Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Байрамни сеҳрли оқшомга айлантиринг
Байрамни сеҳрли оқшомга айлантиринг

Байрамни сеҳрли оқшомга айлантиринг

Байрамни сеҳрли оқшомга айлантиринг

Қадимдан қолган урф-одатларга кўра Янги йил хурсандчилик, базм-зиёфатлар билан қарши олинади. Чунки, файзли хонадонингизга Янги йил эшик қоқиб келадиган кечани қанчалик шодонлик ила қарши олсангиз, келаётган йил шу қадар омадли кечади.

Келинг, ўша оқшомни сеҳрли ва унутилмас кечага айлантирайлик. Янги йил тонги отиши билан сиз уни ўзгача ҳайрат, ажойиб бир кайфият ила қарши оласиз. Ахир бу кунни анчадан буён орзиқиб кутгансиз. Шундай эмасми? Фақат ёдингизда бўлсин, кечанинг қай даражада жозибадор, шодон руҳда, тула-тўкис дастурхон атрофида кечиши ўзингизга боғлиқ. Энг асосийси кеча қандай ўтишидан қатъий назар, у албатта сеҳрли ва совға-саломларга бой бўлади.

Янги йилни уйдан четда ўзгача руҳда кутиб олишнинг хилма-хил усуллари мавжуд бўлсада, кўпчилигимиз бу сеҳрли оқшомни оилада кутиб олишни маъқул кўрамиз.

Таъкидлаб ўтамиз,  Янги йилни уй дастурхони атрофида ҳам шоҳона кутиб олса бўлади. Сиздан фақатгина озроқ фантазия талаб этилади холос.

Масалан, ичига бирон бир сюрприз солиб пиширилган пишириқ барча оила аъзоларингизга олам-олам завқ бағишлаши мумкин. Дейлик, пишириқ ичига яширилган танга кимнингдир олдидан чиқса - у йил давомида ҳеч қандай молиявий муаммоларга дуч келмайди. Атиргул япроғи - муҳаббат, узун макарон - узоқ умр, нўхат донаси - саломатлик, ерёнғоқ эса - тўй рамзи деб белгиланиши мумкин. Пишириқ албатта еб тугатилади. Лекин у муҳитга олиб кирган илиқлик ҳамда хурсандчилик йил давомида яқинларингиз қалбида сақланиб қолади.

Шунингдек, ўз яқинларингизга оилавий ёдгорликни ташкил этишни таклиф этинг. Бунинг учун зич ёпиладиган бирон бир идиш олиниб, оила аъзоларингизнинг ҳар бири унинг ичига ўзининг энг азиз, қадрдон нарсасини солади. (Масалан: мактабда тутиладиган хотира дафтари, севги мактуби, суратлар, хуллас идиш ичига солинадиган нарсалар узоқ йиллар давомида сақлана оладиган бўлиши лозим). Орадан бир неча йиллар, балким ўн йилликлар ўтиб, оила даврасида ушбу идиш оғзи очилганда унинг ичидаги сақланиб қолган нарсалар ҳар бирингизни ширин хотиралар уммонига ғарқ қилиб, ўша ўтиб кетган йиллар соғинчини уйғотиши ва албатта бугунги сеҳрли кечани эслатиши аниқ.

Зиёфат давомида бирон бир мусобақа ташкил этишга эринманг. Масалан, аввалига энг оддий беллашувдан бошлашингиз мумкин. Яъни қайси ниқоб остида ким яширинганини топишга ҳаракат қилинг. «Мевани ол» мусобақаси: сув солинган чуқур идишга олмалар солинади. Ўйин иштирокчиларининг вазифаси - аниқ белгиланган вақт ичида (10 сония) оғизлари билан кўпроқ мева олишларидан иборат бўлади. Табиийки, ким кўпроқ мева олса, ғолиб деб эълон қилинади.


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: