Байрам дастурхони учун таклифлар!
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Байрам дастурхони учун таклифлар!
- Дата релиза: 29-12-16, 12:57
1. Янги йил дастурхонини тузашда имкон қадар ёрқин ранглардан фойдаланинг. Агар бисотингизда ёрқин рангдаги дастурхон йўқ бўлса, оқ ранглисини стол устига ёзинг-да, узунасига ёрқин рангли матодан икки қават қилиб ёйинг. Шунинг ўзиёқ ўзгача кўриниш бера бошлайди.
2. Қўл сочиқ ва идишлар ҳам дастурхон рангида бўлишига ва бир услубда тахланишига аҳамият беринг. Дастурхон безашда бир турдаги идишларни ишлатинг. Агар бу чинни бўлса, биллурдан фойдаланманг.
3. Қўл сочиқлар билан биргаликда қоғоз салфеткалардан ҳам фойдаланинг. Бозорни бир айланиб чиқсангиз, қоғоз салфеткаларнинг байрам учун аталган турфа хилини топасиз.
4. Қўл сочиқларни оддийгина тасма билан боғлаб қўйсангиз ҳам чиройи очилади. Ёки тасмага игнабаргли дараxтнинг кичик шохидан қўшишингиз мумкин.
5. Одатда, меҳмон кутганимиздагина столни барча қоидаларига қараб безатамиз. Аммо ўзимиз ва оиламиз учун эса хафсала қилмаймиз. Аслида, бу ҳафсала бизга фақат фойдалигини ўйлаб кўрганмисиз?
5.1. Дастурхонда барча идишлар ўз вазифаси учун таxт бўлиб турса, қайта-қайта туриб ўтиравермайсиз, ахир байрам, байрамдек ўтиши керак-да.
6. Дастурхон безаш барчанинг ўз дидига боғлиқ. Аммо Янги йил дастурхони марказига кичик арча ёки арча ўйинчоқларидан безатсангиз, барчага xақиқий байрамона кайфият бағишлаган бўласиз.
7. Яна бир кичик маслаҳат: янги йил столи учун энг яxши ранг бу қизилдир. У муҳаббат ва бойлик рамзи бўлиб, Янги йил оқшомида бутун оилангизга байрам кайфияти ва ижобий туйғуларни улашади.