Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » АЖРАШУВДА БОЛАЛАРНИ ҚАНДАЙ АСРАШ МУМКИН?
АЖРАШУВДА БОЛАЛАРНИ ҚАНДАЙ АСРАШ МУМКИН?

АЖРАШУВДА БОЛАЛАРНИ ҚАНДАЙ АСРАШ МУМКИН?

АЖРАШУВДА БОЛАЛАРНИ ҚАНДАЙ АСРАШ МУМКИН?
Болалар кўп нарсага тушунишмасди. Негадир онаси нуқул йиғлаган, отаси ҳовлида сигарет тутатган, баъзида буви-буваларининг ҳам овозлари баландлашиб қоляпти. Ўша куни ёмон бўлди: тасир-тусур, бақир-чақир... Санобар икки укаси билан ичкари уйда ухлаётганди. Шовқиндан қўрқиб уйғонди, ота-онасининг ётоғига чиқди. Онаси отасининг тепкилари зарбидан додлаб йиғлаётганди. Санобар ўзини онасининг устига отди. Шундан кейин улар кўч-кўронларини олиб, тоғасининг уйига кўчиб кетишди. Ўшанда Санобар етти, укаси Бобур уч ёшда, Бекзод эса 14 ойлик эди...

Икки жуфтлик бир том остида яшашнинг ҳеч иложисини қилолмаганидан, ҳатто болаларни ўйлаб ҳам муросага келолмаганидан кейин ҳар ким ўз йўлидан кетишга қарор қилади. Аслида "ўз йўлим” деб танлагани тўғри бўладими ёки нотўғри, буни вақт кўрсатади. Унгача икки ўртада пул эмас, уй эмас, тирик жонларнинг бахтли онлари бой берилади. Ота-оналарнинг ажрашуви қандай сабаб оқибатида юзага келмасин, болаларнинг бутун олами остин-устун бўлиб кетади. Онасининг бир-икки аразлаб кетиши аввалига бола учун худди бувисиникига меҳмонга боришдек туюлса, ажрашувдан сўнг ўз уйига қайтишнинг иложи йўқлигини тушунганида, унинг руҳий, ақлий олами чил-чил синади. Ажрашиш катталарнинг ўзининг ҳам довдиратиб қўйганда бу дунёнинг оқ-у қорасини тушунмайдиган гўдаклардан қандай иродани кутиш мумкин? Болалар ёши улғайгани сари биз — катталарнинг оламига, шодлик-қайғу ва яхши-ёмонларга тўлиб-тошган дунёйимизга кириб кела бошлайдилар. Улар ажрашишдек катта салбий ўзгаришни турли ёшда турлича қабул қилишади. Аксарият вазиятларда болалар онаси билан қолади, шунинг учун ҳам маслаҳатларимиз ва фикрларимиз айнан оналарга қаратилган.

Туғилган вақтидан 18 ойгача…

Бу ёшдаги болалар ота-онасининг кайфиятини яхшигина ҳис этади. Муаммо нимадалигини билмаслиги аниқ, бироқ жанжаллар сурункали тус олса, гўдак асабий, инжиқ ва худди ота-онасидек жанжалкаш бўлиб қолади, хархашагўй табиат шаклланади. Кайфияти тез-тез бузилади, чунки асабий она боласини эмизганида, овқатлантирганида ўз дардларини айтиб, ё ичига ютиб, фарзандининг кўз олдида «ҳеч нарсани билмайди-ку», деб кўз ёшини тўкади. Гўдак кўз ёш нималигини билмаса ҳам, бу ўзгача ҳолат эканлигини сезади. Бегона одамлардан ўзини тортади, улар олдида жиддий бўлиб олади. Бошқа болаларга нисбатан ривожланиш суст кечиш эҳтимоли ҳам бор.

Салбий асоратларни олдини олиш учун: Гўдак яқинлари, айниқса, онаси билан барқарор ҳолатда кўпроқ бирга бўлиши керак. Ажрашишдан сўнг она аввал қандай режимда боласи билан ўйнаган, овқатлантирган ва ухлатган бўлса, худди ўша тартибни сақлаб қолиши шарт. Гўдакни ўзи ёқтирган ўйинчоқлари билан таъминлаш, кўпроқ қўлда кўтариб юриш, у билан фақат яхши кайфиятда гаплашиш керак. Ажрашувдан кейин яшаш жойи ва шароит ҳам ўзгаради, токи бола бу шароитга кўниккунича унга мулойимроқ ва босиқроқ муносабатда бўлиш даркор. Бола билан мулоқот қилиш керак бўладиган вақтгача унинг онаси асабларини жойига қўйган, яхшилаб ҳордиқ чиқариб, тиниққан бўлиши шарт.

18 ойдан 3 ёшгача…

Бу ёшда ота-она билан бола ўртасидаги руҳий-ҳиссий боғлиқлик анча кучайган бўлади. Бола учун бутун олам, асосан, дадаси ва ойисидан иборат бўлади. Ажрашиш нималигини тушунмаган болалар яқинларидан бирининг ёнида йўқлигини яхши сезади. Болалар кўпинча "ота-онам мен туфайли ажрашди, уришишди” деган фикрга боришади. Улар эътиборни кўпроқ ўзига қаратишни хоҳлашади, арзимас нарсага йиғлайдиган бўлиб қолади ва инжиқланади. Улар ҳам ўзига яраша стрессни бошидан кечиргани учун асабий беқарорлик оқибатида бармоғини сўриш каби одатлар пайдо бўлиши мумкин. Ёлғизликдан қўрқиш, уйқусизлик кузатилиш эҳтимоли бор. [ www.voydodshou.net -Eng qaynoq mavzular olami!]

Салбий асоратларнинг олдини олиш учун: Ажрашган ота-она фарзандлар масаласида барқарор бўлиш учун якдил ечимга келиши шарт. Боланинг кун тартиби икки томондан ҳам ўрганилиб, ҳар икки тараф ҳам унга ўз эътибори ва ғамхўрлигини кўрсатиши лозим. Агар бунга ота томонидан розилик бўлмаса, она ҳамма вазифани ўз зиммасига олишига тўғри келади. Китоб ўқиб беринг, тушунмайди, деб ҳисобласангиз ҳам у билан гаплашинг, яқин қариндошларингизникига, сайлгоҳларга тез-тез олиб боринг, қариндошларингиздан кимни ёқтирса ўша билан кўпроқ бўлишини таъминланг.

3 ёшдан 6 ёшгача…

Мактаб ёшигача бўлган болалар кўп нарсани тушунишади. Улар ота-онаси яхшигина суҳбатлашиб ўтиришган вақтини эслайди, низолар пайтида титраб, ўзининг қайси бир сўрамай қилган иши учун шундай бўлаётганини тахмин қила бошлайди. У ҳолатни ўзгартира олмаслигини билади, бу жанжал оқибати нима бўлишини билмайди. Мана шу ерда унда ўзига ишонмаслик, қўрқоқлик ва ташвишланавериш ҳиссиёти шаклланади. Ёлғизлик, қоронғилик, шовқин-сурондан қўрқиш, уйқусизлик кузатилиши мумкин.

Салбий оқибатларни олдини олиш учун: Энг яхши вариант: болаларга отасини ёмонламаслик, отаси билан кўришишга рухсат бериш, алам ва изтиробнинг бадалини болалардан олмаслик. Қани энди катталар ажрашиш пайтида ақллироқ бўлсалар-у «дўстона ажрашиш»ни уддалай олсалар. Яъни жанжаллар, ур-тўполонларсиз, айбловларсиз бир-бирлари билан хайрлашсалар, болаларнинг руҳий олами камроқ дарз кетган бўларди. Бу ёшда бола ота-онаси ўз ички кечинмаларини беркитган тақдирда ҳам яхши тушуниб туради, ўша изтиробларни у ҳам ёшига мос тарзда бошидан ўтказади. Болага ўзининг ҳиссиётларини ўртоқлашиш учун кимдир, суҳбатдош керак. Бу унинг ишонган буваси ёки бувиси бўлиши мумкин. Ажрашиш масаласида ҳар икки томонга ҳам объектив баҳо бера олиш, зинҳор ота томон дунёдаги энг ёмон инсон бўлса ҳам уни лойга қориштирмаслиги керак. Бола отаси билан кўриша олиш имкони бор-йўқлигини аниқ билиши шарт. Бунинг учун маълум кунлар белгиланиши боланинг ҳафта ёки ой давомида ўзининг бахтли дамларни кутиб яшаётгандек кайфиятда юришига сабаб бўлиши мумкин. [ www.voydodshou.net -Eng qaynoq mavzular olami!]

6 ёшдан 11 ёшгача

Болалар ажрашиш оқибатида ёлғиз қолишдан қўрқадилар. Улар энди ҳеч қачон бошқалар айтаётган "ёмон” отасини кўра олмайман, деб қўрқади. Бу болалар ота-онаси яна топишиб кетишига ишонади, бу алоқани ўзим тиклай оламан деб ҳам ўйлаши мумкин. Ёки бўлмаса, "отам ёмон, онам яхши”, ёки аксинча хулосага келиши мумкин. Мактаб ўқувчилари онаси ёки отасини худбинликда айблаши, яъни атайлаб уни шу ҳолга туширишган деб ҳисоблаши мумкин. Ўзининг ёмон хулқи, ёмон баҳолари ёки одамлардан қочиш ва гапга кирмаслик каби кўринишларда онаси ёки отасини жазолаши мумкин. Оқибатда болада ошқозон ёки бош оғриғи кўпроқ кузатилиш эҳтимоли бор.

Салбий асоратларнинг олдини олиш учун: Бола ташлаб кетилгандек ҳисобламаслик учун унинг кайфияти, ўқиши ва ҳордиқ чиқаришига ниҳоятда эътиборли бўлиш лозим. Ота-онанинг ҳар бири фарзанди билан якка ва биргаликда суҳбатлашиб, ажрашиш икковининг ҳам биргаликда чиқарган қарори эканлигини айтиши керак. "Онангнинг ўзи мен билан ажрашди”, "Отанг бизни ҳайдаб юборди, сенларни ташлаб бошқасини топиб олди” деб болангизни ерга урмасдан, "Отанг ҳам, мен ҳам сени яхши кўрамиз, сен бизнинг ишонганимизсан, катта бўлсанг иккаламизни ҳам бахтли қиласан” каби ундовлар билан уни руҳлантириш, қаҳрамон фарзанд бўлишга чорлашингиз мумкин. Болангиз отаси билан қўнғироқлашиб, учрашиб, ундан совға-салом олиб туришига қаршилик қилманг. Шундоқ ҳам икки ўт орасида қолган боланинг дилини вайрон этманг.

Авваламбор, ҳеч ким оиласи билан ажрашмасин. Агар ажрашса, фарзандларининг ярим бахтини асраб қолишга ҳаракат қилсин!

Азиза Қурбонова

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: