очиқ юришга даъват
қилаётганлар Ғарбда кенг
тарқалаётган оммавий
маданият тарғиботчилари
ҳамсояларидир. Улар аёллар
ҳуқуқини ёқлаб, уларни
хоҳлаган ишларини қилишга,
эрларига бўйсунмай, “озод”
яшашга, ҳатто ўз жинсдагилари
билан “оила
қуриш”га қизиқтирмоқдалар.
Унутмайлик, бу
маънавиятимизга, миллий урф-
одатларимизга, жамиятимиз
тинчлиги ва юртимиз
фаровонлигига таҳдид солувчи
бузғунчи оқимлар хуружидир.
Бундай бузуқ фикр ва
оқимларга қарши туриш,
юртимиз тинчлигини,
қолаверса, муқаддас динимиз
Ислом қадриятларини сақлаш
йўлида хизмат қилиш ҳар
биримизнинг бурчимиздир.
Мустақил заминимизда ҳар ким
ўз динига эътиқод қилиш
ҳуқуқига эга. Бирон-бир
одамни динга киришга
мажбурлаш мумкин эмас. Ўз
навбатида Ислом динига амал
қилиб турган инсонларни
ундан қайтаришга, халқимиз
қадимдан бекаму кўст бажариб
келган урф-одатлар ва диний
қадриятларни оёқ ости
қилишга, момоларимиз шиори
ва иффат рамзи бўлган
либосларга қарши чиқишга ҳеч
кимнинг ҳаққи йўқ!!!
Шу билан бирга аёлларнинг
авратларини беркитиб, диний-
миллий урф-одатларга
мувофиқ кийинишлари эскилик
сарқити эмаслиги, балки
шариат аҳкомлари қиёматгача
амалда эканини ҳам ёдда
тутиш лозим. Баъзи ёшлар
“авратни беркитиб юриш
тарихда қолиб кетган, ҳозир
замон бошқа”, деб тор ва
юпқа, жуда уяли жойларини-да
кўрсатиб турадиган
“либослар”ни кийиб оладилар.
Аслида уларнинг ҳоли ўта
аянчли ва шармандали
эканини ўзлари билмайди.
Эскилик сарқити деб маймун
ҳам уяладиган ҳолда юриш
қайси бир мантиққа тўғри
келади?!
Бу борадаги камчиликлар
зудлик билан тузатилиши
лозимлигини замон талаб
қилмоқда. Зеро, эркаклардаги
жинсий ожизлик, таносил
аъзолари саратони, аёлидан
қониқмаслик каби кўнгилсиз
ҳолатлар айнан аёлларнинг
кўчада бегона эркаклар учун
ясанишлари, очиқ
кийинишлари сабабидан юзага
келмоқда.
Хулоса қиладиган бўлсак,
хотин-қизларнинг авратларини
беркитмасликлари, очиқ, беҳаё
кийимларни кийиб юришлари
қуйидаги салбий оқибатларга
олиб келади:
1. Авратини беркитмаган, уни
номаҳрамларга кўрсатиб
юрадиган аёл, аввало Аллоҳ ва
Расулининг амрига қарши
чиққан бўлади.
2. Аёллар томонидан авратлар
очилиши, беркитилиши лозим
ўринларнинг ошкор қилиниши
жуда кўп фитналарга,
жумладан шилқимлик, кўз
зиноси, ҳатто ҳақиқий зинога
ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Зино жамият ҳаётига, ёшлар
тарбиясига қай тарзда салбий
таъсир кўрсатиши кундай
равшан.
3. Эркакларнинг
номаҳрамларга шаҳват назари
билан қарашлари хотиранинг
пасайиши, зеҳннинг
ўтмаслашиши, диққатнинг
бўлиниши, қалбнинг қотишига
сабаб бўлади.
Масалан, ўқув юртларида
қизларнинг турли хил очиқ
либосларни кийиб юришлари
таълим сифатига салбий таъсир
ўтказади. Сабаби ундай қизлар
ўғил болалар, ҳатто эркак
устозлар диққатини тортади.
Илм олишда диққат
бўлинганидан кейин яхши
самарага эришиш қийин. Энг
ачинарлиси, мактаб
ўқитувчиларининг очиқ ҳолда
кийинишлари ҳатто балоғат
ёшидаги болаларнинг
муаллимага нисбатан ҳурмати
пасайиши ва фикри
ўзгаришига сабаб бўлиши
мумкин.
Қолаверса, телевидениеда
бошловчилик қилаётган
аёлнинг камтарин ва ёпиқ
либосларни танлаш ўрнига
ўзини кўз-кўз қилишга уриниши
телетомошабинлар хаёлининг
бўлиниши, айтилаётган
жумланинг, етказилаётган
маълумот ва хабарларнинг
яхши қабул қилинмаслигига
сабаб бўлади. Демак, диққат-
эътибор ва фикр-мулоҳаза
талаб этиладиган соҳаларда
авратларни ёпишга кўпроқ
аҳамият бериш лозим.
4. Аёлларнинг кўча-кўйда очиқ
юришлари эркакларнинг ўз
аёлидан қониқмай, бегона
хотинларга рағбат
билдиришларига сабаб бўлади.
Аслида ҳар бир аёл уйида эри
учун ясанса, эрининг кўзига
чиройли ва дилбар бўлиб
кўринса, оиласи тинч, ҳаёти
осуда бўлади. Афсуски, кўп
ҳолларда бунинг акси
кузатилади. Уйида экси ва ёғ
ҳиди анқиб турган либосларда
юрган хотин кўчага
чиқаётганида ясаниб олиб,
бегона эркаклар учун ўзини
бозорга солади. Худди
ташқаридаги дуч келган киши
унинг эридек!
Ақли жойида бўлган аёл бу иш
нақадар нотўғри эканини
билади. Сабаби зеб-зийнатга
бурканишдан мақсад нима?
Кўчага ясаниб чиқаётган
аёлларнинг деярли барчаси
бегона эркакларга чиройли
кўринишни, уларни ўзига жалб
этишни мақсад қилади. Аммо
буни тан олишга кибрлари йўл
қўймайди.
5. Жамиятда очиқ ва беҳаё
кийинадиган аёллар кўпайгани
сари эркакларда жинсий
касалликлар бўй кўрсатади.
Кимдир маний димланиши
(оқибати саратон билан
якунланиши мумкин), яна
кимдир мижоз сустлиги билан
оғрийди. Сабаби махфий
тутилиши, кўрсатилмаслиги
лозим бўлган энг нозик ва
ҳаяжонлантирувчи ўринларни
кунда бир неча марта
кўраверганидан кейин
эркакнинг ўша нарсага бўлган
қизиқиши сўнади. Бориб-бориб
кўрганида ҳаяжонга тушиши
керак бўлган аъзога кўзи тушса
ҳам таъсирланмай тураверади.
Европа давлатларида эркаклар
мана шу дардга мубтало
бўлган. Зеро, уларнинг
жамиятида аёлларга худди
бозорга тахлаб қўйилган,
сотувчисини кутаётган
маҳсулотдек қаралади ва
хоҳлаган эркак истаган аёлнинг
танасига назар солиб баҳра
олиши, унга бемалол термилиб
ҳузурланиши жоиз саналади.
Минг афсус, мана шу иллатлар
мусулмон диёрларига ҳам
таҳдид солмоқда. Шундай экан,
биз мўмин-мусулмонлар бу
нарсага бефарқ
қарамаслигимиз, келгуси
авлодларимизнинг маънавий
ва тиббий соғломлиги
борасида қайғуришимиз лозим.
6. Авратини очиб, гўзаллигини
номаҳрам эркакларга кўз-кўз
қилаётган хотин бу билан ўша
эркаклар наздида қадр-
қийматим ошди, деб калта
ўйламасин. Балки энг уятли
жойлари-да кўриниб турган
хотин-қизлар эркаклар
назарида худди жинсий
майлни қондириш
воситасидирлар, бундан бошқа
нарса эмас. Эркаклар бундай
аёлларга бир инсонга назар
ташлагандек оддий қарай
олмайдилар. Аёлларнинг
ўзлари бунга йўл қўймайдилар.
Сабаби зебу зийнатга
бурканган хотинга қараган ҳар
қандай эркакнинг фикри
чалғиши, нияти бузилиши
мумкин. Шундай экан, азиз
аёллар, бегона эркаклар
назарида ҳурматга сазовор
бўлишни, улар томонидан
муҳтарама аёл, эрингиз
томонидан суюкли хотин,
фарзандингиз тарафидан
меҳрибон она сифатида
эҳтиромга лойиқ кўрилишни
хоҳласангиз, энг муҳими
Аллоҳнинг ғазабига
йўлиқмаслик учун аврат
жойларингизни беркитиб
юринг!..
Зиёвуддин Раҳим тайёрлади
Манба: www.voydodshou.net
[1] Бухорий ушбу ривоятни
“Ал-адабул муфрад”да нақл
қилган.
Смс Шерлар