«Болам жуда кўп сув ичади»
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: «Болам жуда кўп сув ичади»
- Дата релиза: 01-12-16, 13:07
— Ўғилчам 3 ёшдан ошди, негадир жуда кўп сув ичади. Касал эмасмикан, деб ташвишланаяпман. Кичкинам эса 1,5 ёшда, туғилганидан бери нимжон. Кўпинча қорни оғриб, кучанаверади. Нима қилишим керак?
Зиёда Ашурова, Каттақўрғон тумани
Саволга тиббиёт фанлари номзоди, педиатр-шифокор Умида ТЎХТАЕВА жавоб беради:
— 3 ёшли боланинг кунига 1-1,5 литр сув ичиши меъёр ҳисобланади. Агар бундан кўп сув ичаётган бўлса, албатта эндокринолог-шифокорга кўрсатинг. Чунки аксарият ҳолларда ёш бола организмининг кўп суюқлик талаб қилиши қонида қанд миқдори ортиши билан боғлиқ бўлади.
Гўдагингиздаги қорин оғриғи дисбактериоз аломати бўлиши мумкин. Агар бола овқатланаётганда кўп ҳаво ютса, шунингдек, она ёки гўдак антибиотик препаратлар қабул қилган бўлса, ошқозон-ичак фаолияти бузилиб, кичкинтойда дисбактериоз келиб чиқади. Баъзан бу ҳол туғма бўлиши ҳам мумкин. Сиз ҳар иккала фарзандингизни тиббий текширувдан ўтказишингиз зарур.
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар