Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Балиқ харид қилдингиз
Балиқ харид қилдингиз

Балиқ харид қилдингиз

Балиқ харид қилдингиз
Дўкондан иккита катта янги балиқ сотиб олдингиз. Балиқдан турли хил таомлар тайёрлаш мумкин. Бироқ бунинг учун балиқ ҳақида бир қанча маълумотларга эга бўлиш лозим. Яъни балиқ организмга қандай фойда келтиради? Қандай пиширилса витаминлари кўпроқ сақланади? Маслаҳатларимиз шу ҳакда

Танга қувват

Маълумки, балиқдан пиширилган таом парҳез ҳисобланиб, таркибида осон ҳазм бўладиган оқсиллар, ниҳоятда фойдали ёғ кислоталари мавжуд. Улар қондаги ёмон сифатли холестерин миқдорини камайтиради, атеросклероз, юрак ишемик касаллиги, миокард инфаркти каби хасталикларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Балиқ яна кўпгина витаминлар, маъданли моддалар, анчагина биологик фаол моддаларга ҳам бой. Шунинг учун ҳам балиқ маҳсулотлари танага қувват (энергия) берувчи зарурий таом ҳисобланади. Балиқ истеъмол қилингандан кейин организмда кўпгина физиологик ва биокимёвий жараёнларнинг тўла-тўкис кечишини таминлайди.

Танлашда адашманг

Имкон қадар тирик балиқни сотиб олишга ҳаракат қилинг. Чунки тирик балиқ сўйилганда ажралиб чиққан қон унинг танасини тозалаб ўтади, бу эса балиқнинг мазали бўлишини таъминлайди. Агар тутилган балиқ жонсиз сақланса, унинг нафас олмасдан қийналиши туфайли та-насида қўрқиш ҳиссидан зарарли моддалар ҳосил бўлади. Бу ҳолат балиқ гўштининг сифатига салбий таъсир кўрсатади

Истеъмол учун балиқнинг ўртача катталикдагисини танлаган маъқул, чунки йирик балиқларда ёғ кўп бўлади Майдалари эса қилтаноғи бор. Суви алмашинмайдиган кўл балиғи тошлоқ ва қумли дарё балиғига қара-ганда сифатсизроқ бўлади. Турли чиқиндилар билан ифлосланган кўл сувида яшаётган балиқлар сифати янада ёмонлашади.

Балиқ сўйилгандан дарровгина уни пишириб истеъмол қилиш керак, чунки қанча кўп сақланса шунча тез бузилади. Шуни ҳам ёдда тутингки, балиқни бошқа гўштлар (мол, кўй, парранда гўштлари) билан бир идишда дастурхонга тортиш мумкин эмас. Чунки балиқнинг ўзига хос ҳиди, биокимёвий таркиби мавжуд бўлиб, бошқа таомларга аралашганда ҳазм қилиш жараёнини бузади. Бундан ташқари балиқни сут ва сут маҳсулотлари билан биргаликда истеъмол қилиш ҳам ярамайди. Шундай қилинса, улар бир-бирининг ҳазм бўлишига ҳалақит беради.

Қандай пиширасиз?

Балиқни ёққа қовуриб олгандан кўра, димлаб пиширган маъқул. Сабаби, балиқ қўй ёки мол гўшти сингари юқори ҳароратга чидамли эмас. Қовураётганда олов баланд бўлиб, балиқ ўз таркибини ўзгартиради ва фойдалилик хусусияти камаяди.

Умуман балиқ унча кучли бўлмаган оловда секин-аста пиширилиши лозим. Балиқдан шўрва тайёрланаётганда, унга зираворлар ва кўкатлар ҳамда бош пиёзни кўпроқ солишни унутманг.

Баъзи аёллар қовуришдан олдин балиқни супрадаги унга белаб олишади. Бу ҳам нотўғри, умуман балиқни нон ва ун маҳсулотларига аралаштириш маъқул эмас.

Қай тарзда истеъмол қилинади?

Пиширилган балиқ салат ва нондан бироз кейин истеъмол қилинса осон ҳазм бўлади. Шунингдек балиқни ширинликларга қўшиб ейиш ҳам мумкин эмас. Бундан ташқари унга белаб пиширилган ёки ёғда қовурилган балиқ кишини тез чанқатади, шундай ҳолларда кўп сув ёки чой ичишга тўғри келади, оқибатда меъда шираси суюлиб ҳазм жараёни ёмонлашади. Қайнатилган ёки дим-ланган балиқэса кишини чанқатмайди. Балиққа бироз сирка қўшиб ейилса ҳам кўп суюқлик ичилмайди. Балиқ егандан кейин чанқоқни босиш учун совуқ сув ичиш зарарли, у бир қатор жиддий хасталикларни келтириб чиқаради.

Балиқ совуқ мижозли одамларга ёқмайди, чунки унинг ўзи совуқлик ва намлик хусусиятига эга. Шу туфайли ҳам совуқ мижозли кишилар балиқни яхшиси мурч, қалампир, кашнич уруғи, шивит, бош пиёз, саримсоқ, помидор қайласи қўшиб пиширишса ва истеъмол қилишса зарар кўрмайдилар.

Балиқли шўрваларни уй бекаларига, айниқса кексалар ва эмизикли аёлларга кўпроқ ичишни тавсия этамиз. Чунки бундай таом кишини бардам қилади, оналарнинг сутини кўпайтиради, шунингдек нотўғри овқатланиш туфайли юзага келган заҳарланишларни тарқатиб юборади.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: