Байрам кунлари сочларимиз жилокор бўлиши учун 5 маслаҳат
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Байрам кунлари сочларимиз жилокор бўлиши учун 5 маслаҳат
- Дата релиза: 22-12-16, 16:35
Совуқ кунлар, қор ёки ёмғир сочлар гўзаллигига таъсир қилмай қолмайди: жингалакланади, тартибсиз ҳолга келади, дарров ёғланади. Хўш, байрам кунлари сочларимиз жилокор бўлиши учун нима қилишимиз керак?
- Соч учун мўлжалланган воситаларнинг таркибида силикон, керамид, кератин ва пантенол борларидан танланг. Шунда бош кийими кийсангиз ҳам, сочларингиз тартибсиз ҳолга келмайди.
- Бодом ёғини суртишни унутманг. Яна сочларингизни шампунлаб ювгач, 1 литр сувга 1 ош қошиқ олма сиркаси солиб, чайсангиз, улар ялтираб туради. Яна бир усул, сочларни совуқроқ сувда ювиш.
- Совуқ об-ҳавода сочлар учи синиб, гуллайди. Сочларни шампунлаб ювгач, учидаги сувни силқитиб, уқаланг. Сўнгра чайиб, соч узунлиги бўйлаб кондиционердан суртинг. 5 дақиқадан сўнг совуқроқ сувда ювинг.
- Кўпчилик аёллар сочларига ёғ суртишдан чўчийди. Агар мойларни тўғри танлаб, суртсангиз, сочлар ёғланиб кетмайди, аксинча соғломлашиб, кўркамлашади. Қалин сочлар учун канакунжут мойи айни муддао. Ҳурпайган сочлар учун эса бодом ёки ўсимлик ёғи яхши танлов. Сийрак толаларга эса кокос ёғи ёки узум донаги мойи тўғри келади.
- Синган, фень ва дазмол сабаб жилосини йўқотган сочларни тиклаш учун ҳафтасига 2 марта ушбу ниқобдан фойдаланиш тавсия этилади. 1 дона кўпиртирилган тухумни 1 чой қошиқ суюқ асал ва 2 чой қошиқ ўсимлик ёғи билан аралаштириб, 30 дақиқага сочларингизга суртиб қўйинг. Сўнгра шампунь билан бемалол ювишингиз мумкин.
Смс Шерлар